Ўйлантирадиган сатрлар
Алберт Камю – “Қулаш”
Бир одамни танирдим, у ақилсиз бир аёлга ҳаётининг йигирма йилини бағишлади. Ҳаммасини унга қурбон қилди: дўстларини, меҳнатини, ҳатто виждонини ҳам… Аммо бир куни кечқурун аслида аёлни ҳеч қачон севмаганини тушугиб етди. Ундан зерикканди, холос. Кўпчилик инсонлар каби зерикканди.
Cанер Яман – “Шифо Топиш”
Ўзимизга раво кўрмаган барча яхшиликларни бошқаларга бағишладик, ўзимизга айтишни эп кўрмаган ёқимли сўзларни бошқаларнинг қулоғига пичирладик. Эшитилмаганимизда бақирдик, кўринмаганимизда кўринишга интилдик, севилмаганимизда севиб қўйдик… Ҳамиша ўзимизни бошқа жойларда қолдирдик.
Аноним
Бир келиб битган яраларимизни секин силай бошлаганда, шартта очилиб кетиб, яна янгтдан қон оқишни бошлайди. Бирор кишига очилиб, ичимизни тўкиб солганимизда, танамиз ҳам, руҳимиз ҳам қон ичида қолади. Шунинг учун эмасми, ичимиздаги туйғуларни яширишимиз, бошқаларга очилишдан қўрқишимиз, асабий ва хижолат ичида юришимиз? “Гапирсамми ёки гапирмасамми?” деган иккиланмаларимиз. “Бу муҳаббат мени азоблармикин?” деган шубҳаларимиз.
Аҳмет Умут – “Севги – Итликдир”
Ўтиб кетади, ҳамма нарса ўтиб кетади, ҳаммаси ўтади. Кейинроқ, анчадан сўнг, хотиралар ҳукмини йўқотгач, барчаси унутиб юборилгач, қалбингдаги оғриқнинг ўрнини улкан бўшлиқ эгаллагач, “Кошки ўтиб кетмасайди,” деб қолсанг ҳам, ёки “Юкини юрагимда бир касаллик каби олиб юрган бўлсадтм,” десанг ҳам, барибир ўтади. Вақт – инсон билан ўйнашишни ёқтирадиган ҳам золим, ҳам раҳмдил тангри. Унга қарши чиқолмайсан, қилишинг мумкин бўлган ягона нарса – кутиш. Барчасини унутишга ўргатадиган таскин пардасини устимизга ёпишини кутиш.
Жон Стеинбек – “Сичқонлар ва Одамлар”
Баъзида шундай бўлади: ўша лаҳза ўз жойини топади ва биргина лаҳзадан кўра узоқроқ давом этади. Овозлар тиним олади, ҳаракатлар тўхтайди, ҳамма нарса биргина лаҳзадан анча узоқ давом этади.