Ҳотим ал-Асом деди:• Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.
• Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.
• Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.
• Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:
1. Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
2. Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.
3. Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
4. Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.
@mahbub_uzYouTube |
Instagram |
Facebook