Zafar Xudayberdiyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Зафар Худайбердиев

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

☝️"НАЙЛАЙИН"

🎤ОЛМАХОН ҲАЙИТОВА,
Ўзбекистон халқ артисти


👉Тингланг👆👆👆


#Тафаккур

☝️Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

👉Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

👉Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси

       
👉@deputat_xudayberdiyev


#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#МИНГБУЛОҚ

☝️АСРГА ТЕНГДОШ ГУЛБОҒ

🔰Гулбоғ қишлоғи ташкил этилганига 100 йил тўлди. Ана шу муносабат билан "Эъзоз" тантаналар мажмуасида ўтказилган маросимда туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, туманнинг собиқ ҳокими Бозорбой Ҳайдаров, меҳнат фахрийларидан Соатали Мақсудов, Адҳамжон Йўлдошев ва бошқалар тарихан қисқа, лекин унутилмас воқеа-ҳодисаларга бой бўлган ўтмиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

🔰Бинобарин, қишлоққа 1924 йили асос солинган. Россия ва бошқа мамлакатлардан турли миллат вакиллари бўлган мутахассислар кўчиб келишлари ҳисобига қишлоқ ривожланиши жадаллашган. 1938 йили асос солинган пахтани қайта ишлаш корхонаси кейинчалик заводга айланган эди. Гулбоғ 1952 йили ташкил этилган туманимизнинг маркази бўлган.

🔰Маросим қатнашчилари қишлоқ тараққиёти ва турмуш маданияти юксалишига муносиб ҳисса қўшган Орғинбой Ҳусанов, Лутфулла Муҳаммаджонов каби фидойи инсонлар ҳақидаги унутилмас хотираларини ўртоқлашдилар. Қишлоқ тарихини, элим деб, юртим деб ёниб яшаган аждодларининг ҳаёт йўлини акс эттирувчи кўргазмалар тадбир иштирокчилари эътиборини тортди.

🔰Бу ерда меҳнат қилган Исмоилжон Ҳамдамов, Холдорали Қозоқов, Салоҳиддин Долиев сингари кўплаб меҳмонлар тўкин дастурхон атрофида қишлоқнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида фикрлашдилар. Суҳбат орасида Икромали Маҳмудов, Ўлжабой Жўраев, Рустамали Арс¬лонов, Максим Когай, Давлатали Йигиталиев, Фёдор Ким, Абдуваҳоб Шамсиддинов, Қосимжон Эргашев, Ҳабиб Ҳашаев, Холдорали Қораев, Турсунбой Дадабоев, Александр Булавин, Зоя Андреевна Неровнова, Ем Клара Михайловна, Марямяхон Қирғизбоева, Одилжон Солиев, Адҳамжон Тошкенбоев, Мамашариф Нишонов, Бусора Ҳайдарова каби жонкуяр кишиларнинг номлари ҳурмату эҳтиром билан тилга олинди.

🔰Бугунги кунда мамлакатимиз ва ҳатто хорижий давлатларда нуфузли вазифаларда ишлаётган гулбоғликлар беҳисоб. Ўндан ортиқ олимлар етишиб чиққан ва улар сафи муттасил ортмоқда. Туманимиз тарихида биринчи бўлиб тайинланган ҳоким Аҳрорбек Мансуров ҳам гулбоғликдир.

🔰Байрам дастурида миллий куй-қўшиқлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари ва тарихий лавҳалар намойиши тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

🔰Туман ҳокими қишлоқ аҳлининг фидокорона меҳнатини юқори баҳолаб, ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий лойиҳалар ҳақида гапирди. Қишлоқнинг йирик лойиҳалари ҳақида сўз борди ва келгусидаги режалар эълон қилинди. Ҳар томонлама тараққий топишига катта ҳисса қўшган турли соҳа фахрийларидан бир гуруҳи эса ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🔰Дарвоқе, мазкур тадбир меҳнат фахрийси Араббой Шодмоновнинг таъкидлашича, ташкилотчи ва ташаббускор меҳнат фахрийлари томонидан уюштирилди. Бу қишлоқ аҳлининг бирдамлиги ва ўз тарихий илдизларига ҳурматлари чексизлигининг ёрқин ифодасидир.

❗️Манба: @yangicha_mingbuloq дан олинди.

👉@deputat_xudayberdiyev




#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#РЕЙТИНГ
#КИБЕРХАВФСИЗЛИК

☝️Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича ҳудудлар ичида 2024 йил якуни билан биринчи ўринни эгаллади

🔰Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ишлар баҳоланади.

2024 йил якуний рейтингида Наманган вилояти ҳокимлиги 90,2 фоиз кўрсаткич билан республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 1-ўринни эгаллади.

❗️Кейинги ўринлар Фарғона ва Самарқанд вилоятларига насиб этган.

‼️ Ҳамюртларимизни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз!

👉@deputat_xudayberdiyev


#БИЛАСИЗМИ?

☝️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

✅ Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

❗️Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

👉@deputat_xudayberdiyev


#БИСОТ

☝️Олтинга тенг фикрлар

✅ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

✅ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

✅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...


👉@deputat_xudayberdiyev


#МУТОЛАА
#ЖАДИДЧИЛИК

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ. "ПАДАРКУШ" драмасидан парча.

ЗИЁЛИ монологи:

👉ЗИЁЛИ. (кирар, гуноҳкорларга қараб афсус қилур. Одамларга қараб).
Илм ва тарбиясиз болаларни(нг) оқибати шулдир. Агарда буларни отаси ўқутса эди, бу жиноят ва падаркушлик алардан содир бўлмас ва булар ичкиликни бўйла ичмасди, хун беғайри ҳаққин қилмас эди. Умри борича Сибир ва бандға ва қиёматға жаҳаннамға қолмас эди. Агарда булар ичкилик ичмаса эди, дунё ва охиратда илалабад азоб ва меҳнатда қолмас эди. Оҳ, ҳақиқатда бойни ўлдирган ва бу йигитларни азоби абадийға гирифтор қилган беилмликдур. Бизларни хонавайрон, бачагирён ва беватан ва банди қилғон тарбиясизлик ва жаҳолатдур: беватанлик, дарбадарлик, асорат, фақру зарурат ва хорликлар ҳаммаси илмсизлик ва бетарбияликнинг меваси ва натижасидур. Дунёга тараққий қилган халқ илм воситаси ила тараққий қилади. Асир ва забун бўлганлар-да беилмликдан. Модомики, бизлар тарбиясиз ва болаларимизни ўқутмаймиз, бул тариқа ёмон ҳодисалар ва бадбахтликлар орамизда доимо ҳукм-фармо бўлса керак. Бу ишларни йўқ бўлмоғига ўқумоқ ва ўқутмоқдан бошқа илож йўқдур


👉@deputat_xudayberdiyev


#МУТОЛАА
#ЖАДИДЧИЛИК

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ. "ПАДАРКУШ" драмасидан парча.

ДОМУЛЛО ва БОЙ диалоги:

👉ДОМУЛЛО (янги фикрлик бир мулла, 30—40 яшар.). Сиз илгари замонда бир нави ила бой бўлубсиз, аммо энди бой бўлмоқ нари турсун, фақат рўзғор ўткармоқ учун (ҳам) илм керак. Кўрамизки, йигирма-ўттиз йилдан бери барча савдо ишлари армани, яҳудий ва бошқа ажнабийлар қўлиға ўтди, муни сабаби бизларнинг ўқумағонимиздур. Ўқумаган бойваччаларни кўрамизки, ота молини барбод этар ва охири хор ва зор бўлур, бинобарин, ўғлунгизни ўқутмоқни сизга таклиф қилурман.

👉БОЙ (50 яшар). Ай, домулло! Сиз манга таҳқиқчими? Ўғул маники, давлат маники, сизга нима? Ўқуганни бири сиз, емоқға нонингиз йўқ, бу ҳолингиз ила манга насиҳат қилурсиз. Хайрулло! Меҳмонхонани қулфла, уйқум келди (Хайрулло лаъли ва асбобларни жамлаб, мунтазир турар).

👉ДОМУЛЛО (одамларга қараб). Ўқумоқ ва мулла бўлмоқ учун пул керак, бадавлатларимизни ҳоли бул, бас, бу кетиш ила наузамбиллоҳ, дунё ва охиратга расво бўлурмиз, ўқумоқ барча мусулмонга, эркак ва ё хотин бўлсун, фарз эди. У қайда қолди? Оҳ, вой бизни ҳолимизга! (Бойга қараб). Бой, ман сизга амри маъруф этдим ва менга шариат бўйича лозим бўлган ишни бўйнумдан соқит қилдим. Иншооллоҳ, мўйлаб чиқариб, алифни таёқ демайтурган ўғлунгиз ҳолини кўрармиз ва ўқутмаганингиз учун гуноҳкор бўлурсиз...

👉@deputat_xudayberdiyev


#САНА
#ЖАДИДЧИЛИК

☝️Бугун, 19 январь — Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ таваллуд топган кун!

🔰 Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири, миллий маърифат раҳнамоси Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ 1875 (вафоти 1919) йил Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида дунёга келган.

