ФУРСАТ КЕТИБ ҚОЛМАСДАН ЯРАШМОҚҚА УЛГУРИБ ҚОЛИНГ...
Ассалому алайкум, қадрдонлар. Омонмисизлар?
Бугун жума - Муқаддас Рамазон ойининг 21-куни. Тағин, Наврўз айёми эшик қоқиб келган кун. Наврўз 3000 ёшдан улуғроқ, ҳатто ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Бу кунни айримлар диний байрам дейди, айримлар уни нишонлаш куфр дейди. Лекин ислом гуллаб-яшнаган даврларда ҳам бу заминда Наврўз нишонланган. Чунки, муқаддас динимиз ва уламоларимиз ҳам эзгулик чақирувчи эзгу амаллар ва байрамларни ёқлаган. Фақат улар олов билан боғлиқ маросимларни бажаришнигина чеклаб қўйганлар холос. Бир-бирини ранжитганлар, нифоқлашганлар айнан Наврўзда ярашганлар, ўтган дилхираликларни унутиб, бағирлашганлар. Урушлар тўхтатилган. Душман томон ярашиб, қиличлар қинларга, ўқлар садоқларга қайтариб солинган.
Очиғини айтаман, ҳозирги кунда Наврўзнинг моҳиятини ҳамма ҳам тушунавермайди. Шунчаки еб-ичиладиган, базми жамшид қилинадиган кун деб ўйлашади. Эзгу мақсад сари қадам ташлашдан кўра, юрагида тўпланган гина-кудуратга ёпишиб оладиганлар ҳам кўп. Ислом Наврўзни қоралайди, деб қовоғини солиб оладиганлар ҳам бор. Бу нотўғри. Бу билимсизлик. Тарихни билмаслик. Юқорида айтганимдек, Марказий Осиёда бу айём нафақат исломдан олдин, балки ислом тараққиёт чўққисига чиққан даврларда ҳам нишонланган. Сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, мўғуллар, темурийлар, шайбонийлар... каби сулолалар ҳукмронлик қилган асрларда ҳам Наврўз истеъмолдан қолган эмас.
Мен кимдандир ранжиган бўлсам, кечирдим. Мен кимнидир хафа қилиб қўйган бўлсам, у ҳам кечирсин. Наврўз айёмингиз яна бир карра муборак бўлсин, азизлар!
Ҳурмат билан Ҳамзабек Турдиев
https://t.me/buxoroshifokori

Хом сут эмган бандамиз. Баъзан ишда, ўқишда, шахсий ҳаётда тушунмовчиликлар сабаб кимлар биландир тортишамиз. Ҳатто, илмий баҳсларда фикримизга қўшилмаган инсонларга душмандек қараб, улардан юз буриб кетамиз. Чунки, ҳар биримиз ўзимизча ҳақмиз. Кибримиз бўйимиздан-да бийик. Ким ҳақу ким ноҳақ бу фақат Аллоҳга аён.
Мана шундай кунда тафаккурли инсон кўнгил ойнасига ёпишган гина-кудуратлар ғуборини сидириб ташлайди. Қалб ойнасини чиннидек қилиб, атрофга эзгу нигоҳлар ила боқади. Ўзи биринчилардан бўлиб хафалашган кишисига қўнғироқ қилади ёки икки оғиз самимий сўзларини аямай, смс ёзади. Аразни қўлтиқлаб кўтариб юрган, кек сақлаган ва сизнинг ҳаракатларингизни жавобсиз қолдирганларнинг эса ажрини ҳам Аллоҳ беражак.