Ихтиёр Марғилоний


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги
Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniy
Аноним: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b
Ижтимоий тармоқлар:
bit.ly/3N

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан «фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” ишлаб чиқилди. 41 банддан иборат, қонун шаклидаги лойиҳада – диний соҳадаги давлат сиёсатининг 10 та асосий вазифаси, 6 та принцип ва 3 та устувор йўналишлари белгиланган. Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/36927713

Kun.uz расмий канали


Ҳали ойлик тушмай туриб “тўловни унутманг” дейди. Сенам тўловни унутма, дедим ичимда)


Нуқта қўйиладиган жойга вергул қўйма!

#haqiqat


Исломшунослик тадқиқотчилари учун фойдали манбалар

Қуйида тадқиқот ишларингизда асқотадиган турк олимларининг бир нечта муҳим сайтлари кўрсатилган. Бу сайтлардан сиз мақолалар, диссертациялар ва энциклопедик маълумотларни топишингиз мумкин.

Мақолаларни қидириш учун сайтлар:
🔹 Kütüphane Makale Arama
🔹 DergiPark – Илмий журналлар

Диссертациялар базаси:
🔹 Туркия миллий диссертация маркази

Ислом энциклопедияси:
🔹 Ислом энциклопедияси

#tadqiqot


Ислом академияси магистратурасида ўқийдиган қиз АҚШнинг таълимга ажратган грантини ютди. Шунингдек, ICESCOнинг махсус стипендиясини ҳам қўлга киритган.

Қизга Ветнамда 6 кунлик малака ошириш учун таклифнома келди. Барча харажатлар уларнинг бўйнида. Қиз эса тўплаган стипендияси ҳисобидан отасини ҳамроҳ қилиб ўзи билан бирга олиб кетмоқда.

Ота фарзандига гўзал таълим ва тарбия берганининг самарасини шу дунёнинг ўзида кўрмоқда. Аллоҳ бардавом қилсин!

#ibrat


Ислом цивилицияси марказида юртимизнинг 3 та муфтий ҳазратлари расми ҳам ўрин олибди.

Суратда ўртада Эшон Бобохон ҳазрат, чапда Зиёвуддинхон ҳазрат ва ўнгда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Хабарингиз бор, кеча Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

#xabarlar


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Одамлар ҳар хил тилларда гаплашадилар. Бироқ, фақат битта тилда – юрак деб аталмиш забонда севги изҳор қиладилар, қувонадилар, соғинадилар.

Чингиз Айтматов

#naql


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.


Кевин Полнинг "Ақл билан ўқи, қаттиқ эмас!" (Study smarter, not harder) номли машҳур асари бор. Унда самарали ўқиш усуллари ва маълумотларни сақлаб қолиш кўрсатмалари айтилган. Китобнинг номида ҳам ажойиб тавсияни кўришингиз мумкин.

Интернетда ушбу асарнинг хулосасини учратиб қолдим. Шуни сизларга ҳам улашай дедим.

Ақлли ўқиш
камроқ меҳнат билан максимал натижага эришишдир. Қуйида бунга эришиш учун бир нечта маслаҳатлар келтирилган:

1. Аниқ мақсадлар қўйинг: Ҳар бир китобдан нимага эришмоқчи эканингизни билиш диққатни жамлашга ёрдам беради.

2. Вақтни самарали бошқаринг: Масалан, “Помодоро” техникасидан фойдаланинг (тахминан 25 дақиқа ўқиш, кейин қисқа танаффус).

3. Ўқув жойини тартибга келтиринг: Ўқув жойингизни тоза ва чалғитувчи нарсаларсиз сақланг.

4. Яхши тушунишга ҳаракат қилинг: Материални ёдлашдан кўра уни тушунишга ҳаракат қилинг ва илгари билган нарсаларингиз билан боғланг.

5. Турли усуллардан фойдаланинг: Масалан, ақлий хариталар, флайер карталар ёки гуруҳли ўқиш.

6. Фаол ўрганиш: Фақат ўқиш эмас, балки материални муҳокама қилиш, уни бошқаларга тушунтириш ёки амалда қўллашга ҳаракат қилинг.

7. Доимий такрорлаш: Мунтазам қайта кўриб чиқиш материални узоқ муддатли хотирада сақлашга ёрдам беради.

8. Танаффуслар қилинг: Мунтазам танаффуслар чарчашнинг олдини олиб, самарадорликни сақлаб туради.

9. Замонавий технологиялардан фойдаланинг: Режа тузиш, эслатма берувчи ва ўргатувчи дастурлардан фойдаланинг.

10. Яхши ухлаш: Уйқу хотирани яхшилаш ва ўрганишни кучайтиришда муҳим роль ўйнайди.

11. Тушунтириш усулида ўқинг: Маълумотни ўзингизга ёки бошқаларга тушунтириш орқали уни яхши англаб олиш мумкин.

12. Саломатлик ва овқатланиш: Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолият ўқув жараёнини яхшилайди.

Агар инглиз тилингиз яхши бўлса, бевосита "Study smarter, not harder" асарини ўқиб чиқсангиз фойдадан холи бўлмайди.

#tizer


Лирик чекиниш

Қизим мактабда Кристина Перрининг "You are my sunshine" (Сен менинг қуёшимсан) қўшиғини ижро этибди. Бу қўшиқни инглизча "алла" деса ҳам бўлади.

#shunchaki


Сингилларимизга турмуш қуришдан олдинги олтин маслаҳатларни бердим.

Ўқиш учун қуйидагини босинг:
https://t.me/muhabbatimsenda/73


Ҳаётда сиз хоҳлаган ишлар содир бўлмаслиги мумкин, лекин ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳ сиз учун энг яхшисини ато қилади.

#tajriba


Ҳусановни кузатиш асносида, футбол майдонида ҳимоячилар ҳам тўп суришини ва уларнинг ҳаракатлари ҳужумчидан ҳам юқори эканини ҳис қиляпман))


Ўзбек Навоийни ўқимай қуйса

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса, юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлиғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

Эркин Воҳидов

#sheriyat


Эшак от пойгасида қатнашмайди, лекин ҳар доим ютқазган от устидан кулиб юради.

#hikmat


Икки соат давом этган жарроҳлик амалиётидан кейин у ҳушига келиб, тўшагида ётган жойида атрофга қаради ва барча яқинларини кўрди, лекин эри йўқ эди.

У укасининг қулоғига шивирлаб, паст овозда сўради:
— Эрим қаерда?

Укаси унга қайғули овозда қараб деди:
— Эринг вафот этди… У сени яшашинг учун юрагини ҳадя қилди…

Бу гапни эшитиб, у йиғлаб юборди ва баланд овозда қичқирди:
— Йўқ, эрим! Ҳаммаси бўлса ҳам, лекин эрим эмас!

Шунда отаси унга деди:
— Эринг пастда, қизим. Сигарет чекиб, ҳамширалар билан ноз-каришма қилиб юрибди.
Ахир сен юрак эмас, белингдан операция қилдиргансан.
Тур ўрнингдан, лаънат бўлсин, ўша эрингга😏😏


📨 Sizga yangi anonim xabar bor!

assalomu alekum. kanalizdagi matnu g'oyalarizda foyda bor, ba'zilariga aqlim yetmasada, yomonlamayman. lekin shu kanaliz profilidagi rasmingiz, judayam yoqmaydi. negaki uzoqdan yuzingiz qandayligini bilmasdann miyam bir kibrli manman insonni tasavvur qilyapti. har safar shu rasmni ko'rganimda o'zimni g'alati jaxldor his qilyapman. bunda sizni aybiz yo'q, kanal mazmuni yaxshi lekin rasm jonga tegdi to'g'risi. dilizni og'ritmadim deb umid qilaman, bo'lmasa - uzr so'riman.

Менга анонимдан шундай хабар келибди. Сиз нима фикрдасиз?

Аноним хабар қолдириш учун линк:

https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b


Талабалар менинг ўқитувчилик фаолиятимга баҳо беришибди. Лекин охирги изоҳ, яъни нуқта (.)га тушунмадим🤔

#akademiya


Бутун умрим давомидаги барча саъй-ҳаракатим фақат Сенинг бир бор "Розиман" дейишинг учун...

#holat

Показано 20 последних публикаций.