⚡️ХАТИРЧИДА “ЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИБугун Хатирчи туманидаги Жамоат саломатлик техникумида Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, "Микрокредитбанк" вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада янги лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган бизнес-режалар тақдим этилиб, тадбиркорликни бошлаш истагидагиларга уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. “Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да эса 27 нафар ишсиз фуқарога имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тавсиялар берилди.
Марказий банк Навоий вилояти
бош бошқармаси Ахборот хизмати.https://t.me/markaziybanknavoiy