12416. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта ҳалок қилувчи, учта нажот берувчи, учта каффорот бўлувчи ва учта даражотни кўтарувчи ҳақида хабар берганлар
1.Учта муҳликот, ҳалок қилувчи нарса
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалок қилувчи нарсанинг биринчиси итоат қилувчи хасислик. Иккинчиси ҳавою нафсга эргашиш. Учинчиси эса, киши ўзи билан ужубланиши”, дедилар. Табароний ва Байҳақий ривояти.
2. Учта нажот берувчи нарса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...ва нажот берувчи уч нарса бор. Бас, нажот берувчи нарса Аллоҳдан ичида ҳам, ташида ҳам қўрқмоқлик. Иккинчиси рози бўлганда ҳам, ғазабланганда ҳам адолатли бўлиш. Учинчиси эса, одамларга инсофли бўлиш”, дедилар”.
3. Учта каффорот бўлувчи нарса:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга Аллоҳ у билан хатоларни ўчириб, даражаларингизни кўтарадиган нарсани айтайми? ” – дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, эй Расулуллоҳ!” – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Машаққатларга (иссиқ ва совуққа) қарамай таҳоратни комил қилиш, масжидларга кўп қадам босиб (узоқдан қатнаб) бориш,
бир намоздан кейин бошқасини кутиб туриш...”, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
4. Учта даражотларни кўтарувчи нарса
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “...Менга агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг», дедим. «Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан”, дедилар”. Аҳмад ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Лафз Ибн Ҳиббонники.
@arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube