44. Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбиҳ айтур. Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбиҳини англамайсизлар. Албатта, у ҳалийм ва сермағфират зотдир.
Араб тилида тасбиҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» маъносини англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб тасбиҳ айтишини таъкидламоқда.
«Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбиҳ айтур».
Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбиҳ айтади. Ер ҳам тасбиҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбиҳ айтади, поклаб ёд этади.
«Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ».
Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбиҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади.
«Лекин уларнинг тасбиҳини англамайсизлар».
Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбиҳ айтишларини англамайсизлар.
«Албатта, У ҳалийм ва сермағфират зотдир».
Ҳалиймлигидан, бутун мавжудот уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан, шунча беодоблик ва гуноҳ қилса ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади.
Ўтган оятлардан бирида Аллоҳнинг баёни мушрикларга нафратдан ўзгани зиёда қилмаслиги ҳақида сўз кетган эди. Келаси оятларда ўша ҳолнинг сабаблари ва тафсилоти келади:
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi