ODDIY YO'LOVCHI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


🧠 Shaxsiy qarashlar, kundalik hayotiy voqealar va tarixiy ma’lumotlar ulashib boriladi.
#falsafa #tarix #jadidchilik #blog
👂 Aloqa bot: @BRchaqchaqbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Ўйлантирадиган сатрлар


Алберт Камю – “Қулаш”

Бир одамни танирдим, у ақилсиз бир аёлга ҳаётининг йигирма йилини бағишлади. Ҳаммасини унга қурбон қилди: дўстларини, меҳнатини, ҳатто виждонини ҳам… Аммо бир куни кечқурун аслида аёлни ҳеч қачон севмаганини тушугиб етди. Ундан зерикканди, холос. Кўпчилик инсонлар каби зерикканди.

Cанер Яман – “Шифо Топиш”

Ўзимизга раво кўрмаган барча яхшиликларни бошқаларга бағишладик, ўзимизга айтишни эп кўрмаган ёқимли сўзларни бошқаларнинг қулоғига пичирладик. Эшитилмаганимизда бақирдик, кўринмаганимизда кўринишга интилдик, севилмаганимизда севиб қўйдик… Ҳамиша ўзимизни бошқа жойларда қолдирдик.

Аноним

Бир келиб битган яраларимизни секин силай бошлаганда, шартта очилиб кетиб, яна янгтдан қон оқишни бошлайди. Бирор кишига очилиб, ичимизни тўкиб солганимизда, танамиз ҳам, руҳимиз ҳам қон ичида қолади. Шунинг учун эмасми, ичимиздаги туйғуларни яширишимиз, бошқаларга очилишдан қўрқишимиз, асабий ва хижолат ичида юришимиз? “Гапирсамми ёки гапирмасамми?” деган иккиланмаларимиз. “Бу муҳаббат мени азоблармикин?” деган шубҳаларимиз.

Аҳмет Умут – “Севги – Итликдир”

Ўтиб кетади, ҳамма нарса ўтиб кетади, ҳаммаси ўтади. Кейинроқ, анчадан сўнг, хотиралар ҳукмини йўқотгач, барчаси унутиб юборилгач, қалбингдаги оғриқнинг ўрнини улкан бўшлиқ эгаллагач, “Кошки ўтиб кетмасайди,” деб қолсанг ҳам, ёки “Юкини юрагимда бир касаллик каби олиб юрган бўлсадтм,” десанг ҳам, барибир ўтади. Вақт – инсон билан ўйнашишни ёқтирадиган ҳам золим, ҳам раҳмдил тангри. Унга қарши чиқолмайсан, қилишинг мумкин бўлган ягона нарса – кутиш. Барчасини унутишга ўргатадиган таскин пардасини устимизга ёпишини кутиш.

Жон Стеинбек – “Сичқонлар ва Одамлар”

Баъзида шундай бўлади: ўша лаҳза ўз жойини топади ва биргина лаҳзадан кўра узоқроқ давом этади. Овозлар тиним олади, ҳаракатлар тўхтайди, ҳамма нарса биргина лаҳзадан анча узоқ давом этади.




Дон Кихот олис сафарларининг бирида жангга кираркан, душмани Иблис эканлигини кўрибди. Ҳайратда қолган Дон Кихот ундан сўрабди:
- Қаршимизда турган сенинг аскарларингми?
- Ҳа, менинг аскарларим.
- Сеники бўлиши мумкин эмас! Ахир улар Худо номи ила жангга киришаётганди!
- Ҳа, нима десин “Иблис, иблис” дея жангга кирсинми?


“Consumor aliis inserviendo” - “Ўзгалар йўлини ёритиш учун, ўзи ёниб битди”.


Маргенштерн (Алишер) ҳамма орзуларига эришиб қўйгани учун депрессияга тушиб қолибди.

Эслатма! Ҳар доим ушалмаган ва ҳеч қачон ушалмайдиган* орзуйингиз бўлсин!

Эслатма 2! Маргенштерн 2020 йилда “Йил аёли” номинациясини ҳам ютган (ушалмайдиган орзу деган жойига эслатма*)


Гидденс Э. Социология.pdf
25.3Мб
Энтони Гидденс - Социология (ўзбек тилида)


Капитал.pdf
152.3Мб
капитал 2 том.pdf
25.8Мб
Карл Маркс - “Капитал” 1-2 томлари (ўзбек тилида)


Сени Карл Маркс сингари фикрлашга ундайдиган онлар:

- Энг кам иш ҳаққи миқдори эълон қилинганида;
- Уй ва машина сотиб олиш учун нархларни суриштирганингда;
- Истеъмол саватчасидаги молларнинг қимматлигини ҳис этганингда;
- Жамоат транспорти нархи оширилганида;
- Хусусий секторда ишлаб ўзингни эксплуатация қилингандек хис қилганингда;
- Бойларнинг ҳаётини кўрганингда;
- Йиллаб ишласанг ҳам ҳеч нарса қўлга кирита олмаганингда;
- Бирор нарса олиш учун чегирма кунларини кутганингда;
- Йиллаб ўқисанг ҳам ҳеч нарсага эриша олмаганингда;
- Моашинг бўлса ҳам бир дона 0,5 кола олиш учун иккиланиб турганингда.

Баъзи воқелар социалист тарғиботчилардан ҳам кўпроқ таъсир қилади.

311 0 10 10 8

Ҳа айтганча, бирор жойда бирорта раҳбарнинг “шунақа кадрим бўлса 10.000$ бериб бўлса ҳам ишлатардим” деган афсоналарини унутинглар. Бу шунчаки ходимларига нисбатан айтилган пассив агрессия. Шу сўзни декод қилсак “Сенлар чурбанлар, ҳеч қайсинг ишлашни билмайсан. Олаётган ойлигингни оқламаяпсан, текинтомоқлар” дегани. Капиталист синфнинг найрангларидан бири.


Твиттер ажойиб жойда, одамларнинг “афсоналари” ундан ҳам қизиқ.

Кеча Гулруҳ опа юқоридаги твитни ёзган экан. Изоҳларда “яхши кадр бўлса 10.000$ топса бўлади” деб ёзишибди.

Гулруҳ опанинг твитидаги “оддий йигит” тугул “зўр йигит”га ҳам 10.000$ ойлик ҳеч ким бермайди. Давлат ишида-ку буни орзу ҳам қилманглар. Бизнес қилиб балки топса бўлар. Кейин ўғрилик қилиб ҳам топса бўлади.

Давлат ишхоналарида аниқ белгиланган иш ҳақи разрядлари бор. Шу асосида ойлик берилади. 10.000$ ойлик олиш учун Республика бошқаруви даражасидаги давлат идора ва ташкилотлари раҳбари бўлишингиз керак. Шунда ҳам расман ойлигингиз 10К $ бўлмайди. Максимум ололганингиз 6000-7000$ бўлади.

Тадбиркорлар зўр ходимига 10.000$ беради деб ўйласангиз адашасиз. Бермайди. 10.000$ ойликдан тадбиркор 25% ижтимоий йиғим, ходим 12% даромад солиғи, 1% йиғим, жами 38% солиқ ва бошқа тўловларни тўлаши керак. Бу битта ходимга 13800$ харажат қилиниши зарур дегани.

22-25 ёшли ходим ишини “техник ходимлик”дан бошлайди. Яхши меҳнат қилса 3-4 йилда “етакчи мутахассис” қилиб кўтаради. Шунда ойлигингиз 1000$ бўлади. Агар республика бошқарувидаги идорада ишласангиз.

Битта ташкилотни эшитганман етакчи консултантга 30 млн сўмдан зиёдроқ ойлик беради. Лекин шу ойликни бутун бошли давлатда шу даражадаги атиги 20-30 тача одам олади холос.

Спойлер: Маслаҳатчи ҳам, вазир ҳам, депутат ҳам 10.000$ ойлик олмайди.

Бундай чўпчакларга ишониб ўзингизни тушкунликка тушириб қўйманг. Барака қаноатда бўлади. Беқаноат бири ҳаётингизга кириб келса, ишонинг, бир ойда 100.000$ топсангиз ҳам пайпоқ олишга пулингиз бўлмайди. Барака қочади.

Шу сабабли, бундай “мотиватцияга тўла”, реалликка тиқ боқмайдиган, ҳаётга пушти кўзойнаклар билан қараб умрингизни хароб қиладиган одамлардан йироқ бўлинглар.

Сиздан ойлик дароиадингизни, иш жойингизни сўрайдиган одам миясида сизга қандай муомала қилиш кераклигини чамалаётган бўлади. Кийимингиз, уловингиз, телефонингизга назар ташлайдиган одам чўнтагингизни ҳисоблаётган бўлади. Шу тоифа одамлардан узоқроқ юринглар.

322 0 10 22 20

Ҳеч ким “Диссертация бундай ёзилмайди. Биринчи бобда илмий ишнинг назарий жиҳатлари. Иккинчи боб илмий иш тадқиқ қилаётган объект ва предмет ўрганилади. Учинчи бобда илмий ишнинг аҳамияти ёзилади”, - деб айтмади. Ўртоқлар бу режа ҳамаки режа. Илмий иш ёзиш қоидаларига мос келмайди. Мен ёзган уччала боб ҳам умумлаштирилиб иккинчи бобга киритилиши керак. Биринчи ва иккинчи боб қайтадан ёзилиши керак. Қоидаси бўйича.


Хўжа Насриддин салом айтди сизларга


Any ideas?

Фикр, таклиф ва мулоҳазалар учун очиқман. Таклифлар ва тузатишларни (Мундарижа бўйича) изоҳларда қолдиришингиз мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Алтернатив тарих

Агар келажакда немислар вақт машинасини ўйлаб топса Гитлерга ёрдам бериш учун тарихга ёрдам жўнатишса нима бўлади?

Гитлер Германияси 1941 йилдаёқ Туркистон давлатининг мустақиллигини тан олган. Берлинда Туркистон элчихонаси очилган. Австрияда Туркистоннинг хориждаги ҳукумати шакллантирилган. Вали Қаюмхон маълум муддат Туркистон президенти этиб сайланган. Туркистон парламенти ва Вазирлар маҳкамаси шакллантирилган. Туркистон 1944 йилга келиб 100-250 минг кишилик харби қўшинга эга бўлган.

Агар алтернатив тарихга шу ракурсдан қарайдиган бўлсак, Туркистон Германиянинг вассал давлати бўлар эди.


#Шахсий_тажриба

Соч тўкилишидан қандай қутилганим ҳақида гапириб бермоқчи эдим. Доктор Санта Фенинг алоеверали балзамини оласиз, сочни ювиб бўлгач, нам сочга суртасиз. 1-2 дақиқадан кейин ювиб ташлайсиз. Соч учун Керосйс фирмасининг какос ёғили шампунидан фойдаланасиз. Мен шунча йил давомида ҳар хил ёғлар, мазлардан фойдаланиб кўрдим яхши эффект бермади. Лекин шу иккиси бир ой ичида зўр натижа кўрсатди. Ҳозир яна бир эффект берадиган нарсани излаб юрибман: майда тишчали каучукдан ясалган бош қашигич. Шу бошдаги нерв тўқималари ва сочнинг илдизига яхши таъсир ўтказиб, қон айланишини яхшилайди. Бош чаноғида қон яхши айланса, кўп нарсага фойдали. Айниқса соч ўсишига.

Инфопост бу. Соч тўкилиши ҳозир тренддаги касаллик бўлди.


Бу дегани Веаслийлар оиласида туғилсанг севган қизинг билан ҳам учрашувга чиқа олмайсан дегани 😂


“Қайнотам - жаннатим” ёҳуд Веаслийлар оиласи соати сир-синоати

Веаслейлар “соат”ида “тиш доктори” (дентист) сўзи битилгани доимо танқид қилинади, чунки бу сўзни сеҳргарлар оламига алоқадор эмас, деб ҳисоблашади. Наҳотки бу шунчаки хато бўлса?

Веаслейлар оиласининг соати – жуда ҳайратланарли ихтиро бўлиб, сеҳргарлар оламидаги барча буюмлар сингари у “нормал” тарзда ишламайди. Унинг хослиги шундаки, вақтни кўрсатиш ўрнига, оиланинг ҳар бир аъзоси айни дамда қаерда ёки қандай вазиятда эканини билдиради.

«Албатта, у билади, ахир унинг ўша бетакрор соати бор-ку»


(Албус Дамблдорнинг соат ҳақидаги фикри)

Веаслейлар оиласи эгалик қилган бу маҳобатли сеҳрли соат Бурровдаги залда ўрнатилган. Унда ҳар бир оила аъзосига тегишли еттита олтин стрелка бўлган. Вақт ўрнига, масалан, “уйда”, “мактабда”, “ишда”, “саёҳатда”, “йўқолган”, “касалхонада”, “қамоқда” ва “ўлим хавфида” каби жойлар ёки ҳолатлар белгиланган. Иккинчи Сеҳргарлар уруши пайтида барча стрелкалар “ўлим хавфида”ни кўрсатган ва соат полга териб қўйилган сочиқлар устида турган эди. Бу эса Моллй (Роннинг ойиси) ҳар доим соатни ўзи билан олиб юрганини билдирарди. Гаррй соатни биринчи кўрганидаёқ ёқтириб қолган.

Айтиш жоизки, бу стрелкалар аслида худди қайчи пичоқларига ўхшар, пичоқнинг уч қисми ўша аъзо қаерда ёки қандай ҳолатда эканини кўрсатар, пичоқнинг кенгроғига исми ёзилар ва тугма тешигида эса ўша оила аъзосининг сеҳрли сурати бўларди.

Магллар соат кўрсаткичлари ичида “тиш доктори” деган сўз пайдо бўлганини кўриб ҳайратга тушишган. Сеҳргарлар оламида тишни тузатиш учун сеҳргарлар ҳамиша потионшам (эликсир) ва сеҳр билан шуғулланадиганлар ёрдамидан фойдаланишган. Магллар назарида соатда бундай сўз бўлиши “масхаралаш”дек кўринади, ҳатто бу ёзув жаноб Веаслей (магллар дунёсига қизиқиб юрадиган киши) томонидан киритилган бўлса керак, дейишади. Хўш, бундай “тасодиф” нимани англатади?

Аслида, бу соат арзимаган буюм эмас, у турли пайтларда эътибор марказида бўлган:

Фред ҳалок бўлганида, Хогвартс жангидан икки-уч кун ўтгач, Моллй соатдаги Фред стрелкаси доимий равишда чайқалиб турганини пайқайди — аввал “саёҳат”ни, кейин “иш”ни, охири “уй”ни кўрсатади. Шу пайт Жорж уй эшигидан кириб келади, Моллй уни қучоқлаб йиғлайди.

Нега бу соат магллар орасида бундай баҳс-мунозараларга сабаб бўлди?

Маълумки, Ж. К. Ровлинг биронта ҳам детални кўздан қочирадиган муаллиф эмас. Демак, бу “хатолик”дан эмас, балки муаллиф томонидан атайин қўшилган бўлиши мумкин. Лекин нима сабабдан?

Барча сеҳрли оилалар ичида фақат Веаслейлар хонадонида шундай махсус соат бўр. Гарчи Веаслейларнинг бирортаси тиш докторига бормаса ҳам, бу сўз уларга ғалати туюлиши мумкин бўлса-ҳам, ёдингизда бўлсин — Гермиёна Гренжернинг ота-онаси тиш шифокорлари эди. Гермиёна Слугҳорннинг зиёфатида ота-онасининг касбини айтиб, одамларни ҳайратга солмоқчи бўлганди. У ҳатто беморлардан бири отасининг қўлини тишлаб олгани ҳақидаги воқеани ҳам гапириб, Профессор Слугҳорнни ҳам лол қолдирган. Айни шу боис, соатга “дентист” (тиш доктори) кўрсаткичи қўшилган. Кўрсатгич Роннинг баъзан қайнотасининг уйига Гермиона билан кўришишга боришини, мистер ва миссис Веаслейлар набираларининг бобосиникига ташриф буюришини кўрсатади.


Роскомнадзорнинг таъкидлашича, китоб мутолаа қилиш инсоннинг шахсий фикри шаклланишини хавфга қўяр экан.

Бир қарашда ҳақиқатга ўхшайди-я! Китоб ўқисангиз шахсий фикр китобдан шакллангандек бўлади. Аммо инсон шахсий фикри турли хил китоблардан олинган хар ҳил билимларнинг комплекцациясини юзага келтиради ва шу тариқа шаклланади.

Шахсий фикр бўлиши учун, аввал турли хил китобларнинг бир мавзу доирасидаги қарама қарши ғояларини ўқишингиз керак.

Роскомнадзорнинг юқорида келтирган фикрини тасдиқлаш учун, уни қуйидагича ўзгартириш керак:

“Фақат бир китобга таяниш, фақат бир ғояни қўллаб-қувватлаган китобларни ўқиш инсон шахсий фикри шаклланишига зарар келтиради”


Хўш, билим бир турдаги фан доирасидан эгалланган ва қайта ишланган маълумотлар мажмуаси бўлса, унда билим ва шахсий фикр ўртасида қандай фарқ бор? Маълум бир сохада билимга эга бўлиш учун “фақат бир соҳани қўллаб-қувватлайдиган китобларни ўқиш” зарур бўлади-ку.

Билим юқорида айтилганидек айни бир соҳадаги маълумотлар жамланмаси бўлиб, ўша соҳадаги муаммоларни ечиш учун инсон томонидан эгалланади ва соха мутахассислари томонидан мунтазам ривожлантириб борилади. Билимга, аниқ фактга тўғри ёки нотўғри саволи берилмайди. Унинг нотўғри эканлиги фақат илмий йўл билан исботланади. Илмий доиралар тан олиб, жаҳонда ўша билим ишлаб турганининг ўзи унинг ўша давр учун тўғри эканлигини ифодалайди. Вақт ўтиши билан бу билим такомиллашади ёки актуаллигини йўқотади.

Шахсий фикр эса маълум ижтимоий ҳолат, вазият, муаммога нисбатан инсоннинг шахсий қарашларини ифодалайди. Шахсий фикр тўғри ҳам, нотўғри ҳам бўлиши мумкин. Буни исботлаш учун баъзан бир нечта савол бериш кифоя. Илмий асосланган далилларга шахсий фикр аргумент бўлмайди. Шахсий фикр фақат ижтимоий масалаларга хос. Илмий масалаларда “олимнинг илмий далиллар билан исботланган қараши” мавжуд бўлади.

Иқтибос: “Шахсий фикр бокираликка ўхшайди. Қаерга изоҳ ёзиш мумкин бўлса, ўша ерга шахсий фикрингни билдириб юрсанг, бокиралигингдан айриласан”


Қиморхоналар ҳақида 5 та факт

1. Қиморхоналарнинг деворларида соат ҳам деразалар ҳам бўлмайди. Чунки уйинчи вақт қандай ўтаётганини билмаслиги ва кўпроқ пул сарфлаши керак.

2. Қиморхоналарда овқат ва алкогол бепул бўлади. Чунки ўйинчи қанча кўп ичкилик ичса, таваккал қилиш эҳтимоли шунча ортиб боради ва шунча кўп ютқазади.

3. Қиморхоналарнинг гиламлари дунёдаги энг ифлос гиламлар. Чунки гиламлар ўйинчи диққатини тортмаслиги, ўйинчи фақат ўйин автоматлари ва қимор столига қараши лозим.

4. Қиморхоналарнинг хожатхона ва пул ечиш автоматлари энг узоқ ерда жойлашган бўлади. Чунки ўйинчи хожатхонага ёки пул ечишга бориши давомида бошқа ўйинчиларни кўриши, турли ўйин автоматларини ҳам билиши зарур. Бу ўз навбатида қимор ўйнаш рискини оширади.

5. Қиморхоналарда ўйин залларига 100 фоизлик кислород пуркалади. Чунки соф кислород уйқуни қочиради ва ўйинчининг уйқусизлиги ўйинни давом эттиришига сабаб бўлади.

1 январдан казинолар фаолиятига рухсат берилди. Агар Ўзбекистонда ҳам казинолар, қиморхоналар очилиб қолса ва Худо уриб ўша харомхонага бориб қолсангиз юқоридаги 5 та қоидани унутманг. Камроқ ютқазасиз.


2025 йил учун 6 та кучли мактуб

- Ҳар доим, ҳамма нарсага “хайр” деб айта олишга тайёр тур;

- Кўриниш қанчалик чиройли бўлмасин сени ранжитган ҳар қандай деразани ёпишга куч топ;

- Баъзан яхши янгиликларни сир сақлаш керак. Ҳар ким ҳам сендаги яхши янгиликлардан хурсанд бўлмайди;

- Агар жавобинг аниқ-равшан “ҳа” бўлмаса, демак аниқ-равшан “йўқ”;

- Агар ҳар доим ҳамма ишни тўғри қилсанг, ҳаётдан ҳеч нарса ўрганмайсан;

- Ҳаммаси вақти билан содир бўлади. Жараёнга ишон.

Показано 20 последних публикаций.