❗️ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МАЖБУРИЯТИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?
⚡️САВОЛ;
Банкдан олган кредитимни тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказсам бўладими ?
⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига асосан,
➖ қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш мумкин, фақат бунга кредитор (Кредит берган банк)нинг розилиги билан йўл қўйилади.
✅ Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. (✏️ Яъни, банкдан кредит олган шахс унга кредит берган банкка қандай эътироз билдириши мумкин бўлса, уни қарзини тўлашни бўйнига олаётган иккинчи шахс хам шундай ҳуқуққа эга бўлади)
✅ Агар кафил ёки гаровга қўювчи шахслар янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмаса, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. (✏️ Яъни, мен биринчи кредит олган шахсга кафил эдим. Шартнома ўзгарганидан кейинги кредит тўловчини мен танимайман ва унга кафил бўлишни истамайман деб ўртадаги кафил ўйиндан чиқиши хам мумкин дегани бу)
✏️ Демак, агар банк бунга рози бўлса кредит олган шахс ўз кредитини тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Рози бўлмаса йўқ.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr