Инсонийлик
🌎 3 декабр - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни
International Day of Persons with Disabilities
Бугун - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни. 1992 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош Ассамблеяси ўзининг №47/3 сонли резолюцияси билан 3 -декабрни International Day of Persons with Disabilities- Халқаро ногиронлар куни дея нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди. Резолюциянинг мақсади- ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, уларнинг хуқуқларини жамият ҳаётининг барча соҳаларида олға суришдир.
Кейинчалик, 2006 йил, декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси ногиронлиги бўлган шахслар хусусида Конвенция қабул қилди. Ушбу конвенция ногиронлар хуқуқини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ривожланишига шароит яратадиган хуқуқий ҳужжатдир. Конвенция 3-май, 2008 йилда кучга кириб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
-Ногиронлиги бўлган инсон ва унинг шахсий эркинлигига нисбатан ҳурмат кўрсатиш; камситмаслик; жамиятга тўлиқ ва самарали жалб этиш ва қўшиш; уларга инсониятнинг бир қисми сифатида қараб, ногиронлиги бўлган шахсларни ўзига хосликларини ҳурмат қилиш; ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган иқтидорларини ҳурматлаш ва бошқалар киради.
Айни дамда ер юзида 1 миллиардга яқин ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилишади.
Уларнинг 100 миллиондан ортиғини эса болалар ташкил қилади. Бу ер юзи аҳолисининг 15% фоизи демакдир. Уларнинг деярли барчаси турли кўринишдаги жисмоний, ижтимоий-иқтисодий тўсиқлар билан рўбаро келишади. БМТнинг маълумотларига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўпчилик қисми, ер юзи аҳолисининг ночор шароитда яшайдиган минтақалари ҳиссасига тўғри келиб, уларда асосий ресурсларга яъни, таълим олиш, бандлик, соғликни сақлаш ва ижтимоий ва хуқуқий ёрдам олиш каби соҳалардан фойдаланиш масаласида нотенгликка учрашади.
🔖 Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
"Ўзбекистон Республикасининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларни таъминлаш ҳисобланади".
Бобур Аҳмад.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti