Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини аукционда 49 йилга сотиб олинг.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тарихий Фармони қабул қилинди.
Унга кўра:
- Поп тумани Чодак ҳудудида 97 та контурдаги жами
977,9 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади;
- хар бир талабгор (жисмоний ёки юридик шахс)
3 гектардан 50 гектаргача яхлит ер майдонини “E-auksion” тизими орқали
сотиб олиши мумкин;
- сотиб олинган дала четида
20 сотихгача майдонда музлатгич, саралаш ва қадоқлаш жойлари, дала шийпони, техника парки ташкил этишингиз мумкин;
- 1 гектар ер
бошлангич нархи ер участкаси норматив қийматининг
50 фоизи миқдорида (4-5 млн атрофида);
- сотиб олинган ер майдонида
қайси экин турларини экишни фақат ўзингиз белгилайсиз;
- сотиб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини
гаровга қўйишингиз мумкин;
- сотиб олинган ер участкасини
иккиламчи ижарага беришингиз мумкин;
- аукцион савдолари жорий йилнинг
20 февралидан 1 мартгача бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот учун: Фармондаги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида вилоят штаби ташкил этилган (тел: 69-227-68-32
).Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube