Алҳамдулиллоҳ, номозларимни йўлга қўйиб олдим. Қалбим очилиб борарди. Интернетдан, Қуръон ўқишни ўргана бошладим, аммо бу мен ўйлаганчалик осон эмас эди. Қунт билан, баъзида йиғлаб, баъзида Аллоҳга ёлбориб, дуоларимда сўраб Қуръон ўқишга тушиб олдим.
Исломни чуқур тушунганим сари ғайридин билан яшаш мумкин эмаслигини ҳис қилиб борардим. Қалбимда Аллоҳимга буюк муҳаббат билан бирга турмуш ўртоғимга бўлган севгим ҳам бор эди. Ҳа, шундай. Тили, дини бошқаа бу одамдан, унинг оиласидагилардан чин меҳр кўрган эдим. Икки йилда. корейс тилини ҳам бинойидек билиб олгандим. Бир куни ортиқ бундай яшай олмаслигимни, ажрашишимни айтдим. Турмуш ўртоғим индамай ишга кетди.
Кетишга ҳозирлана бошладим. Ўша куни эрим ишдан эртароқ қайтди.
Бир-биримизга тикилиб ўтирдик. Бирдан қўлларимни ушлаб
--Нима қилсам мени ташлаб кетмайсан?--деди.
Юрагим ҳапқириб кетди.
--Исломни қабул қилинг!--дедим шоша-пиша.
--Майли, ўргатасанми? - деди у
--Жоним билан!
Биз Бусан вилоятида, Кимҳе шаҳрида яшаймиз. Бу ерда Имом ал- Бухорий жомеъ масжиди бор. У ерда, асосан, ўзбекистонлик муҳожирлар номоз ўқийди.
Турмуш ўртоғим ўша масжидда калима келтириб исломни қабул қилди. Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин, ўшандан бери беш вақт номозни канда қилмайди. Ҳайит байрамларини бирга оилавий нишонлаймиз. Иккита қизалоғимиз бор.
Онам ҳам ҳозир биз билан яшайдилар. Мен чин бахтни мусофирликда топдим. Аллоҳ ўзига яқинлашган бандасини ташлаб қўймас экан.
Ким Аллоҳни топса, у ҳеч нарса йўқотмайди! "
(Реал воқеалар асосида ёзилди)
Феруза
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK