#МУЛОҲАЗА...
Гоҳида инсонлар ўзларига зарарли нарсаларни қидириб юришади. Аслида Аллоҳнинг ман қилиши ато эканлигини унутишади.
Баъзиларни фақирлик тузатади. Баъзиларни эса бойлик.
Шунақа беморлар борки, улар тузалса золим бўлиб зулм қилади.
Шунақа фақирлар борки, агар улар бой бўлишса мутакаббир бўлиб кетишади.
Шукр қилувчи бой агар фақир бўлганида эҳтимол диндан чиқиб кетар эди.
Ибодат қиладиган соғлом инсон агар бемор бўлса эҳтимол фожир бўлар эди.
#Доимо Умар розиёллоҳу анҳунинг гапларини эслаб юриш керак:
"Агар ғайб пардалари очилганида биз фақатгина Аллоҳ биз учун танлаган ишнигина танлар эдик!".
#Фақирлардан бири бир ҳаким зотнинг олдига бориб шикоят қилди. Ҳаким унга доимо инсонларнинг шароитини билмаслигини тушунтирар, у тушунмас эди. Охири унга амалий дарс бермоқни хоҳлади. У бутун қишлоқ аҳлини жамлаб улардан унга ўзларининг муаммоларини ёзиб беришларини сўради. Ҳамма ўз муаммосини ёзиб ҳаким зотга берди. Ҳаким зот уларни бир қутига солди. Сўнгра ҳалиги фақирга деди:
- Мана инсонларнинг ҳаёти. Улардан истаганингни танла.
Фақир бир қоғозни олди. Уни ўқиб бўлиб ташлабди. Иккинчи қоғозни олди. Уни ҳам ўқиб тугатгач ташлади. Учинчини...тўртинчини ва ниҳоят барча қоғозни олди ва ўқиди. Охири: "ўзимнинг ҳаётим яхши экан", деди.
#Бойлик розиликда. Аллоҳга қасамки, рози бўлмасанг дунёнинг бойлиги фақирликдир. Аллоҳга қасамки, агар рози бўлиб яшасанг дунёнинг фақирлиги ҳам бойликдир!
Адҳам Шарқовий.
@Tahmid_uz