⚡️ ДИҚҚАТ❗️
ЭНДИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ДЕГАН НАРСА БЎЛМАЙДИ.📄
Президентнинг 05.05.2025 йил кунги ПФ-76-сон Фармонига кўра, ➖ 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни, жорий йилдан бошлаб сиртқи таълимга ҳеч ким қабул қилинмайди. Бошқача айтганда, бу йилдан бошлаб йўналиш туридан қатъий назар сиртқи таълим учун мутлақо квота ажратилмайди.
❗️Ушбу тартиб давлат ва нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади. Яъни, бу давлат олийгоҳларига тааллуқли масала, хусусий олийгоҳларда сиртқи таълим сақланиб қолаверса керак деган нарса хам йўқ дегани бу.
✔️ Шу жойида кўпчиликда савол туғилиши мумкин! Сиртқи таълим шаклида амалда ўқиб келаётган талабалар энди нима қилади ? Масалан, кимдир иккинчи курс, кимдир уч ёки тўртинчи курсда ўқийди. Энди улар нима қилади ? Улар ўқишини қолган жойидан давом эттираверади. Фақат сиртқи таълимга энди янги талабалар қабул қилинмайди. Амалдаги сиртқи таълим талабалари ўқишини битиргунларича уларда ўзгариш бўлмайди дегани бу.
➖ Сиртқи таълим тугатилди, энди сиртқи таълим ўрнига қандай таълим тури жорий қилинади ? Бу савол хам кўпчиликни қизиқтирса керак. Юқоридаги Фармонда келтирилишича, эндиликда сиртқи таълимнинг ўрнига кундузги таълимдан бошқа
муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлса керак.
❗️Шунингдек, олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди. Яъни, кундузги таълим шаклига нечта талаба қабул қилинса, муқобил таълим шаклига шуни ярмига тенг миқдордаги талабалар қабул қилинади холос.
❗️Фармонга кўра, эндиликда
муқобил таълим шаклларини магистратура босқичига хам тадбиқ қилишга рухсат берилади. Масалан, энди магистратурада хам масофавий ўқиш мумкин бўлади. Магистратурада бунгача фақат кундузги таълимга рухсат берилган эди.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_botКаналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr