Дарвеш Бува Жоме Масжиди️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Қибрай тумани
🕌 "Дарвеш Бува" жомъе масжидининг диний, илмий-маърифий ва ижодий канали!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳадис

«Одам боласининг ҳар бир амалига ўндан бошлаб етти юз баробаргача берилади. Аллоҳ таоло: «(Банда) рўзани Мен учун тутади. Уни ўзим мукофотлайман. Чунки у Мен учун овқати ва шаҳватини тарк қилади», деди. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири: оғзини очганида. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир».

Имом Муслим ривоятлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


🌹 Рамазоннинг 3 куни ҳам ўтди

🤲 رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Ўқилиши: “Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Маъноси: “Ё Роббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин”.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазоннинг туҳфаси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Рамазон #Албатта_кўринг 👍👍

Азизлар, тутган рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин.

Саҳарлик ва ифторда неъматларни исроф қилмасликка ҳаракат қилинг.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


#ramazon_saharlik_iftorlik

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Ифторлик вақти.


Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Бир киши донишманддан сўради:

- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Донишманд унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


✅Ота-онангиз, фарзандларингиз, яқинларингиз ва барча мусулмонлар учун дуо қилинг, Аллоҳ бандаларига кўп дуо қилишни буюрган.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


МУҲТОЖЛАРНИ КИЙДИРГАН КИШИГА АЛЛОҲ ҚАНДАЙ МУКОФОТ БЕРАДИ?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:

- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! - дедим.
- Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: "Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир", дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга қадар" (Термизий ривояти).

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳар бир иши (амали) ўзи учундир. Биргина яхшилик ўнтадан то етти юз барорбаргача тенгдир. Фақатгина рўза мен учундир ва унинг ажрини Ўзим берурман, чунки у (одам боласи) овқат ва унга бўлган иштаҳасини ҳам, ичимлик ва унга бўлган иштаҳасини ҳам мени деб тарк этади. Шундай экан у (яъни, рўза) фақат Мен учундир ва унинг ажрини Ўзим бераман”, деди”.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇

👉Telegram | Instagram


#kun_hikmati
🌱КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"


☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


БУЮК МУСОБАҚА

Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!

Рўза тутган мусулмон борки, мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса – Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!

"Рамазон соғинчи" китобидан


🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Рамазон — аввали рахмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Репост из: Fitrat.uz
РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

Муборак Рамазонй ойида кўп-кўп савобли амалларни қилиб қолиш – мўминга хос фазилат. Чунки бу ойда қилинган бир эзгу ишга 70 баробардан 700 баробаргача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ савоблар ваъда қилинган.

Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғоясига мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

* * *
«Тўйтепа» жоме масжиди имоми ҳам Нурафшон шаҳарида яшовчи эҳтиётманд, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб, ўксик қалбларига қувонч улашди.
* * *
Қибрай тумани «Дарвеш бобо» жоме масжиди имом-хатиби ҳамда саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги ана шундай 58 та хонадонга кирилиб, жами 47.550.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ушбу тумандаги «Байтқўрғон» жоме масжиди имом ноиби Алижон домла Абраев бошчилигида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатилди
* * *
Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжиди имом-хатиби Эрашбой домла Ҳамидов ҳам ҳомийлар кўмагида «Муқимий», «Металлург» ва «Андижон» маҳалларида яшовчи ҳақдор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
* * *
Юқори Чирчиқ тумани «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби Мирзоҳид домла ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда 4 та ҳақдор хонадонга жами 1.300.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Бутун вилоят бўйлаб барча масжидларда амалга оширилаётган шундай хайрли ишларни кўриб, Аллоҳ таолонинг: «Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлари Раббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар» (Бақара сураси, 274) деган ояти каримасини эслаймиз.

Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

📹 РЎЗА ТУТИШДАН МАҚСАДИНГИЗ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram


#ҲАДИС

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇
👉Telegram | Instagram


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Каттамизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмайдиган, кичигимизга раҳм қилмайдиган ва олимимизнинг ҳаққини билмайдиган кимса умматимдан эмас", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан

🕊Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
👉Telegram | Instagram

Показано 17 последних публикаций.