"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Камбағал оилаларга эътибор ошмоқда

Мамлакат Президентининг 2024 йил 23 сенябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сонли қарори ва шу асосда чиқарилган бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлашга тиббиёт тизими ҳам муносиб улуш қўшмоқда.

Қарорда "қизил" ва "сариқ" тоифаларга киритилган ҳудудлар кўрсатгичларини яхшилаш мақсадида аҳолини соғломлаштиришга доир вазифалар белгиланган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган режа график асосида шаҳар, туманлардаги бирламчи тиббий бўғинлар томонидан кўрсаткичи оғир ҳудудларда тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Бухоро шаҳридаги 11-ОП шифокорлари "сариқ" тоифага мансуб Лоша МФЙ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик уюштирдилар.

Мазкур МФЙ ҳудудида бугунги кунда 4500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 160 нафари камбағал фуқаролар рўйхатига олинган. Шу тоифадаги фуқаролар кўрикка келди. Текширувлардан ўтган 139 нафар аҳолининг 124 нафарида турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 100дан ортиғига амбулатор ҳамда 3 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланмалар берилди. 12 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.

Соғлом турмуш тарзига масъул ходимлар зарарли одатлардан сақланиш, истеъмол қилса бўладиган ва истеъмол қилишдан сақланиш керак бўлган маҳсулотлар, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг фойда-ю зарарлари тўғрисида фуқароларга тушунча бердилар.

Наргиза АСАДОВА,
Бухоро шаҳридаги 11-ОП бош врачи ввб.


https://t.me/buxoroshifokori




"Сариқ" ҳудудда саломатлик тарғиботи

Маълумки, аҳолининг саломатлик даражасига қараб ҳудудлар тоифаларга ажратилган. Бу тоифалар ўша ҳудуд кўрсатгичлари паст ёки баландлигини кўрсатади. Бу борадаги кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тиббий муассасалар аҳолини соғломлаштириш тадбирларини олиб бормоқдалар.
Бухоро шаҳридаги 46-Дўстлик маҳалласи сариқ тоифага мансублиги сабабли бугун бу ерда профилактик тадбирлар кўламини ошириш зарурати мавжуд.
Шу муносабат билан Бухоро шаҳридаги 9-ОП шифокорлари мазкур маҳалла фуқаролари учун тиббий кўрик уюштирдилар.
Тиббий кўрикка Президентнинг тегишли қарори асосида маҳалла ҳудудида яшовчи камбағал тоифага кирувчи ва уюшмаган аҳоли вакиллари қамралди.
Текширувлардан ўтган 160 нафар аҳолининг 92 нафарида турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 80дан ортиғига амбулатор ҳамда 6 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланмалар берилди. 33 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.
Жараёнлардан ётоқда қолаётган беморлар ҳам четда қолгани йўқ. Уларнинг ҳам уйларига борилиб, ҳолидан хабар олинди, текширилиб, даво чоралари белгиланди.
Зарарли одатлардан сақланиш, истеъмол қилса бўладиган ва истеъмол қилишдан сақланиш керак бўлган маҳсулотлар, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг фойда-ю зарарлари тўғрисида фуқароларга тушунчалар берилди, уларга саломатлик тарғиботига доир буклетлар тарқатилди.

Ш.ТЎЕВА,
Бухоро шаҳридаги 9-ОП бош врачи


https://t.me/buxoroshifokori




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏬 Яқинда Бухоро шаҳридаги 9-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари томонидан 45-Фошун маҳалласи аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрикка маҳалла ҳудудида яшовчи, камбағал оила тоифасига кирувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, ногиронлар ва кексалар жалб этилди.

🎞Жараёнлар видеолавҳада

https://t.me/buxoroshifokori


Пойтахтда бажариб келинган яна бир мураккаб амалиёт вилоятда ўтказилди

Вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига
Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази етакчи мутахассиси, болалар ортопеди Олим Жабборбергенов келди.
У марказнинг Жароҳат оқибатлари, ортопедия ва нейрохирургия бўлимида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур бўлимда марказ ортопед мутахассислари билан бирга беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрикдан сўнг "маҳорат дарслари" доирасида Чап томонлама сон суяги бошчасининг ўсмирлар эпифизеолизига учраган 11 ёшли беморда замонавий, юқори технологик ва кам инвазивли жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Сон суяги бошчасининг ўсмирлар эпифизеолизи – ўсмир ёшлар касаллиги ҳисобланади. Бу патология ҳар 100 одамдан 4-5 нафарида учрайди. Қиз болаларда касаллик 11-12 ёшда илк кўриниш беради. Беморларда семириш ва эндокрин тизим касалликлари аниқланади. Касаллик асосида сон суяги бошчаси ўсиш зонасининг заифлашиши оқибатида содир бўлади. Сон суяги бошчаси бўйинчага нисбатан орқа ва пастга силжийди.
Ўсмирлар эпифизеолизи ортопедик касалликлар ичида давоси кечиктириб бўлмайдиган туридир. Эрта даволанмаса, ногиронликка олиб келиши мумкин.

ВБКТТМда ушбу касаллик илк бор замонавий ва юқори технологик жарроҳлик усулида амалга оширилди. Кейинги пайтда вилоятнинг ўзида пойтахтдагина бажариб келинган мураккаб операцияларнинг бажарилиши катта натижадир.

https://t.me/buxoroshifokori




Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
Ромитан туманида тез тиббий ёрдам бригадаси она ва бола ҳаётини сақлаб қолди

Жорий йилнинг 5 февралида соат 21:30ларда келиб тушган чақирувда ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи тутгани айтилган бўлиб, тез тиббий ёрдам ходимлари манзилга етиб келишди ва аёлни зудлик билан Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туманлараро перинатал марказига олиб бориш учун машинага олишди.

Чўл ҳудудида жойлашган олис қишлоқнинг йўлларидан туғруқ бўлимига етиб келгунга қадар ҳомиладор аёлнинг йўлда кўзи ёриди. Қизалоқ тез ёрдам машинасида дунёга келди!

Чақалоқнинг вазни 2500 грамм. Ҳозирда она ва бола соғ-саломат шифокорлар назорати остида.

Аёлнинг яқинлари томонидан тез ёрдамнинг фидойи ўз касбига лаёқатли ёндашган ходимларига чексиз миннатдорчиик билдирилди.

👉Каналга уланиш👈


Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти Меҳнат фахрийси - бошқарма ихтисослашган автотранспорт корхонаси собиқ раҳбари

Камол Жабборович ДЖУМАЕВнинг

вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

https://t.me/buxoroshifokori


Репост из: WORLD7.UZ 🇺🇿rasmiy
#hokim_hududlarda

Olib borilgan o‘rganishlar davomida viloyatda birinchi navbatda qurilish, ta’mirlash va yangidan qurishga muhtoj, ta’mirtalab, sanitariya va gigiyena qoidalariga javob bermaydigan 49 ta ijtimoiy soha muassasalari aniqlangan. Viloyat hokimi Botir Zaripov bugungi ish kunini ayni shu muassasalar holatini o‘rganishdan boshladi.

Viloyat rahbari dastlab Buxoro tumani “Gulshanobod” mahalla fuqarolar yig‘inida joylashgan 6-son oilaviy poliklinikasida bo‘ldi. Mazkur muassasa 1974 yilda qurilgan bo‘lib, 16 mingdan ortiq aholiga xizmat ko‘rsatadi. Mutaxassislar texnik xulosasiga ko‘ra bino yangidan qurishga muhtoj deya topilgan. Muhokamalarda bu yerda 100 qatnovga mo‘ljallangan poliklinika binosi qurish loyihasi taklifi ko‘rib chiqildi.

Botir Zaripov loyihani puxta ishlab chiqish yuzasidan mutasaddilarga topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

Rasmiy veb sayt: www.world7.uz
Murojaat yo’llash: @world7uz
Reklama: +998906352231
Rasmiy OAVga a’zo bo’ling!
👉https://t.me/world7uznews


Репост из: WORLD7.UZ 🇺🇿rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТИББИЁТНИ ХАЛҚГА ЯҚИН ҚИЛИШ БОШ МАҚСАДИМИЗ!!!

Алоҳида қайд этиш керакки, бирламчи тиббий-санитария муассасалари – соҳанинг юраги. Бу бўғинда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган янгича механизмларни жорий этишга киришилган. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича тизим йўлга қўйиляпти. Бунинг яққол мисолини эса чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мисолида кўриш мумкин.
Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон ОПда ана шундай чуқурлаштирилган тиббий кўрик ахоли орасида ўтказилди.
Бу ҳақда лавхамизда махсус мухбиримиз, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов хабар беради.

БУХОРО ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Rasmiy veb sayt: www.world7.uz
Murojaat yo’llash: @world7uz
Reklama: +998906352231
Rasmiy OAVga a’zo bo’ling!
👉https://t.me/world7uznews



Показано 12 последних публикаций.