Репост из: 𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Орол денгизи шимолидаги Шимолий Орол денгизи суви 42% га оширилди.
Хабар қилинишича, ўтган йили фаол Эль—Ниньо даврида нафақат Амударё, балки Сирдарё дарёсида ҳам сув билан боғлиқ вазият сўнгги 7—8 йилликдаги энг яхшиси бўлди.
Аксига ўтган ёзда ҳарорат муҳити ва намликнинг қишлоқ хўжалиги учун комфорт бўлиши Сирдарёнинг Қозоғистондан оқиб ўтган қисмида сувга бўлган талабни кескин камайтирди. Бу каби имкониятдан қозоқ ҳукумати тўғри фойдаланиб, 2 км кубга яқин сувни Шимолий Оролга йўналтира олишди. Бу эса, катта Оролга Сирдарё дарёсида сув энг яхши бўлган даврда ҳам бир томчи сув етиб келмаслигига олиб келди.
Қозоқлар Жаҳон Банкининг 39 та лойиҳаси асосида Шимолий Оролда инфраструктурани яхшилаш, балиқчиликни ривожлантириш, туризм имкониятларини кенгайтириш ҳамда Катта Орол ва Шимолий Оролни ўзаро ажратиб турувси Кокорал тўғонини мустаҳкамлаш, қайта тиклаш ишларига куч бермоқда.
Ушбу манзарадан ҳам кўриниб турибдики, ўзбек ҳукумати қуриган Орол тубида яшил фитомасса яратишга кучни максимал беравериши керак, дейилади хабарда.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