Толибоннинг Қўштепа канали лойиҳасининг Ўзбекистонга таъсирини АҚШ таҳлилчилари ўрганиб чиқди
АҚШ миллий манфаатлар маркази Толибонлар қураётган Қўштепа канали Ўзбекистонга ва умуман Марказий Осиёга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида илмий тадқиқот ўтказипти. Тадқиқот шундай ўтказилганки, илмий асослар, вазият, иқлим шароити барчаси инобатга олинган. Бу каналнинг Ўзбекистонга экологик ва иқтисодий зарарлари таҳминан ҳисоблаб чиқилган. Қандай чора кўриш керак, таклифлар берилган.
Маълум бўлишича, Қўштепа каналини тўлиқ ишга туширилиши Ўзбекистонни сувсизлик ва камбағалликка етаклайди. Бу жуда хавотирли.
Аммо мени бунданда оғриқли бир савол қийнайди. Бизда ҳам катта-катта маошлар олиб ётган, давлатимиз таъминлаётган таҳлилий марказларимиз, институтларимиз бор. Хўш, улар ҳам ўзимиз учун шундай тадқиқотлар ва чоралар кўрмоқдами?. Уларнинг мамлакат келаждаги, мавжуд вазият учун жиддий илмий ёндошув ва ечимлар бўйича қандайдир тадқиқотлар борми?
Ўзи умуман олимларга қулоқ солинаяптими?
Шу каби тадқиқотлар молиялаштирилмоқдами?
Ҳозирча менда фақат саволлар…
@anora_sodiq