HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Hidoya" o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy sahifasi
Guvohnoma №_1327
veb-sayt: www.hidoya.uz
facebook: fb.me/hidoyaislombilimyurti
Instagram: instagram.com/hidoyauz
Murojaat uchun: @hidoyauz_savol_bot
2- sahifa:
t.me/sof_aqidauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Maqola

Farzand tarbiyasi


Farzand tarbiyasi, ayniqsa, diniy va axloqiy tarbiya, insonning dunyoviy va oxiratdagi muvaffaqiyati uchun muhimdir. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytganlar:

"أَكْرِمُوا أَوْلَادَكُمْ وَأَحْسِنُوا أَدَبَهُمْ"

"Farzandlaringizni hurmat qiling va ularga chiroyli odob o‘rgating". (Imom Abu Dovud rivoyati)

Ushbu hadis farzandning hurmati va unga yaxshi axloq berishning ota-ona zimmasidagi burch ekanini ochib beradi.

Mashhur mutafakkir Ibn Sino esa shunday degan: “Farzand tarbiyasi, xuddi bo‘sh yerga urug‘ sepishga o‘xshaydi; qanday urug‘ sepsangiz, o‘sha unadi”. Bu fikr tarbiya jarayonida bolaning yoshligida bergan ta’lim va odob uning kelajakdagi hayotini belgilab berishini ta’kidlaydi.
. - Muhammadiyev Muhammadsolih, ta'lim muassasasi o'qituvchisi

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1740

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Maqola

Gunoh - qalbni qoraytiradi...


Bilingki, insonning sifatlari va xulqlari koʻpdir. Gunohlarning kelib chiqishi ushbu toʻrtta sifatga borib taqaladi:

a) rububiylik sifatlari (yaratuvchiga xos sifatlar);
b) shaytoniylik sifatlari;
v) hayvoniylik sifatlari;
g) yovvoyilik sifatlari.

Inson yaratilishi har xil aralashmalardan qorilgan. Hammasi oʻz taʼsiriga ega, bamisoli shakar, sirka va zaʼfaron qorishmasida turli taʼsirlarga ega boʻlganidek kibr, faxr, gʻurur, maqtovni sevish, behojatlikni yaxshi koʻrish, boqiy qolishni orzu qilish, hammadan ustun boʻlishni istash, hatto “men sizning parvardigoringizman”, degan darajagacha borish kabilar rububiylik sifatlariga ishtiyoqni qoʻzgʻaydi. Barcha gunohi kabiralar mana shu nuqtadan yoyiladi..
. - Mamadaliyev Mahmudxon, ta'lim muassasasi o'qituvchisi

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1739

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube\


#Maqola

Тажвид илмининг аҳамияти (2-қисм)


Набий саллаллоҳу алайҳа васаллам шундай деганлар: "Қуръонни тағанний қилмаган одам биздан эмас!" (Бухорий ривояти).

Имом Шофеъий: "Ушбу хадиснинг маъноси қироатда овозни чиройли ва майин қилишдир", деб айтган.

Жаноб пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"Ҳар бир Куръон ўқувчига тажвидга амал қилмок фарзи айндир".

Жаноб пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир Қуръон ўқувчига хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, тажвидни билмоғи ва унга амал қилмоғи фарздир" - деганлар.Яъни, тажвидга тааллуқли равишда "Қуръони Карим гоҳ сенинг фойдангга бўлур ёки батаҳқиқ сенинг зарарингга бўлур", - деганлар.
. - Отаханов Адҳамжон, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1737

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Bugun

Assalomu alaykum va rohmatullohi va baroktuh

Bugun haftaning chorshanba kuni

🗓 18 dekabr, 2024 yil
🗒 19 jumadus saniy, 1446 yil

Alloh taolo ushbu kunni barchamiz uchun xayrli va barakali qilsin!🤲🤲

🔗
t.me/hidoyauzdiniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Maqola

ҚАСР НАМОЗИ ВА УНИНГ МАСОФАСИ


Аллоҳ таоло: «Қачонки ер юзида сафар қилсангиз, сизларга намозни қаср қилишингизда гуноҳ йўқдир», деган (Нисо: 101).

Ушбу ояти карима ила Аллох, таоло сафарда намозни қаср қилиб, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқишни шариатга киритан. Чунки сафарнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва машаққатлари бўлади. Сафардаги кишиларга ўшаларни енгиллаштириш учун Аллоҳ таоло меқрибонлик қилиб, тўрт ракъатли намозларнинг ярмини қисқартириб енгиллик берган. Бу Ислом осонлик дини эканини кўрсатади. Шу билан бир вақтда намознинг нақадар аҳамиятли ибодат эканини ҳам кўрсатади.

Қуръони каримда келган бу умумий ҳукмни ушбу фаслдаги ҳадиси шарифлар муфассал баён қиладилар..
. - Абдуллаев Азимхон, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1738

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube\


#Maqola

Тажвид илмининг аҳамияти (1-қисм)


Барчамизга маълумки, мусулмонлар қадимдан тажвид илмига катта аҳамият бериб келган. Ўтган уламолар бу йўлда ўзларининг кўп хизматлари ва ғамхўрликларини кўрсатиб, кўплаб асарлар таълиф қилганлар.

Мўмин мусулмонлар зиммасида Қуръони Каримни ўрганиш масъулияти мавжуд экан, уларнинг энг асосийси қуръонни тўғри, тажвид қоидаларига мос ҳолда тиловат қилишдир. Мақсад - Аллоҳнинг Каломини тадаббур этиш, унинг маъноларини тўғри фаҳмлаб етиш ва амал қилиш. Бу нарса тажвид илмини мукаммал эгаллаган устозлардан таълим олиш йўли билан амалга оширилади. Ҳамма ўз имкониятига қараб бир устоз топиши ва тажвид илмини ана ўша устоз ёрдамида эгаллаши лозим.
. - Отаханов Адҳамжон, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1736

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Maqola

Вақт неъмати


Аллоҳ таоло бу оламни тартиб ва интизом билан яратди. Унда кеча ва кундузи бор. Бирининг ўзинниг муддати ва яна бирисининг ўз вақти бор. Ушбу кеча ва кундузни соату дақиқаларга, сонияу нафасларга бўлди. Бандани ҳам Ўзи хоҳлаган хилқатда яратиб, унга ҳам бу дунёи фонийда бир қисқа вақтли, оз муддатли умр бериб чегаралаб қўйди. Ва бандаларининг ҳар бир ҳатти ҳаракатини, ҳар бир нафасини ва омонат қилиб берган умрни қандай ўтказганини банданинг ўзига исботлаш учун икки фаришта “киромайн котибайн”ларни ҳам яратиб, гувоҳ қилиб қўйди. Ҳатто қиёмат кунида ҳисоб-китоб қилиш учун, қани бандам вақт деган неъматимни қадрига етиб, умрини беҳуда ўтказмадимикин?!.. - Султонмаҳмудов Абдулмажид, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1735

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Bugun

Assalomu alaykum va rohmatullohi va baroktuh

Bugun haftaning seshanba kuni

🗓 17 dekabr, 2024 yil
🗒 16 jumadus saniy, 1446 yil

Alloh taolo ushbu kunni barchamiz uchun xayrli va barakali qilsin!🤲🤲

🔗
t.me/hidoyauzdiniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#ижтимоий_ҳимоя
#асосий_вазифалар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Muslim.uz
#xabar #fatvo #ulamolar
🗣ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ФАТВО БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ

🌙 Шу йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида халқаро фатво куни муносабати билан “Фатво ва маънавий хавфсизликни ҳимоя қилиш” мавзуси бўйича илк анжуман ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан зиёд уламо ва фатво мутахассислари қатнашди.


⏺Конференциянинг асосий мақсади турли ғоявий таҳдидлардан муҳофазаланиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва жамиятларда тинчликни мустаҳкамлаш саналади.

☪️Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирок этди.

😄Халқаро анжуманда Ҳомиджон домла мавзу доирасида маъруза қилиб, унда, жумладан, фатволар ислом оламида нақадар аҳамиятли экани, нотўғри фатволар мусулмонлар ўртасида бўлинишга олиб келаётгани, бу эса мўътадилликка асосланган Ислом руҳига зидлиги, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзаҳга журъатли бўлганингиздир", деганлари, саҳобалар эса фатво беришда жуда эҳтиёткор бўлганлари, улар хатога йўл қўйишдан қўрқиб фатво беришдан сақланганлари, шу боис, бу улуғ вазифада туриш қатъий шарт-шароитларни тақозо этиши, уларнинг энг муҳими билим ва малакани чуқурлаштириш, воқеликни англаш, ҳавойи нафслардан холи бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.


💬Шунингдек, Ҳомиджон домла мазкур йўналишдаги муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, фиқҳий академиялар ва диний идораларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, уларни илмий салоҳият ва катта тажрибага эга бўлган малакали олимлардан иборат мутахассислар билан таъминлаш зарурлиги, шунингдек, замон ўзгаришларига ҳамнафас, мустаҳкам илмий асосга эга оқилона фатво маданиятини кенг ёйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.


✅ Маъруза давомида мамлакатимиздаги диний-маърифий соҳада, жумладан, фатво йўналишида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Марказий Осиёда ягона Фатво маркази ташкил этилгани, унда 20 нафар уламо фаолият юритаётгани, кейинги йилларда қардош халқлар Диний идоралари ва Туркий давлатлар уламолари билан яқин ҳамкорлик қилинаётгани ҳақида маълумот бердилар.

✍️ Анжуман якунида тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

  🌙 Муфтий ҳазрат: Имомлар жамиятда ҳар доим намуна бўлиши керак

    🤝 Имом ва ҳожилар эзгу ишда ҳамкор

Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда

🕌 Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Maqola

Ўзгаларга яхшилик қилиш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: "Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг – эҳсондир".

Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг - эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам сенга эҳсондир".

Зотан, ҳар бир кунини, ёинки ҳар бир сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксикларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар чинакам фидойилардир. Инсонлар хизматида бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва хожатларини равон қилишда доимо саъй-ҳаракатда бўлиш - улкан саодат
... - Муҳиддинов Алишер, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1734

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Maqola

Бемор зиёрат қилиш фазилати

Абу Асма розияллоху анхудан ривоят килинади: «Ким биродари учун дуо килса, жаннатнинг хурфасида булади», деди.

Абу Килобага: «Жаннатнинг ҳурфаси нима?» дедим.

«Жаннатнинг мевалари», деди.

Абу Килобага: «Абу Асмо кимдан қилган?» дедим.

«Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан» деди».

Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафларида бемор ётган кишилар турадилар. Ушбу ҳадисда беморни бориб куриб, унга шифо сураб дуо қилиш эса улкан фазийлатли иш эканлиги айтилмокда
... - Абдураҳманов Муҳаммадхон, таълим муассасаси ўқитувчиси

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1733

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Bugun

Assalomu alaykum va rohmatullohi va baroktuh

Bugun haftaning dushanba kuni

🗓 16 dekabr, 2024 yil
🗒 15 jumadus saniy, 1446 yil

Alloh taolo ushbu kunni barchamiz uchun xayrli va barakali qilsin!🤲🤲

🔗
t.me/hidoyauzdiniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Maqola

Shaytonning ig‘volari

Shaytonning ig`volari Qur`oni Karimda quyidagicha bayon qilinadi:

...“Shayton ularga vasvasa qilib dedi: “Ey Odam! Senga abadiylik daraxti va mangu boqiylik mulkiniko‘rsatayinmi?” (Toha surasi, 120-oyat).

Ushbuoyatdan ma'lum bo‘ladiki, Shaytonning eng kattahiylasi insonni aldash va unga yolg‘on va'da berishdir. U Odam alayhis-salom va Havo onamizning qalblarigaabadiy yashashni va boqiy mulkka ega bo‘lishni istashhissini solib, ular uchun taqiqlangan daraxtni bezatibko‘rsatdi.
Shaytonning hiylalari har doim insonning eng zaifjoylariga qaratiladi. Odam alayhis-salom va Havo onamizda abadiy yashash va mulkka ega bo‘lish istagibor edi. Shayton bu istakdan foydalanib, ularni gunohqilishga undadi.
.. - Ziyayev Abdulqahhor, ta'lim muassasasi o'qituvchisi

Batafsil... https://hidoya.uz/uz/news/1732

🔗
t.me/hidoyauz – diniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#Bugun

Assalomu alaykum va rohmatullohi va baroktuh

Bugun haftaning yakshanba kuni

🗓 15 dekabr, 2024 yil
🗒 14 jumadus saniy, 1446 yil

Alloh taolo ushbu kunni barchamiz uchun xayrli va barakali qilsin!🤲🤲

🔗
t.me/hidoyauzdiniy-ma’rifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz

Показано 17 последних публикаций.