Фильтр публикаций


Ipoteka bank OTP group


Агар рақобатдош бозор ва рақобатчилар бўлмаса, Корхона, фирма ва хўжаликлар ҳам ўсишга, ривожланишга харакат қилмайди.


XX асрда пайдо бўлган янги мустабид тартиб - Коммунизм нималигини билмай туриб, аср охирларидаги дунёнинг энг қашшоқ худудларнинг аксариятини нега бундай қашшоқ эканлигини тушуниб етиш имконсиздир. Маркс орзу қилган капитализм жамияти инсонпарварлик ва тенглик муҳитида тараққиётга эришишни кўзда тутарди. Ленин ва унинг коммунистик партияси Маркс ғояларидан илхомланган бўлсада, амалда барча нарса назарияга мувофиқ келмас эди.


Репост из: Ko’rinmas Qo’l
Mamlakatlarning kambag’allik sabablari haqida

Ko’pchilik kambag’allikning asosiy sababi - bu mamlakatdagi boyliklar oqilona taqsimlanmasligidir deb hisoblaydi. Bu, albatta, xato fikr. Rivojlanayotgan mamlakatlarda muammo resurslarning qayta taqsimlanishi nomaqbulligida emas, balki taqsimlanadigan resurslarning hajmi o’ta kichikligida.

Keling, “maksimal iqtisodiy adolat” ssenariyi bizning sharoitda qanday ko’rinishga ega bo’lishi haqida faraz qilib ko’ramiz. Buning hisob-kitobi unchalik murakkab ham emas. O’zbekistonning 2023-yildagi YAIM ko’rsatkichi 91 milliard AQSh dollarini tashkil etdi. Butun respublika bo’yicha hamma boyliklarni jamlagan holimizda ham, $410 milliarddan ko’proq mablag’ni yeg’a olmaymiz (umumjahon boylikning global YAIMga nisbati 4.5ga teng). Hamma boyliklarimizni chet elga sotib yuborib, shundan kelib tushgan daromadni oqilona ravishda har bir 36 million fuqaroga bo’lib bergan taqdirimizda ham, kishi boshiga $11,400dan kamroq mablag’ to’g’ri keladi.

Buning uchun, albatta, butun iqtisodiyotni vayrona qilib yuborish kerak, ya’ni, qiymat ishlab chiqara oladigan har bir kapital birligi sotilib yuborilishi zarur. Tasavvur qilishingiz uchun, ushbu natija har bir ferma, uy, mashina, hatto xonadonlardagi oxirgi ketmongacha chet elga sotilib yuborilishi evaziga erishiladi. Endi savol: $11,400ga inson boshqa ishlamasdan qanchalik uzoq va qulay hayot kechira oladi?

Ko’p emas, to’g’rimi? Bu esa quyidagini anglatadi: eng oqilona qayta taqsimlash mexanizmi ham bizni boy qilib qo’ymaydi. Bir bo’lak nonni 100ta insonga qanchalik adolatli bo’lmang, hech kim baribir to’ymaydi. Demak, biz bo’linadigan resurslarning hajmi haqida qayg’urishimiz kerak.

Boylikning asosiy manbasi - bu iqtisodiy o’sish. U, o’z o’rnida esa, to’g’ri ishlaydigan institutlar va bozor iqtisodiyoti orqaligina vujudga keladi. Rivojlanayotgan mamlakatlar uchun eng katta xavflardan - bu boy bo’lishdan avval resurslarni qayta taqsimlashga o’tib ketishdir.


ХХ асрнинг классик золимлари миллионлаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган йирик шахсиятлар эди. Улар ўз давлатларининг мустахкам чегаралари ортида янги цивилизация куришга уринган утопик лидерлар бўлган. Бу йўлда улар нафақат халқнинг жамиятдаги хатти харакати, балки шахсий хаётини хам назорат қилишга уринишганди. Бундай назоратга эришиш учун классик диктаторлар қатъий тартибли партия ва махфий полиция тармоғини шакллантирган. Гарчи ХХ аср диктаторларининг барчаси хам халқи устига қирон келтирган қонхўрлар бўлмаса-да, уларнинг барчаси қўрқув билан назорат қилган.

ТЕРРОР - классик диктаторларнинг универсал қуроли эди.

Манипулятив диктаторлар китобидан
.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳукуматлар имтиёзларсиз хеч қандай фойда келтирмайдиган ва имтиёзлар берилган тақдирдагина даромад келтирадиган нарсалар билан шуғулланишга рағбат яратиб қўймасликлари керак.


Бутун дунёда қашшоқликни инсон капиталининг етишмаслиги сифатида кўриш - энг ақлли ёндашувдир.


Ҳаётдаги муваффақиятингиз дипломингиз устига ёзилган университет ёки коллеж номига эмас, балки мотивациянгиз, орзуларингиз ва истеъдодингизга боғлиқ эканлигини тушунинг.

Истеъдодли, ғайратли (ва ота онаси ҳам ғайратли бўлган) шахслар қаерда, қай тарзда ўқимасин, хаётда муваффақиятга эришади.


Иқтисодчи каби фикрлашнинг сири бозорда азалдан биз билан ўйин ўйнайдиган алтернатив танловларни англай олишдир. Бозорни тартибга солиш капитал ва ишчи кучининг оқимини бузиши, маҳсулот ва хизматларнинг нархини ошириши, инновацияларга тўсқинлик қилиши ёки умуман иқтисодиётни кишанлаб қўйиши мумкин. Ва бу хали яхши ниятда амалга оширилган назоратнинг натижаларидир. Энг ёмони, тартибга солиш шахсий манфаатлар учун кучли қуролга айланиши мумкин, бунда компаниялар сиёсий тизимни ўз фойдасига ишлатишади. Ахир рақобатчиларни ўзинг енга олмасанг, нега хукуматдан фойдаланиб уларни жиловламаслик керак.


Хусусий сектор ресурсларни энг катта даромад келтирадиган жойга йўналтиради. Давлат эса, аксинча, сиёсий мақсадга мувофиқ бўлган жойга йўналтиради.


Бозор иқтисодиёти асосида қурилмаган ҳар қандай тизимда рағбатлар ва самарадорлик ўзаро алоқадор бўлмайди. Бундай тизимларда компаниялар ва ишчилар янгилик қилгани ҳамда мехнатсевар бўлгани учун мукофотланмайди, дангасалик қилиб, суст ишлагани учун эса жазоланмайди.


Репост из: Iqtisod4i
Айтганча, ҳар байрамда бир гапни такрорлаб туриш керак. Таксистлар нархни оширишини оддий қабул қилинглар. Емаган приколлар қилишдан маъно йўқ. Бозор биз учун исталган амалдор ёки ақлли қўшнимиздан кўра фойдалироқ дўст. Бир нарсани танқид қилаётган вақт иккинчи энг яхши муқобили билан солиштирган маъқул. Агар кимдир бу бозорга аралашишни бошласа вазият ҳозиргидан яхшироқ бўлмайди, аниқ.


Асосий ставка нима ва нима учун керак?

Асосий ставка Марказий банклар томонидан кредитлашнинг энг паст фоиз кўрсаткичидир. Яъни марказий банк ўзи белгилаган фоиз ставкаси бўйича тижорат банкларига кредит беради. Тижорат банклари эса аҳолига ўзининг харажат, риск ва фойдасини қўшиб кредит беради. Шу билан бирга асосий ставка билан ҳам аҳолига кредит берилиши мумкин ва бу фоиз тўловлари кредит олувчи ва берувчи ўртасидаги шартнома ва асосий ставканинг ўзгаришига қараб фарқланиб боради.

Асосий ставка мамлакатнинг пул кредит сиёсатида муҳим аҳамият касб этади. Ставканинг паст бўлиши пулнинг кўп истеъмол қилинишига ва хўжалик ва корхоналарнинг молиявий ресурслар арзонлашишига олиб келади. Паст ставка иқтисодиётнинг тезроқ ҳаракатланиши ва ривожланишига, кредит ва депозитларнинг фоиз ставкаси арзонлашишига ва аҳоли ва компанияларнинг қўлида кўпроқ пул тўпланишига олиб келади. Лекин шу билан бирга инфляциянинг ортишига олиб келиши мумкин ва бунга жавобан МБ ставкани кўтаради. Бу эса пулнинг нархи қимматлашишига олиб келади. Иқтисодиёт секинлашади, кредит ва депозит фоизлари ошади, истеъмол харажатлари ва миқдори камаяди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, асосий ставка пул кредит сиёсатини самарали олиб боришда, иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда, пулга бўлган ишонч ва унинг тўлов, айирбошлаш функциясини самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этади.


Иқтисодиётдаги асосий фаолият пул ва унинг сарфланишида. Чунки рағбатлар, нарх, инфляция буларнинг хаммаси пул билан боғлиқ олди берди жараёнларига бориб тақалади. Аниқроқ қилиб айтсам, ниманидир сотиб олишимиз нархи, унинг рентабеллик даражасини аниқлашдаги асосий ўлчов воситаси, сарфлаганимизга яраша эхтиёжларимизни қондира олишини хисоблашимизда асосий ўлчов воситасини пул деб қабул қиламиз. Ва хохиш истакларимизнинг ҳам қай тарзда шаклланишини ҳақида ўйласак барибир моддий имкониятларимиз даражасида шакллантирамиз ва буларнинг барча-барчаси пул билан боғлиқ фикр мулоҳазаларимизга тўғри келади. (Баъзи бир истисно холатлар бўлиши мумкин)


Репост из: Archemistry | Urban | yo‘llarda bolalar o‘lmoqda
🇺🇿 Qurilish tizimida katta o`zgarishlar va tozalashlar qilish kerakligini Turkiya hamda Suriyada sodir bo`lgan zil-zila oqibatlaridan xulosa tariqasida chiqarishimiz kerak.

O`zbekistonda qurilish sohasi boshigacha tugul, hattoki suvdan ozgina ayzberg uchi ko`rinmaydigan darajada korrupsiyaga botib ketganligi, va buni bartaraf etishda vazirlikning bunda faqat quruvchi kompaniyalarini ayblashi. Hali bizga qimmatga tushsa kerak.

Tartibsiz qurilishlar, hamma xohlagan yeriga, xohlasa anhorga pul evaziga yer olib qursa. Turar joy binolarini avval maktab, parkovka yoki pastroq qavatli qilib hujjat tayyorlab, qurilish o`tasida pul bilan
bemalol 9-qavatli bino ustiga yana 3-qvat qo`shib eplab qurib ketaverishsa.

Ishoning Xudo ko`rsatmasin 5 balldan yuqori zil-zila bo`lib qolsa, ko`p insonlarni yo`qotamiz. Chunki qurilishimiz qay darajada bo`layotganini men tugul sizham yaxshi bilasiz.
Ko`pchilikka qurilish sohasiham tabobat kabi o`ta muhim desam, ja unchalikmasdur deydi. Ko`rayapmizki oqibati katta yo`qotishlarga olib kelarkan.

Umid qilamanki kech bo`lmasdan bu tizimni tozalashadi! Albatta bunga ishonchim ko`p bo`lmasaham!



🇷🇺 По последствиям землетрясений в Турции и Сирии следует сделать вывод о том, что в системе строительства должны быть проведены серьезные изменения и чистки.

Строительная отрасль в Узбекистане полностью утопает в коррупции, даже верхушка айсберга не видно, и в ее ликвидации министерство винит только строительные компании. Вероятно, это будет стоить нам дороже.

Некачественные постройки, где каждый может купить землю за деньги, лишь бы были деньги. Можно даже на Анхоре строить. Жилые дома сначала оформляют под школу, автостоянку или подготовив документ только на 9 этажей, в итоге построит 11этажный жилой дом.
Поверьте, не дай Бог, если будет землетрясение выше 5 баллов, мы потеряем много людей. Потому что мы с вами прекрасно знаем, как у нас идет строительство .
Когда я знакомым говорю, - что строительная отрасль так же важна, как и медицина.
Они в ответ - но это не совсем так.
Мы видим, что результат приведет к большим потерям.

Я надеюсь, что эта система будет очищена, пока не стало слишком поздно!
Я, конечно, мало в это верю!


Глобаллашув ҳалқаро меҳнат тақсимоти, сиёсий иқтисодий тармоқларни бир бутунлаштириш, трансмиллий ва минтақавий жараёнларни бирлашган умумий тушунчаси деб қаралади. Глобаллашув жараёни минтақалар ва мамлакатларни бирлаштириш, уларни иқтисодий сиёсий яхлитлигини таъминлаган ҳолда бирлаштиради, ташқи ва ичқи савдо алоқалари орқали биргаликда ривожланишни келтириб чиқаради.

Глобаллашув натижасида капитал, меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш ресурсларининг дунё бўйлаб айланиши(кўчиши) тартиб қоидалар, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ва қонунчиликнинг стандартлашиши, ва яна турли мамлакатларнинг тили ва маданияти бир-бирига яқинлашиши ва жипслашишини кўришимиз мумкин. Глобаллашув тизимли хусусиятга эга бўлиб, жамият турмиш тарзининг барча жабхаларини қамраб олади.

Глобаллашувнинг келиб чиқишини турлича талқин қилишади. Масалан, сиёсатчилар демократик уйғунлик ва унинг кенг тарқалиши билан боғлашса, тарихчилар капитализмнинг ривожланишини сабаб қилиб кўрсатишади. Иқтисодчилар эса молия бозорларининг трансмиллийлашуви билан изоҳлашади.

Глобаллашувнинг салбий ва ижобий оқибатлари мавжуд бўлиб, мамлакатлар иқтисодининг ривожланиши эркин савдо, бир жойдан иккинчи жойга эмин-эркин кўчиб ўтиш, инфратузилмаларнинг жаҳон стандартларига мослашиши, олигархия, монополия, олигаполияларнинг йўқ бўлиши ва протексионизмга йўлларининг чекланишини ижобий томонлари ҳисобланади. Миллий маданият ва қадриятларнинг бирлашиб кетиши ва ёки йўқолиши, бирор соҳа ёки тармоқнинг сусайиши ва бошқа давлатлар товар ва маҳсулотларига қарам бўлиб қолиш, мамлакат хатти-ҳаракатларининг бутун дунё кузатувида бўлиши, жаҳон стандартларига мос келмайдиган ҳаракатлар орқали эмбарго ва ёки санкциялар гирдобида қолиш ҳавотирлари ва ҳукуматга нисбатан бошқарувдаги босимларни ортишини салбий оқибатларга киритишимиз мумкин.


Жамиятимиздаги энг кучли қурол бу дин. Муқаддас динимиз хисобланмиш Исломни ўзимиз учун ниқоб қилиш олишдан, кучли ва деярли хар доим самара берадиган манипулация қилиш йўлидан ҳам фойдаланяпмиз. Чуқур мазмундаги бахс ва мунозараларда ундан ютиш қуроли сифатида фойдаланишдан чарчамаяпмиз. Шу даражага етиб келдикки диний билими яхши бўлмаса ҳам диндан маъруза қиладиган инсонлар ҳам орамизда кўпайди. Муаммоларимизнинг ечими билимсизлик ва адолатсизликда эканини атайин тушуниб етмаяпмиз ва ёки яширяпмиз. Буюк Аллоҳга бўлган эътиқодимиз хар биримизнинг ўзимиз учун ва савоб-гунохини ўзимиз оламиз. Шунчаки бир биримизга адолатли бўлайлик ва илм излашдан тўхтамасак аста секин муаммоларни бартараф этиб, фаровонроқ хаётга етиб келган бўлар эдик.

Shuning uchun keling, dindorligimizni Allohga ko'rsataylik, bir-birimizga esa insoniyligimizni (adolatli ekanligimizni) @Neojadids©️


Асосий ставка ўзгаришсиз қолди.


Конституция қабул қилинган кун эмас унга тўлиқ амал қилинган кун ҳақиқий байрамдир.)

Показано 20 последних публикаций.

10

подписчиков
Статистика канала
Популярное в канале