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ,
«Ойна» журнали, 1915 йил


@deputat_xudayberdiyev


#ЭРТАЛАБКИ_МУТОЛАА

☝️Ўткир Ҳошимов нима учун маймунларга ҳавас қилган эди?
 
«Россия телевизорида кино кўрсатди. Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб, унсиз йиғлаяти.
Беш-олти ёшлардаги болакай «дада, дадажон», деганича отасининг кетидан чопиб бораяпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди («халқ душмани»ни «керакли жойга» чаққан «сиёсий хушёр» кимса).

Орадан анча ўтиб, яна ўша телевизорда «Ҳайвонот олами» кўрсатувини кўрдим.
Йўлбарс дарахтнинг пастки шоҳида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди…

…Маймунларга ҳавасим келиб кетди».


Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
«Дафтар ҳошиясидаги битиклар»
дан.

❗️ҲАР БИР БИТИКДА БИР ҲИКМАТ МУЖАССАМ.
ХУЛОСА ЭСА ЎЗИНГИЗДАН.

@deputat_xudayberdiyev


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

Истасанг тоза кўнгилга қўнмасин зарра ғубор,
Пок сўзу пок иш ва пок дил, пок хаёл бўлмоқ керак.

Жисму жонимга десанг, бегона бўлсин хасталик,
Ишқу завқу дарди бирла хастаҳол бўлмоқ керак.

Қалбга истарсан шифо гар, бўл ёмон сўздан йироқ,
«Карвалол» ичмоқ керакмас, кар ва лол бўлмоқ керак.

Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони

👉Каналга уланиш 👇👇👇
@deputat_xudayberdiyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Donorlarni rag'batlantirishga qaratilgan qonun loyihasi "Xalqona sharh"da

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


#juda_muhim

Deputatlar: Ko‘p qon yo‘qotayotgan inson hayotini faqat qon bilan saqlab qolish mumkin! O‘zbekistonda donorlik xizmati takomillashtiriladi.

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO




#ҲУДУДДАН_ХАБАР
#МИНГБУЛОҚ

☝️"Чордона" маҳалласи раиси эътироф этилди

🔰Куни кеча Мингбулоқда юз берган воқеа бутун жамият диққатини ўзига жалб қилганди.
"Чордона" маҳалласи раиси Аҳрор Ортиқов ўзини каналга ташлаган қизни қутқариб, унинг ҳаётини асраб қолганди.
Унинг бу ҳаракати нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакат миқёсида ҳам катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлди.

Аҳрор Ортиқовнинг ушбу жасорати Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан муносиб қадрланди. Уюшма раиси Қаҳрамон Қуронбоев томонидан у «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Аҳрор Ортиқовга 10 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ҳам берилди.

❗️Қаҳрамон Қуронбоев бу каби ҳаракатлар бутун жамият учун намуна эканлигини таъкидлаб, Аҳрор Ортиқовнинг жасорати маҳалла ва кенг жамиятдаги инсонийлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилганини қайд этган.

👉@deputat_xudayberdiyev


#ҲИКМАТ

☝️Мингта кўнгил рози бўлгани бекор,
Битта кўнгил сендан озор чекса гар.

Жалолиддин РУМИЙ

👉@deputat_xudayberdiyev


1736953732834-141253.pdf
4.6Мб
#OPEN_BUDJET

☝️“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказишга оид амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди

🔰Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди.
Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
✅ Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд. сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд. сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд. сўм этиб белгиланди.
❗️Ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида "Ташаббусли бюджет" маблағларидан ташкилотлар томонидан автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, светофор), раҳбар ходимлар учун мебель харид қилиш таъқиқланмоқда.
👉Бундан ташқари, жорий йилдан молиявий мустақил бўлган олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.


#OGOH_BO‘LING

☝️“Umra” tadbirlarini noqonuniy tarzda tashkil etayotganlarga nisbatan tegishli tartibda choralar ko'rilmoqda

🔰Din ishlari bo‘yicha qo‘mita tomonidan o‘tkazilgan tekshiruv natijasiga ko‘ra, Namangan viloyati, Namangan shahrida “Namangan Jazira travel” nomi ostida jismoniy shaxs tomonidan davlat ro‘yxatidan o‘tmasdan “Umra” tadbirini tashkil etib kelgani aniqlangan.

“Namangan Jazira travel” nomi ostida ishlab kelgan jismoniy shaxsning хatti-harakatlari bo‘yicha to‘plangan materiallar tegishli chora ko‘rish uchun huquq-tartibot organlariga yuborilgan.

❗️Ogoh bo‘ling, “Umra” tadbirlarini tashkil etish va o‘tkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega bo‘lmagan tadbirkorlik sub'yektlari tomonidan ko‘rsatish ta'qiqlangan.



Показано 20 последних публикаций.