Репост из: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Иссиқхона – даромад манбаи
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев Ижодкор маҳалласида маҳалла еттилигининг аҳолини даромадини ошириш, иш билан таъминлаш борасида олиб бораётган фаолияти билан танишди.
Маҳалла еттилиги томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса, тадбиркор Собитхон Турсунов ва унинг фарзандлари томонидан ташкил этилган 80 сотихли иссиқхона бу борада намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Иссиқхонада помидор кўчатлари ва ҳосиллари парвариш қилиниб, барқарор даромад манбаи яратилган. Шунингдек, булғор қалампири ва мавсумий гул кўчатлари етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг айтишича, у етиштираётган помидор тури касалликларга чидамли, кам минерал ўғит талаб қилади, бироқ агротехник талабларга қатъий риоя этишни талаб этади. Ушбу кўчатлардан қирқ сотих майдондан йилига икки марта ҳосил олинади.
Айни пайтда харидорлар помидорнинг ҳар бир килограммини 40-50 минг сўмдан сотиб олишмоқда. Иссиқхонанинг қолган қирқ сотихида эса ҳар йили 250 минг туп помидор, 50 минг туп булғор қалампири ва 150 минг туп мавсумий гул кўчатлари етиштирилади.
Иссиқхона фаолияти натижасида 25 нафар доимий, 70 дан ортиқ мавсумий ишчилар иш билан таъминланган. Адхамжоннинг (ўғли) сўзларига кўра, йилига помидор ва булғор қалампири кўчатлари ҳамда ҳосилидан 300 миллион сўмгача, гул кўчатларидан эса 100 миллион сўмгача даромад қилинмоқда.
Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар нафақат маҳалла аҳолисининг даромадини ошириш, балки тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ижодкор маҳалласининг ушбу иссиқхонаси тумандаги бошқа тадбиркорлар учун ҳам ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube