АНТИКОР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Республика бўйича коррупция ҳамда бошқа қонун бузулишнинг турли кўринишларидан хабардор бўлсангиз бизга мурожаат қилинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз қирқ йилдан буён Алла Пугачёванинг қўшиғи деб билган "Миллион роз" таронасини аслида биринчи бўлиб 1969 йилда эронлик Гугуш (Фаиге Атешин) деган қўшиқчи куйлаган экан.

Ҳа, ҳақиқат қирқ йилдан кейин ҳам юзага чиқади деганлари шу бўлса керак)

@huquq_ustuvor


Uch yuz mln so'mdan ortiq mablag'ni talon-taroj qilga MIB xodimi qo'lga olindi.

Majburiy ijro byurosining Buxoro viloyati Kogon tuman bo‘limi mutaxassisi bo‘limning hisob raqamlariga kelib tushgan pul mablag‘larini o‘z muddatida, tegishliligiga ko‘ra to‘g‘ri yo‘naltirilishini ta’minlashga mas’ul bo‘lsa-da, lekin hisob raqamlardagi 321 mln 79 ming so‘m pul mablag‘ini o‘ziga tanish bo‘lgan 4 nafar fuqaroning plastik kartalariga o‘tkazish orqali naqdlashtirish yo‘li bilan talon-toroj qilgan.

Hozirda unga nisbatan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakati olib borilmoqda.

@huquq_ustuvor


#tadbir
Boʻkada hokim yordamchisi fuqaroga 120 mln soʻm imtiyozli kredit ajratishga koʻmaklashish uchun 5,2 mln soʻm olgan vaqtida ushlandi

Manbaga koʻra, hokim yordamchisi muqaddam sudlangan.

@huquq_ustuvor


Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш

Фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш —мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МЖТК 44-модда.

@huquq_ustuvor


⚡️Самарқандда икки киши $22 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилиб, $15,4 минг олган пайтида қўлга тушди

Шунингдек, хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилган бир қатор фирибгарлар ушланди:

Тошкент шаҳрида бир фуқаро Литвага ишга жўнатиш баҳонасида $1,5 минг олган пайтида ушланди;

Навоийда Жанубий Кореяга 6 ойлик ишга юбориш учун $2 минг олган шахс қўлга олинди;

Бекободда Туркияга виза ва депорт масаласини ҳал қилиш учун $1 000 олган шахс ушланди.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди, деб маълум қилди Бош прокуратура департаменти.

@huquq_ustuvor


Бугун 3 декабрь халқаро юристлар куни экан. Шу муносабат билан устозларни ва ўзимни ҳам табриклайман.🤓🫡


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#сарказм

Бугунги фармацевтика ҳақида...

@huquq_ustuvor


Тергов судьялари учун синов йили

ЖПКга кўра, тергов жараёнида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси айбланувчи терговдан яширинганида, ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида, илгари қўлланилган эҳтиёт чораси бузилганида, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида ҳамда жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.

❗Бироқ, амалиётда бутун Ўзбекистон бўйлаб иқтисодиёт ва зарар билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун зарар қопланмаганлиги важи билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тизимли равишда қўллаш тенденцияси шаклланган.

Зарар қопланмаганлиги сабабли қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш асоси на ЖПК, на ЖК ва на бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Шунга кўра, масъуллар олдида бу бўйича 2 та йўл бор:

1) зарар қопланмаганлиги учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни ЖПКга расмий равишда киритиш керак, шунда ҳеч қайси тараф бунга эътироз билдирмайди, ҳаммаси қонуний бўлади;

2) моддий зарар қопланмаганлиги сабабли қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш, чунки амалиётда зарар билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича қанча-қанчалаб ОҚЛОВ ҳукмлари чиқаётганини гувоҳи бўлаяпмиз.

Тергов судьяларидан ушбу масалалар юзасидан қарор қабул қилишда метин ирода ва юксак жасорат кутиб қоламиз, чунки 2025 йил улар учун оғир ва синовли келиши аниқ.

@huquq_ustuvor


Репост из: Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
#Xorazm viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Xorazm viloyatidagi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi:

▪️"Xorazm viloyati sport boshqarmasi" davlat muassasasi:
Sport ta‘lim muassasalari bilan ishlash sho'basi bosh mutaxassis;
Bosh yuriskonsult.

❗️Arizalar 07.12.2024-yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

Yagona identifikatsiya tizimi — id.egov.uzʻdan roʻyxatdan oʻtish boʻyicha videoqoʻllanma

▪️ Agentlikning Xorazm viloyati filiali — 62-223-02-15

▪️ Murojaat uchun bot@vacancy_argos_bot

▪️ Vakansiyalar kanali@vacancy_argos


Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди.

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими картасидаги пулини ўғирлатган фуқародан пора тариқасида 600 доллар олган вақтда ушланган. У ушбу пулни фуқаронинг картасидаги пулни ким ечиб олганини аниқлаб бериш эвазига сўраган. Суд собиқ “опер”ни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

@huquq_ustuvor


АҚШ ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАРДА АЙБЛАНГАН АМАЛДОРЛАРГА НИСБАТАН САНКЦИЯЛАР КИРИТДИ

Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда.

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноятларда айбланган уч нафар Ўзбекистон собиқ амалдорига қарши санкциялар эълон қилди. Санкциялар 2 декабрь — Халқаро қулликка барҳам бериш кунида жорий қилинди.

Меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбари Юлдуз Худайбергенова, шунингдек, Хоразм вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Анвар Курязовлар «одам савдоси ва гендер зўравонлик, жумладан, давлат меҳрибонлик уйидаги болаларга нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонлик»да айбланмоқда.

«Юлдуз Худайбергенова, Анвар Курязов ва Ойбек Машариповлар давлат хизматчиси бўлиб ишлаганларида мунтазам равишда жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик ва болалар савдоси билан шуғулланган. Худайбергенова давлат меҳрибонлик уйи директори бўлиб турган вақтида камида уч нафар вояга етмаган қизни камида 10 ой давомида пул ва мол эвазига олти эркак билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. У уларнинг итоаткорлигини таъминлаш учун жисмоний зўравонлик, таҳдид, очлик ва изоляциядан фойдаланган. Машарипов ва Курязов меҳрибонлик уйи учун „совға“ эвазига болалар билан жинсий алоқа қилишни талаб қилган ва шу мақсадда муассасага мунтазам ташриф буюрган», — дейилади хабарда.

Учаласи ҳам бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига масъул шахсларни нишонга оладиган глобал Магнитский қонуни санкциялари рўйхатига киритилди.

Ушбу шахсларнинг АҚШда жойлашган ёки америкалик шахсларнинг назорати остидаги барча активлари ва мулкий манфаатлари музлатилади. Уларнинг улуши 50% ёки ундан юқори бўлган ҳар қандай компаниялар ҳам блокланиши мумкин.

Шу билан бирга, бу шахсларга АҚШ Давлат департаменти томонидан виза чекловлари қўйилди.

Россиялик ҳуқуқ маслаҳатчиси Сергей Магнитский номи билан аталган қонун 2012 йилда унинг тергов изоляторидаги ўлимига алоқадор шахсларни жазолаш учун қабул қилинган. Тўрт йил ўтгач, қонун «глобал» мақомини олди ва АҚШга бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини бузувчилар ва коррупционерларга қарши виза ва молиявий чекловларни жорий этиш имконини берди.

Хоразм иши

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди Юлдуз Худайбергеновани 5,5 йилга, Анвар Курязов ва Ойбек Машариповни эса 1,5 йилга озодликдан чеклашга ҳукм қилганди, бу фақат 22:00 дан 6:00 гача уйдан чиқишни, шунингдек, пробация органлари билан келишмаган ҳолда яшаш жойини ўзгартиришни тақиқлаш дегани.
Nemolchi.uz ўша йилнинг 31 март куни эълон қилган хабаридан кейин жамоатчилик меҳрибонлик уйи раҳбари минимум 10 ой давомида камида 3 нафар тарбияланувчининг жинсий алоқа хизматларини таклиф қилганидан хабар топди.
Оммавий норозиликдан сўнг иш қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.
Улар модданинг эски таҳририда назарда тутилган энг юқори жазони олди — 3 йил қамоқ. Айбланувчиларга нисбатан қўлланган «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди, собиқ мансабдор шахслар суд залида қамоққа олинди.
Фаол Ирина Матвиенко моддалар малакаси бўйича савол берди ва жабрланган қизлар қарам ҳолатда бўлгани ва жинсий алоқага тўлиқ розилик бера олмаганини, шунинг учун айбланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари «вояга етмаганларни жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб зўрлаш» сифатида квалификация қилиниши кераклигини таъкидлади. Бу айбловлар бўйича моддалар 15 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган собиқ амалдорларга нисбатан қўйилган айбловлар тўғри сараланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, зўрлаш фактлари тасдиқланмаган.

@huquq_ustuvor


Кўмир таъминотидаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 4,1 млрд сўмлик жами 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Боғот тумани кўмир омбори кассири С.К. ҳайдовчиси Э.О. ва омбор қоровули К.М. умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тонна кўмирни омбордан яширинча олиб чиқиб, шундан 900 кг. кўмирни фуқаро М.Х.га 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, ушбу кўмир омборида 345,8 тонна кўмир камомади аниқланган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.Т.С.” МЧЖ масъул шахслари Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 млрд сўм маблағларнинг 340,8 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@huquq_ustuvor




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Махсус репортаж | Хоразм вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

@huquq_ustuvor


Suhbatdoshni sirli boshqarish.pdf
907.4Кб
#фойдали

🕵️Терговчи
🧑‍⚖️Судя
🥷Тезкор ходим
👮Профилактика инспектори
🤵Адвокат
⚖️Юристлар
учун.

📖 Жуда фойдали психофизиологик китоб, тавфсия қиламан вақт топиб ўқинг ва ўзгаришларни, ўзингизда хис этинг.


@huquq_ustuvor


Судлар_томонидан_меҳнат_шартномасини_бекор_қилишни_тартибга_солувчи.pdf
23.9Мб
#фойдали

Меҳнат ва интизомий қонунчиликга зид холда ғайриқонуний равишда тайинланган хизмат текширувлари, ноқонуний ишдан бўшатиб юбориш холатлари бошингизга тушмасдан аввал Олий суд пленумининг 2023 йилнинг 20 ноябрь кунидаги айнан шу масаларни тартибга солиш билан боғлик бўлган 26-сонли қарори билан танишиб чиқинг

@huquq_ustuvor


Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

@huquq_ustuvor


Хоразмда Енгил типдаги савдо дўкони қуришга ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган назоратчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “У.Б.” МЧЖ савдо мажмуаси назоратчиси М.Ш. тадбиркор Ж.Ф.га 2 500 АҚШ доллари эвазига МЧЖ ҳудудидан енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, олдиндан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@huquq_ustuvor


Хоразм вилоятида кредит маблағлари ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Ю. ва Х.Н. тадбиркор С.М.нинг ишончига кириб, ўзларини гўёки банк ходими сифатида таништириб, унинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириши ҳамда субсидия асосида уй-жой олиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 10 млрд сўм кредит маблағи ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 110 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@huquq_ustuvor


Коррупция (пора олиш) ва фирибгарлик жиноятининг асосий фарқли жиҳатлари:

1) коррупция жиноятида субъект фақат мансабдор шахс бўлиши керак, фирибгарликда эса фарқи йўқ;

2) коррупцияда ўзининг ваколатига кирадиган масала юзасидан пул олса, фирибгарликда эса аксинча, ваколатига кирмайдиган масала юзасидан пул олинади;

3) коррупцияда пул маблағи давлат эгалигига ўтса, фирибгарликда эса пул эгасига қайтарилади;

4) коррупцияда жабрланувчи бўлмайди (давлат), фирибгарликда эса жабрланувчи бўлади;

5) коррупцияда зарар қопланган ёки йўқлигидан қатъий назар барибир (210-2, 210-3) қамоқ жазоси тайинланади, фирибгарликда эса зарар қопланса қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланади;

6) коррупция жиноятлари прокуратура терговчилари томонидан тергов қилинади, фирибгарлик эса ИИО (ходим бн боғлиқ бўлса прокуратура) терговчилари томонидан тергов қилинади;

7) прокуратура, иио, суд ва бошқа ҲМҚО органлари мансабдор шахслари ваколат нуқтаи назаридан коррупция бўйича ҳам, фирибгарлик бўйича ҳам жавобгар бўлиши мумкин, адвокатлар эса коррупция жинояти субъекти бўлмайди; 😂

8) коррупцияда асосан масала ҳал қилинса, фирибгарликда ҳал қиламан деб алдайди (орасида мужиклари ҳам бор)

9) коррупцияда исботлаш учун объектив далил (пора предмети, аудио запис, видео запис ва ҳ.к) бўлиши шарт, фирибгарликда эса кайфиятга қараб 1 та гувоҳ тасдиқласа ҳам бўлаверади;

10) коррупция жиноятини фош этишда асосан актив "аризачи"лар бўлса, пассив терговчилар ҳисобланади, фирибгарликда эса актив терговчилар, пассив жабрланувчилар бўлади.

Рўйхатни давом эттиришингиз мумкин.

@huquq_ustuvor

Показано 20 последних публикаций.