⚠️
"Навоийуран" давлат корхонаси энг юқори нуфузли халқаро кредит рейтингини қўлга киритди 🔅 Трансформация мамлакат иқтисодиёти фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлидаги ПҚ-319 сонли қарорига мувофиқ корхонани трансформация қилиш натижасида халқаро кредит рейтингини олиш ҳамда корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш вазифаси белгиланган.
🔅Жумладан, "Standard&Poorʻs Global Ratings" агентлиги “Навоийуран” ДКнинг узоқ муддатли дефольт рейтинги (Long term issuer default rating) ВВ-/барқарор (Stable) ва яккаланган кредит профили (Stand alone credit profile) ВВ-эканлигини белгилаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йирик саноат давлат корхоналари ичида иккинчи ўринни эгаллаганлиги тасдиқланди.
🔅Шу боис, “Навоийуран” давлат корхонаси балансидаги 17 та муҳим конларнинг уран захиралари Австралиянинг
JORC code стандартларига мувофиқ 71 минг тонна этиб баҳоланди ҳамда 2022-2023 йиллар учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) талаблари асосида биринчи бор тайёрланган молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик (BIG FOUR)” сафига кирувчи
Deloitte халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий” аудиторлик хулосасини берди.
🔅Хусусан,
Standard&Poorʻs Global Ratings ҳисоботига кўра “Навоиуран” ДК жаҳонда уран ишлаб чиқариш бўйича 5-ўриндалиги ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари бўйича бошқа уран ишлаб чиқарувчи нуфузли хорижий компанияларга нисбатан энг паст эканлигини тасдиқлади.
🔅Халқаро рейтинг агентлиги, корхонанинг трансформация дастури асосида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, корхонанинг узоқ йиллик стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлари, операцион самарадорлик тадбирлари, корхона бошқарувига жалб қилинган хорижий мутахассислар фаолияти, корпоратив бошқарув тизими трансформацияси, атроф муҳит, ижтимоий ва корпоратив (ESG) тамойилларини жорий этиш мақсадида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (ISO 45001), энергия самарадорлигини бошқариш
(ISO 50001), ахборот хавфсизлиги (ISO 27001) экологик (ISO 14001) ва сифат менежменти (ISO 9001) бўйича қўлга киритилган халқаро сертификатлар, Global Reporting Initiative стандартларига асосан
2022 ва 2023 йиллар учун ишлаб чиқилган “Барқарорлик ҳисоботлари” (Sustainability report) ўрганиб чиқилди.
🔅Шу билан бирга, Standard&Poorʻs Global Ratings агентлиги Франциянинг “Orano mining” ва Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” каби хорижий компаниялар билан тузилган стратегик ҳамкорлик келишувларига мувофиқ олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари корхонани янги босқичга олиб чиқиш имконияти борлигини эътироф этди.
Маълумот учун: Standard&Poorʻs Global Ratings —халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлиб, агентлик халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун халқаро рейтинга эга бўлган компаниялар тўғрисида мустақил таҳлил асосида маълумотлар ва хулосалар беради.
📌
"Навоийуран" ДК ахборот хизматиTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк