Иқтибослар |©️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ИҚТИБОС (араб. — зиё олмоқ)
Сизларга зиё улашиб...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркакларга мазза…


Ўзинг кечирилишга мухтож бўлмасанг майли кечирма…


Ғанимлар беҳудага ҳаракат қилишаяпти!
Буларни енгиб бўлмайди!

(c)


Агар бомдод намозига уйғонмасанг, ҳаётингга бир назар солгинда, зудлик билан уни кўриб чиқиб, ислоҳ қилгин. Бомдод намози мунофиқлар учун машаққат бўлгани боис, Аллоҳ таоло Ўзининг аҳли ва хос кишиларини бомдод намозига уйғотади.

Аллоҳим! Бизларни бомдод ўқийдиган хос бандалардан бўлишимизни насиб қилгин. Омийн!

@konspektor


Битта йилни етмиш беш марта яшашни умр деб бўлмайди.

Робин Шарма


Эслатма

أَفَأَمِنَ الَّذِينَ مَكَرُوا السَّيِّئَاتِ أَن يَخْسِفَ اللَّهُ بِهِمُ الْأَرْضَ أَوْ يَأْتِيَهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ

"Макр ила ёмонликлар қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки уларга кутмаган томонларидан азоб келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!"

Наҳл сураси, 45 - оят.


Аллоҳни таниш энг лаззатли иш. Ундан ўтадиган лаззат йўқ!

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий


#ЁНҒИН

Бир видеога кўзим тушди. Унда америкалик бир киши ёнғин атрофида жонли эфир олиб бораётган журналистнинг олдига келиб, бу ёнғиннинг сабаби нима, деб сўради.
Журналист билмаслигини айтгач, ўша фуқаро буни Калифорнияда бузуқжинсларнинг кўпайиб кетгани билан боғлади.

Тўғри, биз Аллоҳнинг иродасини ваҳийсиз айта олмаймиз. Бироқ унинг суннатига назар солиб, тахмин қилиб, ибрат олишимиз мумкин.

Бироқ, турли тиллардаги ижтимоий тармоқ контентларини кўриб, дунё бу ёнғинга заррача ачинмаётганини кузатмоқдаман.

Ақллар буни жазо деб биляпти, хатто ўша ернинг ўзида ҳам. Кутилган оқибат ва жазо.

(c)


Одамларга фақирликни тарғиб этадиган ёки арзимас тирикчиликка қаноат қилишга ундайдиган ёки ҳаётдаги хорликка кўндирадиган ёхуд йўқсилликка сабр этишга ва пастликка рози бўлишга чақирадиган даъват фожир даъватдир.

Бундай даъват билан ижтимоий зулмга йўл очишни ва заҳматкаш оммани шахс ёки шахслар хизматида эзишни ирода қилинади.

Ҳаммасидан аввал, бу исломга ёлғон тўқиш ва Аллоҳга туҳмат қилишдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,

"Туҳматга йўлиққан ислом" китобидан


Кўп замонавий муслималар шундай ўйлайди, айниқса озгина илм олган бўлиб ҳаққини таниб қолганлари:

--- Мен идеал инсон кутмаяпман, ҳеч ким мукаммал эмас. Мен уни қандай бўлса шундайлигича нуқсонлари билан қабул қилишга тайёрман. Фақат беш вақт намозни канда қилмайдиган, фарз рўзани қолдирмайдиган, сўкинмайдиган, ичмайдиган,чекмайдиган,қимор ўйнамайдиган, футболга муккасидан кетмаган аммо жисмонан келишган ва бақувват бўлса, иложи бўлса қори ёки домла бўлса, қўлида яхши бир ҳунари ёки касби бўлса, ўзига тўқ бизнесмен бўлса нур устига нур бўлмаса алоҳида номимга ўтказадиган уйи бўлса етади, меҳрибон ва оилапарвар бўлса, айтмасимдан совутгични тўлдириб қўядиган, сўрамасам ҳам эҳтиёжларим учун пул берадиган, тез-тез ресторанга олиб борадиган , гул кўтариб келадиган бир ўртача инсон бўлса айбу нуқсонларига кўз юмиб яшайверардим. Ахир беайб парвардигор...)))

(c)


Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар. (Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.)
(3:139)


Репост из: Doniyor Fayziyev
Бу китобни бир инсоннинг исми борлиги учун олгандим. Унинг исми Лоуренс эди, зеро душманни таниш доим даркор. Лекин гап бу ҳақида эмас.

Турк китобини ўқир экансиз, турклар ватан туйғусини сингдириш борасида анча олдинда эканини кўрасиз. "Мадина мудофааси" китобидаги қаҳрамон Фахриддин Пошо ватани учун жонини фидо қиладиган ва ватан ҳимояси учун бор нарсасини тикишга тайёр инсон сифатида гавдалантирилган. Ҳатто Фахриддин Пошо душман тили билан ҳам мақтанилади — Лоуренс уни қатъиятли, ўжар ва ўлжасига ташланадиган арслонга ўхшатган. Турк адабиёти ўз ёшларини айнан шу тарзда ватан туйғуси билан суғармоқда ва буни удасидан чиқишмоқда.

Турк кино ва серяллари хақидаку ҳали айтмадим.

@doniyorfayziyev


Инсон қанчалик кучли бӯлмасин, у ҳам севган инсонининг қӯйнига бош қӯйишга муҳтождир.


АЁЛ
Абу Яъло роҳимаҳуллоҳнинг “Муснад”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис келади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Жаннат эшиги энг аввал менга очилади. Аммо бир аёл келиб мендан олдин кирмоқчи бўлади. Мен ундан сўрайман:
-Сен кимсан? Нима қилмоқчисан?!
Аёл айтади:
-Мен етимлари учун ўтириб қолган бир аёлман!”.

Эътибор бераяпсизми? Эри вафот қилган ёки ажралган, етимлар билан бирга қолиб уларни боққан, тарбиялаган, рўзғор машаққатларини гарданига олган, хиёнат йўлига кирмаган аёллар жаннатга биринчи бўлиб кириш учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан мусобақалашмоқчи…

Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтишича, ўз бурч ва вазифаларини адо қилган, эрига итоатда бўлган, ундан кўп нарсалар талаб қилмайдиган аёл ниҳоятда юксак даражаларга кўтарилади!

(c)


Юзлари енгил ҳаётдан ялтираётган, эгнидаги бир дона либосини олиш учун фаррошнинг бир неча йиллик ойлиги кетадиган , ўзини ҳар хил унвонлар билан номлаб олган хонимлар сабр ва шукр ҳақида гапириши менга заррача таъсир қилмайди. Шу даражада ёқмайдики ҳатто бир минут тинглашга ҳам тоқатим йўқ . Уларда носамиймийлик, айтаётган гапига ўзи ҳам ишонмаслик ва амал қилмаслик сезилиб туради. Уларда актрисалик маҳорати бор холос, мимикалар билан турли оҳангларни маромига етказиб гапиришни билади холос, ичи бўм-бўш. Уларнинг иймон ва исломдан бор бисоти бошига ёпишиб турган рўмолию бўртиб турган кўкси бўлса керак холос яна билмадим. Ёмон одамлар эмас аммо насиҳат қилиш, қандай яшашни ўргатиш уларга эмас деб ўйлайман. Содда аёллар уларнинг башанг кўринишига алданиб қолмасин. Гапга уста бўлиш ва бадавлат кўринишнинг ўзи ақл ўргатишга етарлимас.

Fayzuddin Mumin


Қабрдаги илк лаҳзалар жуда ҳам қўрқинчли. Сизни кузатгани келган суюкли инсонларингизни қайтаётганда оёқ товушларини эшитиб турасиз…
Сўнгра абадий азоб ёки сўнгсиз роҳат…
Роббим! Сендан ўзимизга ва бизни севадиганларга омонлик сўрайман!!!
Раҳматинг чексиз Эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!!!

Абдулқодир Самарқандий


Уларнинг ўзини хўжайин каби тутишини олдини оладиган илк қадам, биз ўзимизни қул каби тутмаслигимиздир!

Абдулқодир Самарқандий


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Расмларга айланган воқелик.

Мен шу даврда яшаганимдан ўкинаман, Ғазо!

@MubashshirAhmad


"Орқангда ким турганини билсанг, олдингдан ким чиқишининг аҳамияти йўқ".

Mubashshir Ahmad


Хандақ..

Мадинада Ислом тўлиқ ҳамма томондан қамал ҳолатида. Аҳзоб қўшинлари шаҳар марказидан атиги 3 километр узоқликда.

Тупроқдан қазилган кичиккина чуқурча уларни тўсиб турибди. Камига Мадина ичида яҳудий ва мунофиқлардан иборат хоинлар жамоаси пайт пойламоқда.

Тахминларга кўра бу кеча Исломнинг ер юзидаги сўнгги туни. Аммо ана шу кечадан ўн йил ўтиб, Форс Кисроси қулади ва Рум Қайсари тумтарақай қочди. Ислом Ўрта Шарқни тўлалигича назорат остига олди.

ИСЛОМ УЧУН ХАВОТИРЛАНМАНГ!
СИЗ ЎЗ ПОЗИЦИЯНГИЗ УЧУН ХАВОТИРГА ТУШИНГ!


Mubashshir Ahmad

Показано 20 последних публикаций.