Asaka tumani sanitariya xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Саломатлик - энг катта бойлик.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kuydirgi bilan uy hayvonlari va bir qator yovvoyi hayvonlar ham kasallanadi.


❓Qora mollarni emlatish qanchalik muhim?

❓ Bozordan go‘sht olayotganda nimalarga e`tibor berishimiz lozim?

❓Kuydirgi kasalligi insonlarga yuqsa qanday alomatlar sezilishini bilasizmi?

‼️Barcha savollarga Sanepidqo‘mita Epidemiologiya va o‘ta xavfli yuqumli kasalliklar bo‘limi boshlig‘I Farhod Qurbonbekov javob berib o‘tdi.

Sanepidqo‘mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️Gijjalar: bolangizning aqliy rivoji kushandasi

📌Gijjalar tuxumlari ko‘pincha tanaga iflos qo‘llar orqali kiradi.


❓Shu bilan birga bolajonlar sevib iste’mol qiladigan meva-sabzavotlar orqali ham yuqishi haqida eshitganmisiz?

❓Gijjalar yuvilmagan meva iste’moli orqali yuqadimi?


🎥 Sanepidqo‘mita Axborot xizmati tomonidan tayyorlangan videorolik orqali

❌ gelmintoz kasalliklarining asosiy tarqalish manbaalari

♻️ uning oldini olish bo‘yicha tavsiyalar bilan tanishishingiz mumkin.

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬“OIV/OITS haqida yolg‘on ma’lumotlarga ishonmang!”

🛏 Skameykalarga qo‘yilgan shprislardan OIV/OITS yuqishi qanchalik haqiqatga to‘g‘ri keladi?

❌ Ijtimoiy tarmoqdagi vahimali xabarlarga ishonmang!

⌛ Faqat rasmiy manbalarga ishoning.

🚨Shubha bo‘lsa – shifokorga murojaat qiling!


Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bahor kelib yomg‘irlar yog‘ishi bilan tuproq namlanadi va sharoitlar aynan qo‘ziqorinlarning o‘sishi uchun juda mos keladi. Ayniqsa, tog‘li va o‘rmonli hududlarda, namlik va iliq harorat bilan birgalikda qo‘ziqorinlar tezda o‘sib chiqadi.


❓Qo’ziqorin sotib olganda nimalarga e’tibor berish lozim?

❓Konservali qo’ziqorinlar saqlash muddati qancha?

❓Zaharli qo’ziqorinlarni qanday ajratish mumkin?

🎥 Barcha savollarga "Assalom O’zbekiston" ko’rsatuvida Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamaot salomatligi qo’mitasi bosh mutaxassisi Abduraxmon Ismoilov javob berib o’tdi.

Sanepidqo’mita Axborot xizmati

Telegram|
Instagram| Facebook| YouTube


🔴 🟦🟦

✅ Пойтахтимизда “Соғлом буйрак – ҳамма учун” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.


📌 Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат стоматология институти ҳамда “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

📍 Унда юртимиз вакиллари билан биргаликда Россия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Беларусь, Грузия, Польша, Қозоғистон каби давлатларнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва даволаш-профилактика муассасаларидан етакчи олим ва мутахассислар қатнашяпти.

➡️  Нуфузли анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очди.

💬 Қайд этилганидек, Ўзбекистон қисқа муддатда бу йўналишда катта натижаларга эришди. Буйрак касалликларини эрта босқичда аниқлаш ва илғор усуллар ёрдамида даволашнинг янги технологиялари ўзлаштирилди.


🟣 Бу борада 2018 йил 12 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори муҳим асос бўлмоқда.

🔎 Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилиб, ягона вертикал бошқарув тизими шакллантирилди. Нефрологик беморларнинг ягона реестри яратилди.

✅ Ўз навбатида, ўтган даврда нефрология ва гемодиализ хизматлари зарур тиббий ускуналар билан таъминланди, бир марталик сарфлов материаллари асосида дастурли гемодиализ амалиёти йўлга қўйилди.

📊 Ҳозир ушбу муассаса ва унинг 14 та филиали, жойлардаги 105 та бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида очилган кўп тармоқли клиникалар орқали 1100 нафардан ортиқ беморлар тиббий хизмат билан қамраб олинган.


💊 Гемодиализ хизматидан фойдаланаётган ва буйрак кўчириб ўтказилган шахслар давлат бюджети ҳисобидан 5 турдаги асосий дори воситалари билан таъминланмоқда.

‼️ Анжуман давомида нефрологиянинг турли йўналишлари, экстракорпореал детоксификация ва буйрак трансплантацияси муаммолари муҳокама этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

🔬 Кейинги пайтларда семизликдан халос бўлиш учун “ошқозон кичрайтириш” амалиётидан фойдаланиш оммалашяпти. Аммо бу операцияни ортиқча вазндан азият чекаётган ҳамма беморларда ҳам қўллаб бўлмаслигини кўпчилик билмайди...


Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мурод Ҳакимов шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚑 Шифокор маслаҳати
------------------------------
Асака тумани санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Ш.Шомирова қутуриш касаллиги, келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш юзасидан аҳолига тиббий тавсиялар билан видеомурожаат қилди.


Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


🔴 🟦🟦🟦

❗️Дерматовенерология маркази: Беморларга сунъий интеллект ёрдамида аниқ ва тезкор ташхис қўйилмоқда

🖥 Тиббиётда аниқлик ва тезкорлик муҳим. Бу ҳам диагностика, ҳам муолажа жараёнларига тааллуқли. Шу боис кейинги пайтларда тиббиёт муассасалари фаолиятига инновацион технологиялар кенг татбиқ этилмоқда.

🏥 Хусусан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида беморларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш учун сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиляпти.

💬 — Муассасамизда шу йил бошидан буён тери ўсмаларини сунъий интелект ёрдамида ташхислаш ва муолажадан олдин терини ультратовуш сканери орқали баҳолаш, бадандаги турли пигмент доғларни ноинвазив Q-switch неодимли лазер усулида йўқотиш амалиётлари жорий этилди, — дейди ушбу марказ директори Улуғбек Сабиров.


➡️ — Шунингдек, 11 нафар фуқарода наноёғ ва стромал-васкуляр фракциялар (SVF) ҳамда мезинхемиал ўзак ҳужайралар (ADSCs) орқали тери ва териости ёғ тўқималари нуқсонларини бартараф қилиш бўйича энг ноёб амалиётлар бажарилди.

📊 Ўз навбатида, беморларнинг 8 нафарида пўрсилдоқ яра касаллигида моноклонал антитаналар ва иммуноглобулинлар ёрдамида бутунлай даволаш усули қўлланилди.

📉 Натижада юқорида саналган хасталиклардан азият чекаётган юртдошларимизнинг соғайиш муддати сезиларли даражада қисқаришига эришилди.

🔬 Бундан ташқари, марказда Nd:YAG ва PDL лазери воситасида томир нуқсонларини, Q-switch лазери асосида эса мелазмани янги усулда даволаш йўлга қўйилди. Ана шу янги муолажа турлари орқали 3 ойда 650 нафардан зиёд беморлар саломатлиги тикланди.


✅ Бунда марказнинг сунъий интеллект ва роботлашган технологиялар асосида ишлайдиган FotoFinder, DUB SkinScanner, Hollywood Spectra сингари инновацион технологиялар билан жиҳозланиши муҳим аҳамият касб этди.

📈 Шу туфайли муассаса хизматидан фойдаланувчилар сони тобора ортиб боряпти. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам кўплиги бу ерда тиббий туризмни жадал ривожлантириш имконини беряпти.

📍Масалан, шу йилнинг январь-март ойларида марказга АҚШ, Франция, Туркия, Хитой, Россия, Австрия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Мексика, Миср, Эрон, Малдив ороллари, Ирландия, Дания, Тунис, Марокаш, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон каби 28 давлатдан 933 нафарга яқин беморлар мурожаат қилди. Улардан 127 нафарига шу ерда малакали стационар тиббий хизмат кўрсатилди.

‼️ Ҳозирги кунда марказ жамоаси дерматовенерология ва косметология соҳасидаги энг илғор диагностика ва муолажа усулларини туманлар даражасида йўлга қўйиб, ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чораларини кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


💊 Бутунжаҳон саломатлик куни
-------------------------

🩺 1948 йилг 7 апрель  куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Шундан буён инсон саломатлиги билан боғлиқ долзарб масалаларни халқаро миқёсда ҳал қилишга қаратилган муҳим қадам Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида нишонлаб келинади.

🩸Асака туманида ҳам мазкур сана муносабати билан жойларда тиббий кўриклар ташкил этилиб, шифокор ҳамширалар томонидан аҳоли хонадонларида беморлар, айниқса кексалар, нуронийлар ҳолидан хабар олиниб уларга тиббий муолажалар кўрсатилди
.

Асака тумани ҳокимлиги
✍ Матбуот хизмати


🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Эндиликда патронаж ҳамширалари беморларни уй шароитида реабилитация қилади

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб тахминан 2,4 миллиард инсон реабилитация қилиниши керак бўлган патологик хасталиклардан азият чекмоқда.


🔬Тиббиётдаги янгиликлар ва аҳоли демографиясидаги ўзгаришлар туфайли яқин йилларда жаҳонда реабилитацияга бўлган эҳтиёж янада ортиши кутиляпти. Ўртача умр кўриш давомийлигининг узайиши натижасида 2050 йилга келиб, 60 ёшдан катталар сони икки баравар ортиши тахмин қилинмоқда.

🩺 Шунингдек, айни пайтда диабет, инсульт, саратон каби сурункали касалликларга чалинган беморлар ҳам кўпайиб боряпти. Шу билан бирга, болаларда жароҳатлар ва ривожланиш бузилишлари (масалан, церебрал фалаж) ҳолатлари юқорилигича қолмоқда.

👩‍🦼Ушбу патологик шароитлар инсоннинг функционал имкониятларига салбий таъсир кўрсатиши ва ногиронлик даражасининг ошишига олиб келиши мумкин. Бу эса реабилитациянинг нақадар муҳим эканлигини исботлайди.

🟣 Шуларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қашқадарё вилоятидаги оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамшираларининг “Уйда реабилитация қилиш” бўйича малакасини оширишни ташкил этишга доир буйруғи қабул қилинди.

📍 Ушбу ҳужжатга кўра, дастлаб Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Китоб ҳамда Яккабоғ туманларида реабилитация бўйича Қашқадарё тажрибасини яратишга киришилди. Бунда шифокорлар ва патронаж ҳамширалари учун бир ойлик ўқув дастури ишлаб чиқилди.

➡️ Ҳозирги кунда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида юқорида айтилган ҳудудлардан 30 нафар педагог, шифокор ва ҳамшира мураббий сифатида тайёрланмоқда. Кейинчалик ушбу мутахассислар томонидан Қашқадарё вилоятидаги патронаж ҳамшираларининг малакаси оширилади.

👩‍⚕️ Шундай қилиб, жорий йил апрель-ноябрь ойиларида қарийб, 1,8 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлаи аҳолини уйда реабилитация қилишга ўргатилади.

✅ Семинарда ногиронлиги бўлган шахсларни халқаро тажриба асосида реабилитация қилишнинг янги тажрибасини яратиш, бу борада истиқболдаги долзарб вазифаларларга тўхталиб, иштирокчиларга кенг тушунчалар берилмоқда. Айниқса, ўқув жараёнларига АҚШнинг Сиракуз (Syracuse) университети тадқиқотчиси Миржаҳон Турдиевнинг таклиф қилингани эътиборга молик.

💻 Машғулотларда мулоқот ва психологик ёндашув, уй муҳитини реабилитация учун мослаштириш, ўзгалар ёрдамига муҳтож инсонларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган болалар, жарроҳлик операцияларини бошдан кечирган беморларни уйда парваришлаш, онкологик, эндокрин, кардиологик ва пульмонологик касалликларга чалинганларни реабилитация қилиш каби мавзулар қамраб олинган.

🎤 Мутахассисларнинг фикрига кўра, хасталик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкин.

✅ Шунингдек, шифокор ва ҳамширалар томонидан олиб борилган реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳолаб борилади. Натижага эришган тиббиёт ходимларига эса устама берилади.

➡️ Келгусида ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши, 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилиши кўзда тутилган.

‼️ Шунингдек, 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилиб, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар таклиф қилиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Юртимизда ОИТСга қарши курашиш тизими туманлар даражасида рақамлаштирилмоқда


📊 Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясига чалинган қарийб 40 миллион бемор яшайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, улар сони ҳар йили ўрта ҳисобда 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ачинарлиси, касаллик йилига 600 мингдан зиёд кишини ҳаётдан олиб кетяпти.


📌 Табиийки, бундай кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсон саломатлиги ва ҳаёти учун жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Юртимизда кейинги йилларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарорлашганига қарамай, бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

💬 — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясига барҳам бериш бўйича илгари сурилган “95-95-95” стратегияси доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билиши, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95 фоизининг қонида вирус аниқланмайдиган даражага тушиши кераклиги белгиланган, — дейди Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳром Эгамбердиев.


💻 — Ушбу глобал мақсадларга эришиш учун рақамлаштириш ишлари жадаллаштирилиб, ОИТСга қарши курашиш марказлари электрон ахборот тизими модернизация қилиняпти.

🖥 Шу аснода Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди ва у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг электрон базаси билан интеграция қилинди.

💊 Натижада ОИВ инфекцияли беморларнинг тиббий кузатувида аниқликка эришилиб, ретровирусга қарши препаратларни қабул қилишда узилишлар юзага келишининг олди олинмоқда.

➡️ Рақамлаштириш 2025 йилда туманлараро ОИВ диагностика лабораториялари даражасигача туширилиб, барча скрининг текширувлари тизимда ўз аксини топмоқда.

📋 Марказимиз томонидан жорий йилда ОИВ инфекцияси бўйича диагностика ва даволаш стандартларини ЖССТнинг янги тавсияларига мослаштириш устида иш олиб борилмоқда. Даволаш протоколлари ва диагностика алгоритмларини янгилаш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиляпти.


🔎 ОИВ инфекцияси ташхисотида иммунофермент таҳлили (ИФТ), экспресс текширув ва иммуноблот (ИБ) усулларидан фойдаланилади. ОИВ инфекцияли беморларни даволаш мониторингини олиб бориш учун қонда иммунитет кўрсаткичи — СД4 ҳужайраларни аниқлаш таҳлили, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) таҳлили, қонда вирус (ОИВ) юкламасини аниқлаш усуллари йўлга қўйилган.

🔬 Марказ лаборатория мажмуаси 5 турдаги энг замонавий юқори технологик диагностика ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудий марказлар 4 турдаги энг илғор ташхис аппаратлари билан жиҳозланган.

🟣 Давлат дастури доирасида барча ОИТСга қарши курашиш марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 15 та марказ биносида капитал таъмирлаш, реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларнинг лабораторияларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 7,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари йўналтирилиши режалаштирилган.


🏥 Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш марказларида қурилиш-реконструкция ишлари бошлаб юборилди.


‼️ Албатта, буларнинг барчаси келгусида мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

🔎 Маълумки, мамлакатимизда кўкрак бези саратони, умуман, онкологик касалликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратиб келиняпти. Хусусан, Президентимизнинг 2024 йил 22 ноябрдаги қарори асосида ушбу хасталикни даволаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

❓Хўш, кўкрак бези саратони қандай касаллик?

❓ Кўпроқ унга қайси ёшдаги аёллар мойил бўлади?

❓ Эрта ташхислаш учун қандай текширув усуллари мавжуд?

❓ Бу касалликни тўлиқ тузатиш мумкинми?

📹 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Лола Алимхўжаева жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Кечқурун ҳаммаси яхши эди. Эрталаб турганингизда эса товонингизда кучли оғриқни ҳис этдингиз. Гўёки ичкаридан нимадир қадалгандек...


❓ Хўш, товон шпораси қандай касаллик?

❓ Унинг пайдо бўлиш омиллари нималардан иборат?

❓ Хасталикни даволашнинг неча усули мавжуд?

❓ Бу дардга чалинмаслик учун нима қилиш керак?


🎤 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Шавкат
Равшанов шундай жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Инсон ҳар қандай ёшда саломатлигига эътиборли бўлиши лозим. Айниқса, кекса ёшдаги отахон ва онахонларимиз учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш ниҳоятда муҳим.


❓Хўш, бу борада шифокорларнинг тавсияси қандай?

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Aktual_uz TV
Shifokor maslahati: Farzandingizda qurt borligini qanday aniqlash mumkin

Gijja bolalarda tobora ortib bormoqda. Uning paydo bolishi, alomatlari, oqibatlari va daʼvolash usullari haqida.

Batafsil video 👇👇👇
👉 https://youtu.be/PkvR3Ins08k?si=QKvxdGnk18E-KP1r

Eng tezkor xabarlar 👇 👇 👇
https://t.me/aktual_uztv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

🔎 Узоқ умр кўришнинг сир-синоатлари кўп. Жисмоний фаоллик — улар орасида энг самаралиси. Хусусан, скандинавча юриш организмни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши тиббиётда ҳам ўз тасдиғини топган.


Хўш, бу машғулот соғлик учун қандай фойда келтиради?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

📆  Бугун — Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган. Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.


📈 Экспертлар кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётгани, қолаверса, сайёрамиз бўйича хасталикнинг дориларга чидамли турлари кенг тарқалаётганидан хавотирда.

Шунга қарамай, Ўзбекистонда туберкулёзни аниқлаш ва даволаш борасида катта ютуқларга эришилмоқда.

💬 —  Авваллари касалликни лаборатор усулда аниқлаш учун 3 ойгача вақт кетарди, — дейди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева. — Ҳозир эса юртимиз бўйича 136 та ген-молекуляр анализатор аппарати келтирилиб, 97 та замонавий лаборатория ташкил этилган. Улардан 40 таси туманларда фаолият кўрсатмоқда.


🚗  Бундан ташқари, балғам намуналарини туман (шаҳар)лардан асосий лабораторияларга ўз вақтида олиб келиш учун логистика хизмати яхшиланган.

Бинобарин, ташхис қўйиш учун сунъий интеллект билан жиҳозланган 46 та ультрапортатив рентген аппарати жойларга етказиб берилган. Улар ёрдамида, ҳатто, оғир ётиб қолган беморлар хонадонигача борилиб, ўпка ва кўкрак қафасида қандай патологик жараёнлар кечаётганлиги тезкор равишда аниқланяпти.

🩻  Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 январдаги "2023 — 2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида 14 ёшгача бўлган хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламида иммунодиагностика усулида, 14 ёшдан катталарда эса рентген усулида туберкулёзни аниқлаш йўлга қўйилиб, илк маротаба 10 та вилоятда "Ўпка саломатлиги" мобил бригадалари ташкил этилди. 


💉 Туберкулёз хасталиги тарқалишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқларни эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди. Айрим сабабларга кўра, вакцина олмаган болаларда туберкулин ёрдамида тери синамаси ўтказилиб, кейин эмланди.

📉 Сўнгги 22 йилда мамлакатимизда касалланиш даражаси 2 баробардан, ўлим кўрсаткичи эса 10 баробардан кўпроқ камайишига эришилди.

📌 Ўз навбатида, 1-тур сезувчан туберкулёзга чалинган беморларни даволаш самарадорлиги кейинги йилларда 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг хасталикни тугатиш стратегияси мақсадларига мосдир.


💉 Шунингдек, силнинг турғун шаклидан азият чекаётган беморларни даволаш самарадорлиги 91,2 фоиздан 95 фоизгача оширилиб, муолажа муддати 2 йилдан 6-9 ойга қисқарди. Бу — дунёнинг жуда кам сонли давлатлари эришган кўрсаткичдир.

📹 Рақамли технологиялар ёрдамида беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амбулатор даволашнинг видеоназорат усули бутун мамлакат бўйлаб татбиқ қилинди. Ушбу инновацион ёндашув, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида даволаниш имкониятларини кенгайтирмоқда.

🔎 ЖССТнинг 2023 — 2030 йилларга мўлжалланган тегишли Ҳаракатлар режасига мувофиқ,  2023 — 2024 йилларда мамлакатимиз бўйича бу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди.


🔬 Туберкулёз билан касалланишга мойил хавф гуруҳига мансуб аҳоли ўртасида кенг қамровли скрининг тадбирлари ўтказилди. Замонавий диагностика усуллари кўлами кенгайтирилди.

💊 Беморларни даволаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сифатли дори воситалари харид қилинди ва хасталикнинг олдини олиш мақсадида мулоқотдаги шахслар ўртасида профилактик муолажалар олиб борилди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, ҳар йили дунё бўйлаб 24 март "Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни" сифатида нишонланади. Бу йил ҳам мазкур сана муносабати билан “Ҳа! Туберкулёзга барҳам бера оламиз! Мажбуриятлар, инвестициялар, натижалар” шиори остида жаҳоннинг турли нуқталари, жумладан, мамлакатимизда кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

🌤 Юртимизда баҳор нафаси... Маҳаллалар, хонадонларда байрамона шукуҳ. Дастурхонларимизга кўклам ноз-неъматлари зеб бермоқда.


❓ Хўш, бу фаслда шифокорлар қандай таомланишни тавсия этади?

❓"Илик узилди" даврида инсон организми нега бошқа мавсумларга нисбатан кўпроқ витаминларга эҳтиёж сезади?

❓ Қандай баҳорий таомлар дармондориларга бой ҳамда улар таркибида қайси витамин ва менераллар кўп учрайди?


🎤 ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори Дилафруз Абдуллаева батафсил жавоб берди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Unutmang

OIVning eng yaxshi PROFILAKTIKAsi bu VAFODORLIKdir.


‼️OIVga testdan o`tishni unutmang!

Sanepidqo'mita Axborot xizmati

Тelegram| Instagram| Facebook| YouTube


🟢 🟦🟦🟦

❗️Мутахассис: Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли


Халқ орасида “сариқ касаллиги” деб номланувчи вирусли гепатит ўткир юқумли хасталик ҳисобланади.


❓ Хўш, унинг қандай турлари бор ва нимаси билан хавфли?

👩‍⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Гулноза Қурбонова жавоб берди.

🩺 Гепатит юқумли хасталик бўлиб, унинг асосан А, В, С, Д, Е турлари бор, — дейди мутахассис. — Касаллик клиник кечиши ва асоратлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса унинг A, B, C турлари кўп учрайди.

👶 Мисол учун, гепатит А вируси тоза ювилмаган қўллар сабабли юқади ва асосан болалар ўртасида тарқалади. Шу боис бу хасталикнинг яна бир номи “ифлос қўллар касаллиги” ҳам дейилади. Вирус, асосан, кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда бемор билан мулоқотда бўлиш орқали юқиши мумкин.

Шунингдек, гепатит В ушбу хасталик турлари орасида энг хавфлиси бўлиб, ҳар йили дунёда минглаб инсонлар мазкур вирус туфайли вафот этади. Касалликнинг С тури эса кўпинча жигар циррози ёки саратонга сабаб бўлувчи хавфли хасталик ҳисобланиб, уни шифокорлар “мулойим қотил” деб ҳам атайди. Боиси унинг ривожланиш даврида беморда ҳеч қандай салбий ўзгариш кузатилмайди.

🌎 Касалликнинг В, С, Д турлари, асосан, қон орқали юқади. Вирусли гепатит кўпинча ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг ўнг соҳасида оғриқ, тери ранги ва кўз ичи сариқ рангда бўлиши, пешоб рангининг ўзгариши каби симптомлар билан кечади.


🔬 Вируснинг юқиш хавфи унинг яширин, бошланғич даврлари ва сариқлик белгиларисиз кечадиган турларида юқори бўлади. Бунда бемор ўзи билмаган ҳолда яқинлари ва оила аъзоларига касалликни юқтириши мумкин.

📝 Гепатит билан хасталанганлар тўлиқ ва ўз вақтида даволанмаганда сурункали гепатит ва жигар циррози каби оғир асоратлар юзага келади. Шу боис юқоридаги белгилар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

🧼 Хасталикка чалинмаслик учун, энг аввало, соғлом турмуш тарзига риоя этиш зарур. Қолаверса, шахсий гигиена қоидаларига, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-эпидемиологик қоидаларга амал қилиш лозим. Шунингдек, гепатит ҳаво орқали юқиш хусусиятига эга эканини инобатга олиб, шифокорлар ундан ҳимояланишнинг энг самарали усули сифатида эмланишни тавсия этади.


‼️ Шу боис бугун мамлакатимизда Миллий эмлаш календарига асосан касалликнинг В турига қарши бепул эмлаш ишлари йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 20 последних публикаций.