Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Р. ўзига тегишли новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 160,1 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ж.И.” МЧЖ раҳбари Ҳ.Қ. аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 62,9 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
📨 @Surxondaryo_Sadosi