🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


8️⃣ўринда сув ичиш зарарлидир🚰

1️⃣) 🛀🏻Ҳаммомдан кейин сув ичманг (акс ҳолда органлар қарийди).

2️⃣) 🌶️🍲Аччиқ овқатдан кейин сув ичманг (акс ҳолда рефлюкс, гастрит ва ичакда ноқулайлик туғдиради).

3️⃣) 😴Ухлаш олдидан ичманг (акс ҳолда мияга таъсир қилади).

4️⃣) 🍒🍎🍇🍍Мева истеъмол қилгандан кейин ичманг (акс ҳолда кислота пайдо бўлади).

5️⃣) 🏃🏻‍♂️Югуриб чарчагандан кейин ичманг (акс ҳолда жигар ва талоқ катталашади).

6️⃣) 🍰Ширинликдан кейин ичманг (акс ҳолда шакар миқдори ортади).

7️⃣) Қайт қилгандан кейин ичманг ( акс ҳолда вабо келтириб чиқаради).

8️⃣) 🍝🥘🍛🍱
овқатланаётиб ичиш мумкин эмас (акс ҳолда овқат ҳазм қилиш фаолияти бузилади).

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Жин ва Қориин ҳақида

Ассалому алайкум! Youtube тармоғи орқали Қуръон шифодир деган канални топган эдим. Унда устоз Аҳмад Салама номли инсон асосан жинлар тегиши, иссиқ совуқ қилинганда инсонда рўй берадиган нарсалар руқия қилиш ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида маълумот бериб боради. Мен у инсонни илмли ёки йўқлигини билмайман. уни 2 ёки 3 та видеосини кўриб ундаги малумотлар ростми ёки ундай гап динда йўқми шуни сиз азиз устозларимдан сўрамоқчи эдим. 1. Жин теккан ёки кирган инсон бошдан оёқ зайтун ёғини суртиши керак экан. Сабаби жинларга бу ёқмас экан ва жин танада узоқ қололмас экан. 2. бир литр зайтун ёғига араб тилида шузаб ёки шазаб дейиладиган исириққа ўхшаш нарсадан 250гр олиб шу зайтун ёғига солиб оғзини беркитиб иссиқроқ жойга қўйилар экан. Тақрибан 2 ҳафта шу холатда қолади. Агар руқия қилмоқчи бўлса ўша идишни очиб руқия қилиб яна беркитиб қўйса ҳам бўлар экан 3. Ҳар бир инсон ичида Қориин деган жин бўлар экан. У инсонни ёмонликка ундар экан. Ҳаттоки Пайғамбаримизда ҳам бўлган экан, лекин у Аллоҳнинг изни билан у зотни ёмонликка ундай олмаган экан. Шу ҳақида бир ҳадисни ҳам келтирди. Шу гаплар асослими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сув ва зайтун ёғига шаръий руқя қилиш – дам солиш кўз тегиши, сеҳр ва жин тегишининг шаръий муолажаларидан ҳисобланди. Лекин руқянинг ўзи таъсир қилмайди, балки Аллоҳ қачон тақдир қилса ўшанда бўлади. Руқя қилувчи ҳам, қилдирувчи ҳам шифо ва таъсир Аллоҳдан эканлигига эътиқод қилишлари зарур. Жинлар зайтун ёғини ёқтирмаслиги ҳақидаги гапга шаръий далил йўқ.
2). Бу услуб ҳам биринчиси каби. Зайтунга шаръий руқя ўқиб сув ва зайтун ёғини ичиш, баданга суртиш мумкин.
3). Қориин бу шайтондир. Ҳар бир одам боласининг шайтонлардан бўлган қориин – ҳамроҳи бўлади. У уни васваса қилиб, иҳво қилиб туради. Баъзида инсоннинг иймони бақувват ва қориин эса кофир бўлади. Худди Набий соллалоҳу алайҳи васаллам  ва саҳобаларнинг яхшиларида бўлгани каби. Ўша ҳадисда шундай дейилади:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирор киши йўқки, унинг жинлардан вакил қилинган ҳамроҳи бўлмаса», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизнинг ҳамми?» дейишди. У зот: «Ҳа, менинг ҳам. Лекин Аллоҳ мени унинг устидан ғолиб қилди ва у мусулмон бўлди. У мени фақат яхшиликка ундайди», дедилар». 

“Саҳиҳи Муслим” китобидан. 
манба
👉 islom.uz

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🍃

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🤲

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.


✍️Илҳомиддин ТОИРОВ.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kutish bizning eng katta xatolarimizdan biri. Biz hammadan kutamiz, hamma narsa kutamiz. Kutuvlarimiz sabab yaqin insonlarimiz bilan munosabatlarimiz buziladi.
Aslida kimdan kutish kerak?

Kutishdan qutulishni istaganlar uchun ajoyib imkoniyat.
Atigi 55 000 soʻm evaziga 3 kunlik praktikumni oʻtkazib yubormang!
Loyiha 21 dekabrda boshlanadi.

3 KUNLIK LOYIHA MAVZULARI

Loyihaga qoʻshilish uchun👇👇👇
http://t.me/RoviTalkbot?start=

Murojaat uchun:
@rovi_admin

@rovitalk | Instagram | YouTube


Синашда давом этаман...
🥀

"Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота.
Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди.
Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди.
Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди.
Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз.
Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди.
"Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Репост из: Uy Joylar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.

Ибн Қудома.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва
барокатуҳ
🌟ЖУМА айём
муборак!!! 🕋 🕊


🤲Аллоҳим!
Тилларда достон марҳаматингни,
раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.


🕋
🤲Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!
🤲
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:

🔹 Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

🔹 Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.

🔹 Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.

🔹 Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.

🔹 Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.

Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?

Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊️

19k 1 520 253

“Мавлонодан ҳикматлар”


Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан  кeлиб, тилдан чиқади.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

 
Дeдиларки, кўздан йироқ  кўнгилдан йироқ. Дeдимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса нe наф?
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
 Кўнглингни покламабсан-ку,  тинмай таҳорат олганинг нимаси?!

@Jaloliddinrumiyy🕊️


ҲАСАДЧИЛАРДАН ЧЎЧИМАНГ

Ким ҳасадчи кимсадан хавфсираса, ушбу дуоларни ўқисин:
1️⃣. Зикр, дуолар билан бирга икки "қул аъузу"ни ўқисин.
"Ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан паноҳ сўрайман" (Фалақ сураси, 5-оят).

2️⃣. Ишларингизни ҳасадчидан яширинг.
"...Эй ўғилларим! (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки турли хил дарвозалардан киринглар!" (Юсуф сураси, 67-оят)

3️⃣. Ундан узоқ юринг.
"Агар менга имон келтирмасаларинг, у ҳолда мендан четланинглар!" (Духон сураси, 21-оят).

4️⃣. Озоридан тийилиши учун унга яхшиликлар қилинг.
"...Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан қайтаринг!" (Фуссилат сураси, 34-оят).

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
 Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур  инсон. Сeн шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
✍️Мавлоно Румий

🌷Ассалому Алайкум Ва
Раҳматулоҳи Ва
Барокатуҳи!

Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!
🌹🍃Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


НАСИҲАТ

Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, "Бу одам жуда тақволи, обид киши экан", дейишади.
Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир".

"Ғийбат ўзи нима" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти.
🌺
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар:

«Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: «Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг», деди.
Қори жаноблари: «Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са...», деди.
Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: «Сиз жаннатга қандай кирдингиз?», дея сўради.
У шундай дея бошлади: «Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: «Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми?». Бас, дўзахдан озод қилиб юборди».
Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Орадан 20 йил ўтиб, қилганларинг учун эмас, қила олмаганларинг учун эзиласан. Иложи борича хатоларингни тузат. Мустаҳкам кeмада узоқларга елкан оч. Шамолни изла, уни тут ва ҳис эт".
✍️ Марк Твен

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Орадан йиллар ўтгач, ушалмаган бирор орзуйингиз учун пушаймон бўлманг. Бу ҳикоянинг қаҳрамони сизсиз. Қалам ўз қўлингизда. Сиз шу асарни энг чиройли ва завқли йўсинда ёзинг. Ҳикоянгиз шундай чиройли бўлсинки, бошқалар ҳам ундан илҳом олсин.
«Ҳаёт сизники. Яшаш
гўзал. Сиз чиройли умр
кeчиришга қодирсиз.»

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сен ўзингни сираям ёмон, гуноҳкор инсонлар билан муқояса этма (солиштирма) гин ки, ўзингни "Авлиё" деб билиб қоласан!
Яхши, солиҳ инсонлар билан муқояса эт (солиштир) гин ки, хатоларингни кўрасан!

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃


Нега «Масжидул ҳаром»деб номланган?
🕌
Қуръони Каримда «Масжидул ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Ҳарам эса, Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; Дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.
Кўпинча Каъба атрофидаги масжид шу ном билан номланади. Маъноси ҳурматли, ичида ва атрофида ёмонликлар ва шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжид дегани.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бугун 17 декабрь, сешанба, -7°-2°
☀️
❄️
Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.
🌸
Инсонни гўзал қилган юзидир,
юзни гўзал қилган кўздир.
Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Бир киши олимдан сўради:
🍃
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Олим унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!

@Jaloliddinrumiyy🕊

Показано 20 последних публикаций.