Universal study


Гео и язык канала: Узбекистан, Английский
Категория: Другое


Kanal TATU talabalari uchun foydali ma'lumotlar bo'lib xizmat qilish uchun yaratildi
Murojat uchun: @Qandaysavolborbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Английский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bektosh Khatamov
Ўрганишдан, билмайман дейишдан тўхтамаслик.

1492-йил 12 октябрда нима бўлган? Кимдир биладими? Билмаганлар учун айтишим мумкин. Христофор Колумб илк бор Америка қитъасига оёқ қўяди. Лекин нега Америка қитъаси Колумб номига қўйилмаган?

Нега у Америка?

Гап шундаки, Колумб янги қитъага етиб борганда у Шарқий Осиёга келдик, бунгача билинган Осиёнинг шарқига, яъни Японияга келдик деб ўйлайди ва шу фикрида қаттиқ туради, чунки диний муқаддас китобларда фақат шу қитъалар ҳақида ёзилган эди, ер бошқача бўлиши мумкин эмас эди.

Ҳатто Колумб ўзи кашф қилган қитъадан қайтиб келиб ҳам у жойларни шарқий осиё деб юраверган, яъни бошқача бўлиши мумкин-ку деган хаёли ҳам бўлмаган. Колумбнинг энг катта хатоси мен биламан эди.

1499-1504 йилларда эса Колумб кашф қилган ерларга яна бир италян денгизчиси Америго Веспуччи бир неча бор саёҳат қилади ва у ўз саёҳатлари ҳақида ёзганда бу ерлар умуман ўша пайтга қадар хариталарда йўқ бўлган, муқаддас китобларда тилга олинмаган янги қитъа эканлиги одамларга тушунтиради.

Унинг саёҳат ҳақида ёзганлари бутун Европа бўйлаб тарқали ва 1507-йилда Мартин Валдсмўллер Веспуччининг ёзганлари асосида янги дунё харитасини чизади ва у янги қитъани Америго Веспуччи яратди деб ўйлаб янги қитъага Америка номини беради.

Бу ҳикоядан бир нарсани тушунишингизни хоҳлайман, инсон ҳеч қачон мен ҳамма нарсани биламан, менинг билимим етарли дея тўхтаб қолмаслиги керак. Айнан ҳамма нарсани биламан дейиў жоҳилият ҳисобланади.

Бир италян кашф қилган қитъа номи бошқа бир италян номи билан аталиши эса жоҳилият учун Колумбга берилган жазо деб қабул қилинг. Бу билан нима демоқчиман, муваффақиятли инсонлар ҳеч қачон ўқишдан, ўрганишдан тўхташмайди. Доимий изланишда бўлишади.

@bektoshkhatamov




















Репост из: Bektosh Khatamov
Нега шундай бўлди?

Бир неча кун олдин шу пост фейсбукда тарқалди, кўплаб инсонлар буни калака ҳам қилишди, университетда ўқишнинг оқибати шу деб пост муаллифининг устидан кулишди, ачинганлар ҳам бўлди.

Аммо мен масаланинг бошқа томони ҳақида бир неча кун ўйладим, нега шунақа ҳолат кузатилади ўзи, ҳатто юртимиздаги энг олди университет битирувчиларининг баъзилари ҳам иш университетни битиргач иш топа олмай охири шунақа ишлар ёки ўз соҳасига алоқадор бўлмаган ишларга ўзларини уришади.

Бунга бир қанча сабаблар бор:

1. Жуда кўплаб олийгоҳларнинг ўқув дастурлари ҳозирги замон талабига мос эмас, ўша эски совет давридан қолган ўқитувчи лекция беради, уни талаба тинглайди ва ўқиб келиб айтиб беради. Ҳеч қандай ижодкорлик йўқ. 50 йил олдин ҳам шу эди, ҳозир ҳам шу, лекин 50 йил олдин режали иқтисодиёт даврида бу усул иш берган, университетни битирган битирувчи тўғри заводга боришини олдиндан билган. Ҳозир эса замон ўзгарди, лекин дастурлар ўзгармади.

2. Талаба мен университетга борсам, ҳамма устозлар бирлашиб менга билимни миямга солиб қўяди деб ўйлайди. Унақа бўлмайди, талаба мустақил ўрганмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди.

3. Фақат мутахассис бўлишнинг ўзи етарли эмас, ҳозирги замонда фақат ўз соҳангни зўр билишинг етарли эмас, сенда мулоқот қилиш, презентация қилиш, умуман олганда ўзингни намоён қилиш, бошқача айтганда ўзингни сота олиш маҳорати ҳам яхшигина ривожланган бўлиши керак. Ишонавер, талаба, сен математикани йиртиб юборадиган даражада билиминг бўлгани билан уни кўрсатиб бера олмасанг, бошқага ўз фикрингни етказиб бера олмасанг, бари бефойда.

4. Меҳнат бозори ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда. Агар битирувчи талаба шу бозорга мослашувчанлик қобилияти бўлмаса, пастки поғонадан жой олаверади.

@bektoshkhatamov


Репост из: Google O'zbekiston
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📊 Tasvirlarni matnga aylantiradigan bepul neyron tarmoq

2txt - juda tez va mukammal ishlaydi, rus/ingliz/o'zbek tillarini taniydi hamda mutlaqo bepul, ideal neyron tarmoq shunchalik bo'ladi-da!


Репост из: Farrukh Saidov
O’rnatish tartibi


Репост из: Google O'zbekiston
Activator 0.1 RC4.rar
2.1Мб
ReBirth Activator — bu Microsoft Windows va Microsoft Office dasturlarining barcha versiyalari uchun mini aktivatsiya dasturi.

USHBU VERSIYA HAQIDA
📁 Turkum: #aktivatsiya
🆚 Versiya: v0.1
🖥 OT: Windows x86/x64
🇬🇧 Interfeys tili: Ingliz

@google_uzbekiston






Web amaliyot 9.docx
199.7Кб
Одно приложение для всех ваших нужд Word, Excel, PowerPoint и PDF. Получить Приложение Office: https://aka.ms/officeandroidshareinstall






Репост из: Universal study
open-server-panel_5.3.8.exe
1.0Гб
PHP bilan ishlash uchun Open server

Показано 20 последних публикаций.