ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ...✨ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ ҳайбатлироқдир.
✨ Донолар сўзига қулоқ илмасанг, Энг нодон сендирсан – билгил, билмасанг.
✨ Яхшилик ҳақида ўйлашлик ўша яхшиликка амал қилишга ундайди.
Ёмонликка надомат эса, ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди.
✨ Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.
✨ Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама.
✨ Бир ҳаким зотдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?» деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: «Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?»
✨ Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишон!
Улар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, сенга аҳамият беришни бошлашибди!
✨ Сен ўз муваффақиятингга эришишда давом этавер. Сўзлаш завқини уларга қўйиб бер!
✨ Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани
яхши.🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube