#истиғфор
ИСТИҒФОРГА ШОШИЛИШ ХОСИЯТИ
Инсоннинг қайсидир аъзоси жароҳатланса, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. Агар банда гуноҳга қўл урса, қалби яраланади. Шунда у руҳий мададга – истиғфорга эҳтиёж сезади. Агар вақтида ёрдам кўрсатилмаса, кеч бўлиши мумкин.
Билиб-билмай гуноҳ қилган одам ўша заҳоти истиғфор айтишга чақирилган. Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“Кимда-ким бирон ёмон иш қилса ёки жонига жавр қилса, сўнг Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни(нг қанчалик) кечирувчан, меҳрибон эканини билади” (Нисо сураси, 110-оят).
Аввалги умматларда гуноҳ кечирилиши учун жудаям оғир шартлар қўйилган, ҳатто ўзини ўлдириш буюрилган. Шариати муҳаммадияда ҳаммаси осон, танглик йўқ. Хато қилдингми, айбингни тан олиб Аллоҳга истиғфор айтсанг, гуноҳинг кечирилади. Инсон шу йўл билан оғир руҳий зўриқишдан, юқори босимдан қутулади, елкасини тоғдек босиб турган маънавий юкдан халос бўлади.
Маҳмудов Собитхон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси
Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram