🔰
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови электронлаштирилади▫️Ҳукумат қарори (17-сон, 17.01.2025 й.) билан "Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;
Кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда уйдаги умумий мол-мулк ҳуқуқи ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек,
бир неча маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилади.