❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг янги таҳрири тасдиқланди ➖ Манба: (9-сон, 11.01.2025 й.);
Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди ➖ Манба: (10-сон, 11.01.2025 й.);
Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ Манба: (8-сон, 11.01.2025 й.);
“Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.)
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.);
“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.);
“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.);
Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.);
Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади ➖ Манба: (рўйхат рақами 3599, 17.01.2025 й.)
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “Менинг уйим” биллинг тизимида тўланади ➖ Манба: (17-сон, 17.01.2025 й.);
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.).
Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/ru/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz