Репост из: Naqshband.uz
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФИ ШОФИРКОН ТУМАНИДА БЎЛДИ
🔹3 февраль куни Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров Шофиркон туманидаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишди.
🔸 Азизбек Қаландаров ташрифни Хожа Ориф Моҳитобон Ревгарий зиёратгоҳ мажмуасидан бошлади. Мажмуада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ва берилган топшириқлар ижроси юзасидан тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек мажмуадаги ободончилик, унинг вилоятимиз туристик салоҳиятидаги ўрни юзасидан фикрларини билдирди.
🔹 Шундан сўнг ҳудудларда жойлашган масжидларни бирма-бир кўздан кечирди. Қурилиш ишлари давом этаётган ҳамда қайта таъмирда бўлган масжидларда олиб борилаётган ишларга тавсияларини берди.
🔸Ташриф мобайнида вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан юртимиздаги ҳамда хорижда фаолият юритиб келаётган фуқаролар мурожаатлари уларнинг диний маърифий йўналишдаги саволларига ёндашувлар юзасидан имомларнинг самарали фаолиятини эътироф этди ва натижадорлиги юзасидан кўрсатмалар берди.