JIZZAX VSSB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали Адинстратор: @Azizadmin_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорининг ижроси доирасида “Бирламчи тизимдаги ҳаракатлар алгоритми ҳамда "Патронаж доянинг "Ён дафтари" мавзусида семенар-тренинг ўтказилди.
Унда ТТБнинг оналик болалик бўйича бошлиқ ўринбосари, туғруқ комплекси бошлиғи, аёллар маслаҳатхонаси бўлими мудири, лидер дояси, 3 нафар фаол патронаж доялар, ҳамда КТМП, ОП, ОШП катта ҳамширалари, иштирок этди.
Вилоят бош ҳамшираси Шаҳло Содиқова ҳамда вилоят лидер дояси Нилуфар Қулматова мавзу бўйича маъруза қилдилар.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати


Вилоят кардиология марказида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида суиқасд ва қасд ҳолатлари таҳлиллари ва профилактикаси мавзусида семинар ўтказилди. Унда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритаётган психиатр, психолог ва суицидолог шифокорлар, Миллий гвардия таркибида фаолият юритаётган психологлар ва халқ таълими бўлимлари психологлари тингловчи сифатида иштирок этдилар.
Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош суицидологи Г. Пирлиева Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Суиқасд ва қасд ҳолатлари таҳлиллари, психиатр шифокор Г. Азизходжаева Психиатр шифокорлар учун суиқасд ва қасд ҳолатлари профилактикаси, психолог Н.Насирова Ўсмирлар орасида суиқасд профилактикаси мавзуларида маъруза қилдилар.
Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар. Шунингдек, уларга иш жараёнидаги муаммоли вазиятлар ечимлари тушунтирилди.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aholiga sifatli tibbiy xizmat ko`rsatish samaradorligi oshmoqda


ПАХТАКОРДА САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Пахтакор туманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари қабул қилинди. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича беморларга вилоят, туман тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма ва бепул дори-дармонлар берилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.


📋 Жумладан, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️ Бу ҳақда вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Суннат Сафаров маълумот берди:

🏥 — Ушбу буйруққа кўра, энди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий муассасаларидан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа қатор шифохоналарда асосий иш соатлари ҳамда ундан ташқари вақтда доимий тарзда муассасада мавжуд тиббий ташхислаш жиҳозларидан (МРТ, МСКТ, КТ) фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартиб асосида, туну кун тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.


🩺 Имтиёзли тоифадаги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган беморларга бюджет маблағлари ҳисобидан бепул, бошқа ҳолатларда эса пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланди.

📌 Тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишда иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар, сарфланадиган дори-дармон, реагентлар, сарфлов воситалари бўйича барча чиқимлар пуллик хизмат ҳисобидан қопланади.

🧑🏻‍⚕️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари:


➡️ туну кун кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига, уларни бевосита амалга оширувчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланишига;

➡️ тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилишига ҳамда дори-дармон ва сарфлов воситалари узлуксиз таъминлаб борилишига;

➡️ ташкил этиладиган хизматлар рўйхатининг ташриф буюрувчилар учун кўриш қулай бўлган жойларда ҳавола этилишини ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида аҳолига етказилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.

🖥 Шунингдек, тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилиши устидан мониторинг йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


АЁЛЛАР ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Жиззах шаҳар 2 сон оилавий поликлиникасида вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида ҳудуддаги туғиш ёшидаги аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Унда 401 нафар аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида 89 нафар беморга амбулатор, 12 нафарига кундузги шифохона, 4 нафарига шифохона шароитида, 11 нафарига уй шароитида даволаниш, 9 нафарга беморларга эса санатор-курорт даво муолажаларини олиш тавсия этилди. Шунингдек, 41 нафар аёллар сайёр маммография текширувидан ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати


САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Мирзачўл туманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг барчасини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, туманннинг 432 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича беморларга вилоят, туман тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма ва бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий кўрикда аҳоли УТТ, ЭКГ, флюорография, рентгенография текширувларидан, шунингдек, ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В ва С турларининг аниқлаш учун экспресс тестдан ўтказилди. Беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати



Показано 9 последних публикаций.