Бу китобни бир инсоннинг исми борлиги учун олгандим. Унинг исми Лоуренс эди, зеро душманни таниш доим даркор. Лекин гап бу ҳақида эмас.
Турк китобини ўқир экансиз, турклар ватан туйғусини сингдириш борасида анча олдинда эканини кўрасиз.
"Мадина мудофааси" китобидаги қаҳрамон Фахриддин Пошо ватани учун жонини фидо қиладиган ва ватан ҳимояси учун бор нарсасини тикишга тайёр инсон сифатида гавдалантирилган. Ҳатто Фахриддин Пошо душман тили билан ҳам мақтанилади — Лоуренс уни қатъиятли, ўжар ва ўлжасига ташланадиган арслонга ўхшатган. Турк адабиёти ўз ёшларини айнан шу тарзда ватан туйғуси билан суғармоқда ва буни удасидан чиқишмоқда.
Турк кино ва серяллари хақидаку ҳали айтмадим.
@doniyorfayziyev