Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Фаоллар «Заправка»да видеомурожаат қилган шахсни 15 суткага қамалганидан норози
Бугун ижтимоий тармоқларда Ғайрат Дўсовга белгиланган жазога нисбатан ўз муносабатларини билдириб, норозилик челенжи ўтказилмоқда. Ўз саҳифаларида фаоллар жазони қатъий эканлигини ва уни озодликка чиқариш кераклигини ёзишган.
Маълумот учун, навбати етганда метан «заправка» ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда газ қуйиш шохобчаси ва энергетика соҳаси масъулларига норозилигини намойиш этгани билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган фуқаро майда безорилик содир этган деб топилди.
Суд ҳужжатида фуқаро Ғ.Дўстов газ қуйиш учун навбатда турганида шохобча ёпилганлиги сабабли жаҳл устида шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, бақир-чақир қилгани, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик сўрагани ёзилган.
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.А.Дадаханованинг 26 декабрдаги қарори билан Ғ.Дўстов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, Ғ.Дўстовдан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, жами 843 минг 750 сўм ундириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, видео 2024 йил 23 декабрь куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчаси, 2-уйда жойлашган «Моротранс» МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида суратга олинган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X