#САБОҚ
#МУШОҲАДА
☝️
БАЪЗИ СЎЗЛАР ТИҒЛИ БЎЛАДИ, – ТЕГСА ЎЛДИРАДИ🔰 Кекса ёшли киши университет дарсхонасига кириб келди. Талабаларнинг бари уни ўқитувчи деб ўйлашди. Лекин у студентлар қатори партадан жой олди.
👉 Дарс тугагач, кекса киши савол назари билан қараган талабаларга юзланиб шундай деди:
Мен ишлик одамман – оёқ кийим (пойабзал) сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим доктор, бири муҳандис, бири ҳарбий, қизим эса дорихонада ишлайди.
👉 Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим.
Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди:
– Дада, гапга аралашманг, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Хафа бўлманг-а!
👉 Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри китоб дўконига бориб, 9- синф дарсликларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўконимда ҳаммасини ўқиб ўзлаштирдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим.
👉 Кейин эса олий ўқув юртига кириш ниятида китоблар сотиб олдим. Уларни уч йил ўқиб тайёрландим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади.
👉 Мана бугун эса университетга қабул қилиндим. Иншаалоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираман-да, уларга:
– Болажонларим! Мана менинг дипломим. Энди Сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уй-жойли қилган ОТАнгиз гапга аралашса майлими? – дейман!
❗️
ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН 👉
@deputat_xudayberdiyev