Репост из: 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
АЛЛОҲГА МУҲАББАТ МЕЗОНИ
Америкалик мусулмон, риёзиёт олими, профессор Джеффри Ланг (Jeffrey Lang) бундай дейди:
«Мен учун Ислом шиорларининг энг гўзали, энг таъсирлиси бомдод намозидир. Ҳамма ухлаётганда, қоронғида уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун сукунати эгаллаган пайтда Қуръон тиловатини эшитасан, бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод пайтида Аллоҳни улуғлаш учун мақтаётган бўласан!..»
(Ажабо! Бомдод намозининг қай даражада Аллоҳга боғланиш пайти экани Исломга янги кирган бошқа миллат кишиларида ўзгача таассурот қолдириши қуйидаги мисолда ҳам намоён бўлади.
Асли малилик, ҳозирда Испаниянинг «Севилья» жамоаси гуруҳида ҳужумчи бўлиб ўйнаётган футболчи Фредерик Кануте «Бомдод намози Аллоҳга бўлган муҳаббат мезони» шиори остида мусулмонларни бомдод намозини бардавом ўқишга чақириқбилан чиқди. Ушбу тарғибот ўша ердаги мусулмон аҳоли орасида катта олқишларга сабаб бўлди.
Кануте «Шуруқ ал-Жазоирий» вебсайтига берган суҳбатида: «Агар инсон кимнидир ҳақиқий севиб қолса, у билан кўришишга муштоқ бўлади, ҳамма вақт у ҳақда фикрлайди. Ҳар гал учрашиш фурсати яқинлашса, то у билан учрашмагунича уйқуси келмайди. Дангасалик билан бомдодни ўтказиб юборадиганларни Аллоҳни севади, дея оламизми?
Улар роастдан ҳам Аллоҳни улуғлаб, У билан мулоқот қилишни хоҳлашармикан? Келинг, бир ўйлаб кўрайлик. Бир миллиардер бир ишчиси билан шартнома тузиб, «Ҳар куни эрталаб соат 5:00 да уйғотсанг, кунига минг доллардан тўлайман» деса, ўша ишчи уни уйғотгани учун ҳар куни минг доллар ишлаб олади. Лекин бир кунгина узрсиз уйғота олмаса, миллиардер шартномадаги маблағни беришдан бош тортади ва аввал берган пулларини ҳам тортиб олади!
Аллоҳим! Бомдод намозидан ҳамда бошқа фарз, вожиб, суннат ва нафл намозларидан оладиган руҳий озуқаларимизни зиёда қилгин!
@Jaloliddinrumiyy🍃