Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) ❄


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.
04.07.2019

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратлари дейдилар:
"Сен ўзингни ёмон деб билсанг, бу камолотнинг бошланишидир. Чунки ҳақиқий улуғлик фақат ўз нуқсонларингни англаш билан келади."
Бу ҳикмат инсоннинг камтарлик ва ўзини танқидий баҳолаш муҳимлигини таъкидлайди. Атторнинг фикрича, камолот йўлида инсон аввало ўз камчиликларини англаб, уларни тузатишга ҳаракат қилиши керак.

#кун_тилагим
"Азизларим, Кўнглингиз доимо нурга тўлсин, ҳар бир қадамингиз хайрли ва баракали бўлсин. Яхшилик тарқатинг, шунда яхшилик сизга кўпаяди. Ҳар қандай синовда сабр ва ирода сизга ёр бўлсин!"
Олдингиздаги ҳар бир кун эзгулик ва омад олиб келсин!

Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor




She’riyat boʻstoniga sayr qilamiz. Hayotimizda doim ikki murakkab tanlov oldida qolamiz. Qaysi biri Allohning rahmatiga, qay biri uning qahriga yetaklaydi, Oʻzi adashtirmasin.

👉 @umarhalil 👈


Инсон коинотда жисми қадар эмас, юраги қадар жойни эгаллайди.

Яшар Камол


Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди,–деб амирул-мӯъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мӯмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман",– дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми",– дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-мӯъминийн", –деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: "Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор", –деди.

Умар: "У қандай шарт экан?"– дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг",– деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди?", –деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон",– дея жавоб қилишди.

@fariduddin_attor❄ Тафаккур ила


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Ризққа барака сӯраш

Солиҳлардан бири қуйидагича: "Аллоҳим, ризқимда барака бер",–деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер",–деб айтмайсиз деди. Шунда у киши: "Аллоҳ таоло тирик жонзотнинг барча турига ризқ кафолатини берган. Лекин мен ўша ато қилган ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳ аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", –деди.

Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир...

@fariduddin_attor


#оқшом_суҳбати
"Чой — оғир суҳбатларнинг енгил кўприги."
🍃
. "Чой нафасингни илитади, қалбингни илиқ қилади."
🍃
"Дастурхон ободлиги чойнинг иссиғидан бошланади."
🍃
"Чойли суҳбатда дўстликнинг мазаси ҳис қилинади."
🍃
"Ҳар финжон чой — ҳаётнинг кичик бир лаззати."

Атаганларингдан олиб қўйдим, чойларимиз ҳалволи бўлсин деб...

@fariduddin_attor🌙✨


Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

@fariduddin_attor




Адҳам Шарқовийнинг ажойиб сўзлари

Аллоҳ таоло айтади:
إِنْ أَحْسَنتُمْ أَحْسَنتُمْ لِأَنفُسِكُمْ
"Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз..." (Исро сураси, 7-оят).


Садақа ўзингиз учун, гарчи у фақирга берилингандай кўринсада...
Ёқимли сўз сизнинг фойдангизга, гарчи у ўзгани хурсанд қилиш учун айтилган бўлсада...
Ўзгаларнинг кўнгилларини кўтариш сиз учун, гарчи бошқа одамлар бундан таъсирлансада...

Сиз бошқаларнинг пақирларини тўлдирмайсиз. Аслида сиз ўз пақирингизни тўлдиряпсиз.

Беморни даволовчи врач аслида ўзини даволайди.
Бева ва мискинларга ёрдам берувчи аслида ўзига ёрдам беряпти.
Муҳтож бир инсоннинг ишини битириш учун югуриб юрган киши аслида ўз ишини битиряпти.

@fariduddin_attor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

• Бир соат бахтли бўлишни истасанг — ухла;
• Бир кун бахтли бўлишни истасанг — дам ол;
• Бир ой бахтли бўлишни истасанг — уйлан;
• Бир йил бахтли бўлишни истасанг — бой бўл;
• Бутун умр бахтли бўлишни истасанг — қилаётган ишингни сев...


Бу шунчаки тонг эмас, ҳаётимизнинг янги тонгидир!
Биз учун яратганнинг меҳри ва муруввати янада кўпайган, рахмати янада ортган куннинг тонги бу.
Шундай экан, тонгнинг шаффофлиги билан кўнглимизни тозалаб, тиниқлиги билан шууримизни артиб, гўзаллиги билан қалбимизни пардозлаб, шафоати билан юрагимизни тўлдирайлик.
Ҳар босган қадамимиз яхшилик, қилган ишимиз эзгулик, айтган сўзимиз савоб бўлсин.
Бугунимиз шарофати билан дунё янада гўзаллашсин.
Кун давомида юзларимизни самимий табассум тарк этмасин.


@fariduddin_attor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ғазал_оқшоми
Ул парий кўйида мен девонани банд айлангиз,
Банд-бандим зулфи занжириға пайванд айлангиз.

Халқ тарки ишқи айларга мени дилхастани,
Ўлтуруб олам элига мужиби панд айлангиз.

Телба кўнглум топсангиз, эй ёр кўйи итлари,
Тўш-тўшидин тишлабон парканд-парканд айлангиз

Бодайи ишқ асру маст этмиш мени, эй дўстлар,
Жомима афюн эзиб бир дам хирадманд айлангиз.

Йиғласам аччиғ малул ўлмоқ недур, эй хўблар,
Ҳазл учун гоҳе боқиб, сиз ҳам шакарханд айлангиз.

Ишқ баҳрида дури васл истаманг, эй аҳли дард,
Кўнглунгуз ул нақди ёди бирла хурсанд айлангиз.

Қилсангиз тасвири Лайло ҳуснин ул ойдек сизинг,
Лек Мажнунни Навоий бирла монанд айлангиз.

Алишер Навоий ҳазратлари


@fariduddin_attor🌙✨



784 0 13 1 13

Эшикдан кирган ўғри олиб кетган нарсалар ўрни афзалроғи билан тўлар. Қалбдан ўғирланганлари ўрничи...?!
Муҳаббатни ўғирламанг...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#туйғу
Севган қусурларни кўрмасмиш, айрилмоқ истаган излармиш баҳона.
Бир пиёла чой ичгунчалик фурсатда бутун олам тегрангда айланар.Лек, айб излаган кунингдан бошлаб руҳлар бегона...

"Сени севаман", деганимча ойимга
" Ойижон!" десам эди, жаннатдаги жойим тайёр бўларди.

Севсанг мени дордан нариги томонга ўтаётгандек сев. Олдин менга, кейин менга ва яна менга қара.


Руҳлар тили ҳам хато қилар эканларми...?!
Ёҳуд бир танда икки хил руҳ яшарми...?!
Сансиз, таъмсиз чойларни на қилай, бўлса бўлсин қайноғи қадар муҳаббатли, руҳли ва муҳими Қалбли....

bintu Ismoil дан

@fariduddin_attor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

“Аллоҳим, бу кунни биз учун хайрли ва баракатли қил. Бизга соғлик, тинчлик ва омонлик ато эт. Барча ишларимизда осонлик ва муваффақият насиб эт. Гуноҳлардан сақла ва бизга тўғри йўлни кўрсат. Омин.”

@fariduddin_attor


Қалбга сўзинг ўтмайди...

855 0 17 2 16

Репост из: 🎥 NEO STUDIO ©
#YusufAlayhissalom

🎬 "ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ"

©️ ТУЛИҚ FullHD ©️

🇺🇿 Ўзбек тилида!!! Барча қисмлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
01-02-03-04-05-06-07-08-09-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-20-21-22-23-24-25-26-27-28-29-30-31-32-33-34-35-36-37-38-39-40-41-42-43-44-45
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Muslim Media | Neo Studio FullHD


Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир.
Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин.
Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам 
бўлган кунларингдир.


@fariduddin_attor


«Албатта,Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар билан биргадир».
Анкабут.69

@fariduddin_attor

857 0 33 1 10
Показано 20 последних публикаций.