𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger
Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi
Мурожаат: @agrobloger_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️КЕНГАШДАН ХАБАР: Субсидия берилиши маъқулланган 1261 та фермер хўжаликлари банкдаги техник муаммоларини ҳал қилиши зарур.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан "Агросубсидия" АТ платформаси орқали ариза берган, бироқ субсидияларни шу кунгача олмаган фермер хўжаликлари рўйхати шакллантирилган.

Таъкидланишича, Республика даражасида, вилоятда, туманда қайси ташкилотларда субсидия ажратиш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилмаганлиги ҳолати бўйича мурожаатларни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўраб Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликларга мурожаатлар киритилган.

Шу билан бирга, мурожаатларни ўз муддатида кўриб чиқмаган айбдор мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш ҳамда субсидияларни ажратиш ва ўз эгаларига етказишга амалий ёрдам сўраб Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага мурожаат киритилган.

Кенгаш ҳуқуқшунослари таҳлилларига кўра, “Agrosubsidiya” АТ тизими орқали Республика ишчи гуруҳи томонидан ижобий хулоса берилган, тўловга розилик билдирилган бўлса-да, аммо ҳисоб рақамлари янгиланган ёки нотўғри киритилиши оқибатида 1261 та фермер хўжаликлари субсидияларни шу кунга қадар олмаган.

“Agrosubsidiya” АТ тизимига ҳисоб рақамлари янгиланган ёки нотўғри киритилган 1261 та фермер хўжаликларининг рўйхати туман кенгашларига юборилган. Ушбу фермер хўжаликлари “Agrosubsidiya” АТ тизимидан ўз ҳисоб рақамлари тўғрилигини текшириши ва нотўғри киритилган бўлса тўғри ҳисоб рақамларини банк хати орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиш сўралади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ




Репост из: Ikar Uzbekistan
🟩IKAR SILICARE: УЧТАСИ "БИР"ДА МУЖАССАМ!

🔥САЛМОҚЛИ ҲОСИЛ КАФОЛАТЛАНАДИ!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган!

Сарф меъёри: 0,5 л-0,7л/га
Қадоғи: 5л
Нархи: 1 литри 340000 сўм.

💎ФОЙДАЛАРИ:

• Экинларнинг умумий ривожланишини таъминлайди.
• Илдиз тизими фаолиятини оптималлаштиради.
• Барг майдони катталашади ва фотосинтез жараёни фаоллашади.
• Қуруқ моддаларни кўпроқ тўплайди.
• Ўсимликлардаги суюқлик балансини тартибга солади.
• Экинлар шакарни кўпроқ ушлаб туради.

💎ТАЪРИФИ:

Мазкур юқори самарали бўлган суюқ ўғитнинг таркиби калий (К), фосфор (P) макроэлементлари ва кремний (Si) микроэлементидан иборат бўлиб, минерал озиқланишни тўғрилайди ҳамда ўсимликнинг табиий ҳимоя функцияларини рағбатлантиради. У ўсимликларнинг ҳаётийлигини ва яшовчанлигини ошириб, унга мураккаб таъсир кўрсата олади.

Кремний (Si)нинг таъсири туфайли ўсимлик тўқималари механик кучга эга бўлади. Кўпроқ фаол фотосинтез органик моддаларни яшил тўқималардан уруғларга ўтказишни тезлаштиради. Калий (K) ўсимликдаги суюқлик мувозанатини сақлайди. Фосфор (P) озуқа моддалари ва энергия алмашинувини рағбатлантиради. Силикон ўсимликларни даволашда катта рол ўйнайди. Бундай фойдаланишнинг мақсади турли стрессларга, касалликларга ва патогенларга қаршиликни рағбатлантиришдир. L-пролин кислотаси ўсимликнинг суюқлик тизимини тартибга солиб, ноқулай иқлим шароитларига қарши табиий иммунитетни кучайтирувчи восита сифатида ишлайди ва ҳаётийлиги учун ҳам жавобгардир.

💎ТАРКИБИ:

Кремний: 8%, 115 г/л.
Сувда эрувчан кремний: 6%,85 г/л.
Калий: 20%, 290г/л.
Фосфор: 10% 145 г/л.
Аминокислоталар: L-пролин 4,3%.
Ўсимлик экстракти: 0,1%, 1,4г/л
pH=11,0-11,5

💎МУВОФИҚЛИГИ:

IKAR SILICARE кўплаб ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга ишлатилиши мумкин. Кўп миқдорда мис (Cu), олтингугурт (S), минерал мойлар, ишқорли маҳсулотлар (pH > 8), гербитсидлар ва ёрлиғида "ўғитлар билан аралаштирманг" деб кўрсатилган маҳсулотлар билан қўллаш мумкин эмас.

Аралаштииришдан олдин, чўкма мавжудлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш, ўсимликларнинг фитотоксик таьсирини текшириш учун кичик майдонга синов ишлови тавсия этилади.

💎САРФ МЕЪЁРИ:

Донли экинлар, мойли ўсимликлар: 0,5-0,7 л/га.

Пахта: 0,5-0,8л/га

Лавлаги: 0,5-1,0 л/га

Маккажўхори: 0,5-1,0 л/га

Картошка: 0,25-0,5 л/100 л сув

Сабзавотлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Резаворлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Мевали дарахтлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

🅰️🅰️🅰️🅰️

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

📱IKAR Uzbekistan


⚡️ҲУҚУҚИЙ ЭСЛАТМА: Президент томонидан 17 июлдан кучга кириши кутилаётган 1056-сонли қонун имзоланганди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1056-сон Қонун имзоланганди.

Қонунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бир ёки бир нечта кўрсатиб ўтилган таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузиш назарда тутилган:

• табиий ва техноген офатлар;

• ёнғин;

• ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликлар билан зарарланиши;

• қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;

• ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларни йўқ қилиш ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказиш;

• учинчи шахсларнинг ҳаракатлари.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш жамғармасининг мақоми ва ваколатлари белгиланди.

Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчининг, Жамғарма номидан суғурта шартномасини тузувчи воситачининг ҳамда мустақил экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

• суғурта шартномасини тузиш учун воситачини танлаш;

• воситачидан суғурта шартномаси шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

• Жамғарманинг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан шикоят қилиш.

Бунда улар:

• махсус ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш;

• суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш;

• қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда барча агротехник ва (ёки) зоотехник тадбирларни ўз вақтида ва етарли даражада амалга ошириш;

• суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида Фондга хабар беришга мажбур.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2025 йилдан кучга киради, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Марҳаматдаги гўшт дўконларидаги қассоблар иш ташлагани ҳақида видеолавҳа тарқалганди.

Хабар қилинишича, ҳозирда ҳаммаси ўз изига тушган. Қассоблар муаммолари туман ҳокимлиги томонидан ҳал қилинган, дейилмоқда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ДОЛЗАРБ МАЪЛУМОТ: Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Ўзбекистонда буғдойнинг пишиб етилиши йилнинг иссиқ муддатларига тўғри келади. Буғдой пишгандан кейин қисқа вақт давомида йиғиштириб олинмаса, унинг бошоқларидаги дон ўз-ўзидан тўкила бошлайди. Шамол, ёввойи қушлар ва кемирувчилар зарари натижасида ҳосил нобудгарчилиги белгиланган миқдордан ошиб кетади.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, буғдой пишиб етилгандан кейин бир ҳафта ичида йиғиштириб олинмаса, бошоқдаги доннинг ўзидан-ўзи тўкилиши натижасида кунига 1,0-1,2 фоиздан ошиб бораверади. Тўлиқ пишиб етилган ғаллани ўриб-йиғиб олишда бир ҳафта ичида нобудгарчилик 7-9 фоиз бўлса, иккинчи ҳафтасидан бошлаб 12-15 фоизга ошади.

Даладаги ҳосилнинг 90-95 фоизи тўлиқ пишиб етилганда ва доннинг намлиги 18-20 фоиз бўлганидан сўнг уни комбайнлар ёрдамида тўғридан-тўғри йиғиштириб олишга киришилади.

Нобудгарчиликнинг асосий сабаблари:

Биринчидан – ўрим-йиғимнинг ташкилий шароитлари: ўрим-йиғимнинг вақтида бошланмаслиги ва чўзиб юборилиши, далаларнинг бўлакларга нотўғри тақсимланиши, ишнинг ёмон ташкил қилиниши;

Иккинчидан – агротехник сабаблар: ғалла парваришлашда агротехник талабларнинг бузилиши, даланинг нотекислиги, кучли бегона ўт босганлиги, ўсимликларнинг ётиб қолиши;

Учинчидан – техник сабаблар: ўрим комбайнларининг ишчи қисмлари талаб даражасида соз ҳолга келтирилмаганлиги, техника ишга ёмон тайёрланганлиги;

Тўртинчидан – технологик сабаблар: ўрим-йиғимнинг узлуксиз давом эттирмаслиги, ишни нотўғри ташкил қилиниши натижасида комбайнлар кўпроқ тўхтаб қолиши;

Бешинчидан – биологик сабаблар: ғалла тупларининг ётиб қолиши, доннинг паст сочилувчанлик хусусиятига эгалиги, қийин янчилиши ўрим-йиғим графигининг ғалла навлари пишиш даврини (эртапишар, ўртапишар, кечпишарлигини) ҳисобга олмасдан тузилиши;

Олтинчидан – ўрим-йиғим даврида табиий офатлар: жала, ёмғир, дўл, қаттиқ шамол таъсирида донларнинг тўкилиши, донни зараркунандалар, кемирувчилар ва қушлар ейиши.

Еттинчидан – комбайнчининг касб маҳорати пастлиги, тажрибасизлиги сабабли нобудгарчиликка йўл қўйилиши ва бошқалар.

Бундай сабаблар етиштирилган доннинг нобуд бўлишига турлича таъсир қилади. Шунинг учун ўрим-йиғим бошланишидан олдин, бу сабаблар чуқур ўрганилиб, қуйидаги чора-тадбирларга аҳамият берилса, ҳосил нобудгарчиликсиз йиғиштириб олинади:

Ғалла пишгандан сўнг бегона ўтлар (қамиш, қора шўра, қўйтикан) босадиган майдонларни аниқлаш;

Ўримни биринчи навбатда бегона ўтлар босадиган ғалла майдонларидан бошлаш.

Дон нобудгарчилигини аниқлашда 0,25 м² ли рамкадан фойдаланилади. Жумладан, рамка ўрилган даланинг 5 та ҳар хил жойига қўйилади. Сўнгра олдиндан ҳисоб-китоб асосида тузилган жадвал ёки номограмма бўйича тўкилган доннинг умумий сони ҳисобланади. Комбайнчилар учун комбайннинг иш сифатини қуйидаги яна бир жуда оддий усулда баҳолаш қулайдир.

Буғдой массаси ўрилгандан кейин даланинг ихтиёрий 1 м² ли қисми кўриб чиқилади. Бу майдонда 20 тадан ортиқ дон топилиши ва 3 тадан ортиқ ўрилган бошоқлар учраши, дон нобудгарчилигига йўл қўйилганлигидан далолат беради.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА! Фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар ҳақида маълумот олмоқчимисиз?

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувлар ҳақида маълумотларни қуйидаги манбалардан осон билиб олиш мумкин:

▪️“Telegram” тармоғида
@tekshiruvinfo_bot га СТИР рақамини киритиш орқали;
-
▪️СМС тарзида 4064 қисқа рақамига "ИНН" сўзи, бўш катак қолдириб СТИР рақамини киритиш орқали.

Фаолиятингизда ўтказилган барча текширувлар бўйича эса,
govcontrol.uz орқали рўйхатдан ўтиб, батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Ўз фаолиятингизда ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини таъминлашга бефарқ бўлманг. Назорат қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсманга хабар беринг: 1100 қисқа рақами Тадбиркорлар виртуал офиси (
https://business.gov.uz/) ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат қилиш мумкин.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️"ГУРУЧ-ВАЗИР" НОМИ БИЛАН МАШҲУР БЎЛГАН АМАЛДОР ИШДАН КЕТДИ: Япония қишлоқ хўжалиги вазири ўйламай айтган гапи сабабли истеъфога чиқди.

Япония қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазири Таку Это гуруч ҳақидаги баҳсли гапи ортидан лавозимидан кетиш учун ариза берди. Бош вазир Сигеру Исиба буни қабул қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Таку Это мамлакатда гуруч нархи ошган бир пайтда “ҳеч қачон гуруч сотиб олмагани, унга доим совға қилишлари”ни айтганди. Бу баёнот жамоатчиликда кескин танқидга сабаб бўлди.

Мен бош вазир номига ариза ёздим. Ҳозир халқ гуруч нархининг қимматлигидан азият чекаётган бир пайтда масалага масъул вазирнинг бундай гапириши ноўриндир. Чин қалбимдан халқдан узр сўрайман, деган Таку Это.
Исиба унинг истеъфога чиқиш қарорини тушунишини билдирган. Япония аҳолиси рационининг асосий маҳсулоти гуруч ҳисобланади. Бироқ сўнгги ойларда эса ушбу маҳсулот нархи кескин ошиб, йил давомида деярли икки бараварга қимматлашди.

Нархларнинг кўтарилишига қарши курашиш мақсадида ҳукумат илк бор тинчлик даврида, табиий офатларсиз шароитда, давлат захираларидан гуруч сотишни бошлади. Аввалига бу чора вақтинчалик деб белгиланган эди. Бироқ нархлар ўсишда давом этгани сабабли ҳукумат ушбу дастурни июль ойигача узайтирди
.

▪️▪️▪️

Танқислик 2024 йилнинг август ойида ҳукуматнинг йирик зилзилага тайёргарлик кўриш тўғрисидаги огоҳлантиришидан кейин ваҳимали харидлар туфайли бошланганди. Гарчи кузги ҳосилдан кейин таклиф босими камайган бўлса-да, 2025 йил бошларида тақчиллик ва нархлар ўсиши яна давом этди.

Расмийлар етказиб беришдаги узилишларни 2023 йилдаги аномал об-ҳаво натижасида ҳосил паст бўлгани, ўғитлар ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ошгани билан изоҳлади. Бироқ айрим экспертлар бунга ҳукуматнинг гуруч етиштириш борасидаги узоқ муддатли сиёсатини сабаб қилиб кўрсатмоқда, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
☄️21 МАЙ, 2025 ЙИЛ: ЖУДА ЯХШИ НАТИЖАЛАР!

ХИТОЙ НАВИДАН КАМ ҲАРАЖАТ ҚИЛГАН ҲОЛДА МАКСИМАЛ ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ЙЎЛИДА!

🌟Навбатдаги видеолавҳа.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб,
FERMER.UZ канали назорати ва ахборот ҳамкорлиги остида Ўзбекистон бўйлаб минглаб фермерларимиз билан биргаликда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларидан бирининг 22 гектар ғўза майдонида суспензия ишловлари бошланган эди.

Унда нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда етакчи бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" ва Европа Иттифоқида таниқли "IKAR" компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Барча ишлов жараёнлари таниқли мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда.

Қўшимча саволлар бўйича:
+998994300064
+998970099691

АЛБАТТА КЎРИНГ!
👇👇👇
https://youtube.com/shorts/VWPXgY-SH3A?si=eCGybp0rkS8Wlb8l


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️БИРЖАДАН ХАБАР. 20 май куни ўтказилган савдолар видео-хроникаси:

🔹Буғдой (3-синф) нархи 3,5% пастлаган: 2528 сўм.

🔹Пахта толаси (1-нав, 4-тип) нархи 2,7% пастлаган: 22607 сўм.

🔹Дизел ёқилғиси нархи 4,7% кўтарилган: 12810 сўм.

🔹Пахта ёғи нархи 3.9% кўтарилган: 18020 сўм.

🔹Омухта ем нархи 8,7% пастлаган: 2066 сўм.

🔹 Техник чигит нархи 6% кўтарилган: 4800 сўм.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали
: FERMER.UZ




⚡️ПРЕЗИДЕНТ ЯНА БИР ҚОНУННИ ИМЗОЛАДИ: Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар 2030 йилгача ер солиғидан озод қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев 16.05.2025 йилдаги “Ўзбекистон Ренспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1063 сонли Қонунни имзолади.

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 22 май, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20..+22 даража илиқ, кундузи +36..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга 15-20, баъзи туманларда 22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Хоразм вилоятида эса, ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20, баъзи туманларда 22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20, баъзи туманларда 22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20..+25 даража илиқ, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +19..+24 даража илиқ, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20..+25 даража илиқ, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +13..+18, кундузи +23..+28 даража илиқ бўлиши кутилади.

ЭСЛАТМА: "Ўзгидромет" хабарига кўра, Ўзбекистонда сешанба кунидан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлаши прогноз қилинганди. Ҳафта ўртасида кундуз кунлари ҳарорат +35..+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40..+42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Иш ҳафтасининг охирига келиб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат 30-32 даражагача пасайиши мумкин.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


☄️ҒАЛЛА-2025: ҲОСИЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА СОТИШ ТАРТИБИ

Фермерларимизга кўриш ва фикрларини қолдириш тавсия этилади:
👇👇👇
https://youtu.be/vGXGgTnEFAU?si=4dbifvcv99-7IJY6


⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИДАН ТАВСИЯЛАР:

1). Буғдойни олди-сотди шартномасини тузишда фермерларимиз учун эътиборли жиҳатлар.


Фермерлардан келиб тушаётган мурожаатларга кўра, ғаллачилик кластерлари фермерлар билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиб, фермер етиштирган буғдойни Жамғарманинг тижорат вакилига шартнома орқали сотиб, тушган маблағни фермерга бермасдан ишлатиб юбориши оқибатида фермерлар имтиёзли кредит маблағларини қайтариш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

Бунинг учун фермерлар шартнома тузишда қуйидагиларга эътибор бериши лозим:

Маълумки, ҳар йили етиштирилган буғдойни биржа орқали сотиш ва давлат ресурси сифатида сотиб олишни ташкиллаштириш бўйича қарор қабул қилинади.

Қарорда давлат ресурси сифатида буғдойни сотиб олувчи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг тижорат вакиллари рўйхати тасдиқланади.

Фермерлар 2025 йил ғалла ҳосилини сақлаш, биржа орқали сотиш ёки давлат ресурси сифатида сотишда албатта Қарорда кўрсатилган Жамғарманинг тижорат вакиллари билан буғдойни олди-сотди фьючерс шартномасини тузиши лозим.

Ғаллачилик кластерлари Жамғарма ва фермер ўртасида воситачи бўлиб қолмаслиги керак.

Жамғарманинг тижорат вакили: буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзагроинспекция буғдойнинг сифатли сақланишини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилишини назорат қилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2023 йилдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган "Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида" низом).

🔹🔹🔹

2). Ер 1 миллион сўм қарз сабабли ҳам аукционга чиқиши мумкин. Бунинг учун қарзни тезроқ ёпиш керак.

Қарздорликни ундириш бўйича суд қарорларини ижро этиш учун ундирувни қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тартиби жорий этилганди. (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 йил)

Бунда, ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан, қарорга кўра қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқлари бўлмаган ҳолларда ижара ҳуқуқи хатланиши ва аукционга чиқарилиши мумкин. Шу боис, қарзни ундириш учун ерни хатлаш, аукционга чиқаришдан олдин қарздорнинг бошқа мулк ва мулкий ҳуқуқларини рўйхатини шакллантириш лозим.

Масалан, кўчар, кўчмас мулклар, топширган маҳсулотлари учун кластер корхонаси томонидан тўланмай турган қарздорлик маблағлари, олиши лозим бўлган субсидия маблағлари, қайтариладиган ҚҚС суммалари, 2025 йил ғалла ҳосили каби мулк ва мулкий ҳуқуқлари рўйхатини тузиш керак.

Иккинчидан, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-5-моддасига асосан ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига яъни фермерларнинг кластердан олаолмаётган ҳақига қаратиш мумкин. (Қарз ҳам мулк, мулкий ҳуқуқ ҳисобланади)

Учинчидан, фермерларнинг ҳақдорлигини ундириш учун айнан ушбу қарорга асосан кластерларнинг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва ижара ҳуқуқини хатлаш ва аукционга чиқариш масаласини кўриб чиқиш керак бўлади.

Агар 28.03.2025 йилдаги ПҚ-131-қарор талабига риоя этилмасдан ер аукционга чиқарилса, Мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсининг қарори ва хатти-ҳаратларини ғайриқонуний деб топиш ҳақида судларга аризалар киритилиши мумкин.

Агар имкониятингиз бўлса, тезроқ қарзни тўлаш ва қутилиш керак, дейилмоқда Фермерлар кенгаши
каналида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


🔥ЭНДИ НАВБАТ "ПАХТА-2025"ГА!

🔷БИРИНЧИ СУСПЕНЗИЯДА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!

🔹ҒЎЗА ЭКИНЛАРИДА 5-6 ЧИНБАРГ БОРМИ? ДАРҲОЛ ИШЛОВНИ БОШЛАНГ!

🔷"ҒАЛЛА-2025"ДА ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЧИНАКАМ ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛДИ!

🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.

🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.

🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

💎Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.

💎Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.

Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.

Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.

Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.

💎"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .

Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.

ТАВСИЯЛАР:

💎 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.

Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га

Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.

Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.

Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.

Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-0,5 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.

💎"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.

💎Таркиби:

Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.

Қадоқ сиғими: 5л.

🅰️🅰️🅰️🅰️

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

💎💎💎💎💎

📣"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!

🟩Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:

"Агробанк"да:

ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»

Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394

📱 IKAR Uzbekistan
@ikar_uzbekistan


⚡️ЭНТОМОФАГЛАР: Олтинкўз - зараркунандалар кушандаси!

Олтинкўзларнинг бир неча тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалганлари Яшил Олтинкўз (Chrysoperla spp.) ва Жигарранг Олтинкўз (Hemerobius spp.).
Личинкаси асосан ўсимлик битлари билан озиқланади, шунингдек каналар ва турли хил ҳашаротлар, бўғимли пилла қуртлар, унсимон қуртлар, чигирткалар, нок шира битлари, оқ пашшалар, трипслар каби бошқа зарарли ҳашаротлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади. Олтинкўзларнинг аксарият турлари балоғатга етгандан сўнг фақат ҳашаротлар ширалари, гул шираси (нектар) ва гул чанги билан озиқланадилар.

Кўпгина олтинкўзлар пиллага ўраниб ғумбак ҳолатида ўсимликлар устида (ёки дарахтнинг бўш пўстлоқлари ичида) қишлайдилар. Балоғатга етган олтинкўзлар пайдо бўлади ва чатишгандан сўнг, тухумларини якка ёки тўплаб, (олтинкўзлар турига қараб) баргларга ёпиштириб қўйишади. Тухумдан чиққан личинкалар 3 босқичдан ўтади. Тухумдан чиққан ҳашаротлар бир ой мобайнида балоғатга етади. Ҳар мавсумда 3-5 тагача насл қолдирадилар.

Бу фойдали ҳашаротларни ҳимоя қилиш учун уларга заҳарли ҳисобланган кенг қамровли (спектрли) пестицидлардан фойдаланманг. Жаҳон қишлоқ хўжалигида ҳозирги вақтда фақат биологик инсектицидлар ва биофунгицидлар қўлланилаётганининг сабаби ҳам, фойдали ҳашоратларни сақлаб қолиш ҳисобланади. Охирги йилларда фермерларимизнинг кимёвий воситаларни ҳаддан ортиқ қўллаётгани фойдали ҳашоратларни батамом нобуд қилмоқда. Шу сабабли бунда "Престиж" биоинсектициди қўлланилиши энтомофаглар фаолиятига зиён келтирмайди, аммо зараркунандаларни нобуд қилади.

Баъзи мамлакатларда олтинкўзларни зарарли ҳашоратларга қарши курашиш мақсадида ва боғларда кўпайтириш учун алоҳида сотиб олиш мумкин. Уларнинг балоғатга етганларини ёки личинкаларини сотиб олиш имкони мавжуд бўлсада, тухумларини сотиб олиш кенг тарқалган ва сезиларли даражада молиявий жиҳатдан қулай. Далангизда мавжуд олтинкўзларни ҳимоялаш ва кўпайиши учун шароит яратиш, уларни сотиб олгандан кўра самаралироқ натижа беради.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

7k 0 52 1 24
Показано 17 последних публикаций.