Дарвеш Бува Жоме Масжиди️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Тафаккур

Уйғотгич (будилник) лар пайдо бўлишидан аввал одамлар вақтида уйғониш учун шамларга михчалар ўрнатиб қўйишар эди. Улар михчани керакли, тўғри ўринга қистириш учун шамни ёниш вақтини ҳисобини олишарди. Шам эриб битгач, мих темир идишчага тушиб, эгасини уйғотишга кифоя қиларли овоз чиқарарди.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Маҳзун кўнгилни ҳикояси қисқа бўлади.
Сендан:
–"Нима бўлди?" - деб сўрашади.
Сен эса:
–"Ҳеч нарса..! - дейсан. Шу билан ҳикоянг тугайди.
🥀
✍️Мавлоно Румий

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Репост из: Fitrat.uz
#rajab #roza #unutmang
🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

💬ҲАДИС ШАРҲИ

📚 Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

🗣ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

🕌БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

💬Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🕌 РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

🤲 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12


🗣ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

@FITRATUZ


Репост из: Muslim.uz
#rajab #roza #unutmang
🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

💬ҲАДИС ШАРҲИ

📚 Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

🗣ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

🕌БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

💬Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🕌 РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

🤲 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12


🗣ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.
Ҳеч кутмагандим!..
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим:
— Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
— Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан:
— «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Ҳикмат

​​ОДДИЙ АРИФМЕТИКА

Бу дунёда инсоннинг бахтиёрлик даражаси ҳаётидан розилиги ва унга берилган неъматларга шукр қилиши даражасига,

бахтсизлиги даражаси эса ношукрлиги даражасига тенгдир!

© Маҳмуд Усмон

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ражаб ойида неча кун рўза тутиш керак?

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#Ҳадис

Аллоҳ таолони зикр қилиш.

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур", - дедилар".
Имом Муслим ва Термизийнинг ривояти.


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилиш фазл эканлиги.
2. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни фаришталар қуршаб олиши.
3. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни раҳмат ўраб олиши.
4. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларнинг устиларидан сакийна нозил бўлиши.
5. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилиши.
Демак, Аллоҳ таолонинг зикрини жамоат бўлиб ҳам қилиб туриш керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


"Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан.
Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!".


Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:

1.Олимларнинг суҳбатларидан айрилманг;

2.Ҳикмат соҳибларининг сўзларини тингланг.

Чунки Аллоҳ таоло ўлик тупроқни ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#Кун_хикмати

Бахт-саодатга: «Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У: «Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида», деди.


Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Ҳадис

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда у зот: «(Сен) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у Жаннат хазиналаридандир»,
дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#Ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Аллоҳ таоло: “Ким бир яхши амал қилса, бас, унга ўн яхшилик савобини бераман, яна зиёда қилишим мумкин, ким бир ёмонлик қилса, бас, унга битта гуноҳ, холос ёки кечириб юбораман, ким Менга бир қарич яқин келса, Мен унга ярим қулоч яқин бораман. Ким Менга ярим қулоч яқин келса, Мен унга бир қулоч яқин бораман, Менга томон юриб келса, Мен унга югуриб бораман, ким Менга Ернинг қаватича хато-камчилиги билан кел­са, Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган бўлса, Мен уни ана шун­ча мағфиратим билан қарши оламан”, - дейди». 
Имом Муслим ривояти.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#Ҳикмат

ЙИЛЛАРНИНГ ТАШВИШИНИ ҚИЛМАНГ

Эй одам боласи! Бир йилнинг ташвишини бир кунга юклаб олмагин. Чунки, бир куннинг ташвиши сенга етарлидир. Агар сен ташвиш қилаётган йил ҳам сенга насиб қилса, Аллоҳ таоло ўша пайтда сенга ризқингни етказади. Агар у йил сенга насиб қилмайдиган бўлса, демак, сен ўзингники бўлмаган нарсага ташвиш қилган бўласан.

Ҳасан Басрий

"Ҳикматлар чашмаси"дан

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram

Показано 20 последних публикаций.