XOJAGON.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Бизларни жонимизни олиб, сўнгра тирилтирган ва қайта тирилиб, жамланиш фақат унинг ҳузурига бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳ қалбларга хотиржамлик, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака ва барчамизга қувончларга тўла, омадли кун ато этсин! АМИН..!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Намознинг фазли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким уйидан пок ҳолда фарз намоз(ни адо этиш учун)га чиқса, унинг ажри эҳром кийган ҳожининг ажрича бўлади. Ким фақат Зуҳо намозини ўқиш учун чиқса, унинг ажри умра қилувчининг ажричадир. Намоздан намозгача (масжидда бўлса) ва у иккаласи ўртасида беҳуда сўз айтмаса, (унинг ажри) "Иллийюн"га кўтарилади».

Имом Абу Довуд ривояти. https://t.me/XojagonUz


Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🔸«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

📝Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz


#ЭСЛАТМА

Хорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».
(Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди».
(Имом Аҳмад ривоят қилган). ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


☝️НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар''ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!

Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: XOJAGON.UZ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Шарҳ:
Демак, инсоннинг жаннатдаги манзили, мартабаси масжидга боришига қараб бўлади. Инсон масжидга ҳар боргани сабабидан, Аллоҳ таоло унга жаннатда манзил тайёрлайди. Қанча кўп борса, жаннатдаги мартабаси шунча ортиб бораверади. Шундан билингки, масжидга оз борган одамнинг жаннатдаги мартабаси ҳам оз бўлади. Масжидга бормаганники эса қанча бўлиши мумкин?
Шунинг учун эртаю кеч масжидга қатнаб, унда жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилаверишимиз керак.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz


Ғиждувон туман "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" жоме масжидининг расмий канали.

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
⏳┠ 04 :
34

АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz


Тонгги ва кечки дуолардан

Амр ибн Шуайб отасидан, отасида бобосидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Субҳаналлоҳ» деса, юзта туя (садақа қилгани)дан афзал бўлади.

Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Алҳамдулиллаҳ» деса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлаганидан афзал бўлади.

Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Аллоҳу акбар» деса, Аллоҳ йўлида юзта қул озод қилгандан афзал иш қилган бўлади.

Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», деб қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта айтса, ҳеч ким унинг келтирган савоб амалидан ортиқ савоб келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса келтира олади»
, дедилар».
Маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир».

Имом Табароний ва Насоийлар ривояти.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Naqshband.uz
#Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

Манба: President.uz

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Репост из: Naqshband.uz
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ТАШРИФИ БОШЛАНДИ

🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 4 февраль куни Бухоро шаҳрида ўтказилмоқда.

🔸 Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон домла Кадировлар бошчилик қилмоқдалар.

Давоми бор...

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 4-ҳикоя: 20 йил нафси билан курашган йигит

🎙 Аҳроржон Абдулвоҳид, "Маъруф ота" жоме масжиди имом-ноиби

🗂 Олдинги ҳикоялар

1-ҳикоя | 2-ҳикоя | 3-ҳикоя
Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


Репост из: Naqshband.uz
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФИ ШОФИРКОН ТУМАНИДА БЎЛДИ

🔹3 февраль куни Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров Шофиркон туманидаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишди.

🔸 Азизбек Қаландаров ташрифни Хожа Ориф Моҳитобон Ревгарий зиёратгоҳ мажмуасидан бошлади. Мажмуада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ва берилган топшириқлар ижроси юзасидан тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек мажмуадаги ободончилик, унинг вилоятимиз туристик салоҳиятидаги ўрни юзасидан фикрларини билдирди.

🔹 Шундан сўнг ҳудудларда жойлашган масжидларни бирма-бир кўздан кечирди. Қурилиш ишлари давом этаётган ҳамда қайта таъмирда бўлган масжидларда олиб борилаётган ишларга тавсияларини берди.

🔸Ташриф мобайнида вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан юртимиздаги ҳамда хорижда фаолият юритиб келаётган фуқаролар мурожаатлари уларнинг диний маърифий йўналишдаги саволларига ёндашувлар юзасидан имомларнинг самарали фаолиятини эътироф этди ва натижадорлиги юзасидан кўрсатмалар берди.

Показано 12 последних публикаций.