Шаҳло Аҳророва


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




❗️Коронавирус ўта хавфли, биз шу пайтгача инфекциядан 16 мингдан кўпроқ ўлим ҳолатини қайд қилдик — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус.


Оббо...
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Келинг, бир оз кайфиятни кутарамиз:
Тонгни табассум билан қарши олиб, кунни хушкайфиятда ўтказинг!!!

Хотин-қизлар қўмитасида оиладаги эру хотин муносабатларини мустаҳкамлаш мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинар олиб борувчи Марьям опа сўрадилар:
– Қайсиларингиз эрингизни севасиз?
Ҳамма қўлини кўтарди.
Кейин яна сўради.
– Охирги марта қачон эрингизга уни севишингизни айтгансиз?
– Кимдир бугун, кимдир кеча, бошқаси эслолмайман деди.
Кейин Марьям опа «Азизим, мен сизни севаман» – деб ҳаммадан ўз эрларига СМС жўнатишини сўради. Энди ҳамма
аёллар телефонларини алмаштириб келган СМСларни ўқиб кўрсин дебди:

Аёллар смсни ўқий бошлабди:
1. Онаси касал- пасалмасмисан?
2. Нима яна машинани уриб олдингми?
3. Тушунмадим нима демоқчисан?
4. Яна нима ишкал чиқардинг?
5. Ҳазиллашма, юрагим ёмон.
6. Гапни чайнамасдан қанча кераклигини айт?
7. Туш кўряпманми?
8. Агар бу СМСни ким учун ёзганингни aйтмасанг, ўз қўлларим билан бўғиб ўлдираман.
9. Мен сенга ичма дегандиму?

Ва ниҳоят энг даҳшатлиси:
10. Узр танимадим ким бу ўзи?
😂😂😂😂
(Шухратбек Само)


Короновирус: АЁЛ ҚУДРАТИ

“Юрт бошига тўфон келса тиниб турмас у!”
Мен “Аёл” деб номланган шеъримда шундай жумлани келтирганман. Чунки, ҳақиқатан ҳам аёл зоти куюнчакликда ҳам, меҳрда ҳам, ардоқда ҳам эҳтиросларини юқори даражада ифода этади. Унинг нозиклигида ҳам, камтарлигида ҳам, бўйсуниши ва ҳатто заифлигида ҳам қудрат бор! Мен ҳукмронман, деб ҳисоблайдиганлар ҳам ўзлари сезмаган ҳолда унинг измига тушадилар, босаётган қадамларини ўзга томонга бурадилар, мақсадларини ўзгартирадилар...(Мен эркакларимизни асло камситмоқчи эмасман, аксинча, бу бўйсуниш замирида аёлга бўлган ҳурматни, маданиятни, ҳамфикрликни назарда тутяпман.)
АЁЛ қудрати ҳақида бежиз сўйламаяпман, бугун юрт бошига, майли, тўфон, демайлик, синов тушганда мана шу қудратни намоён этишларини сўрайман! Негаки, сиз турмуш ўртоғингиз, фазандларингиз нотўғри қадам қўйсалар, уларни тўғри йўлга сола оласиз. Шунинг учун сиздан илтимос, мана шу синовдан ўтишда элни бирлаштирувчи қурол бўлинг! Яъни:
1.Энг аввало, миллати, дини, ирқидан қатъий назар жипсликка даъват этинг! “Фалон миллатга, ёки фалон юртга қайсидир иши учун кулфат келди”, дея айблашларига, кулишларига йўл қўйманг! Буни ўзингиз ҳам қилманг! Зеро биз ҳаммамиз бир инсонмиз ва ер юзидаги энг олий қадриятмиз! Қолаверса, ибтидомиз бир бизнинг! Мен сиз ҳақингизда “Қўйиб берсанг, ер юзига меҳр экан у!” деганимда шуни назарда тутганман.
2.Турмуш ўртоғингиз, фарзандингиз ёки бошқа яқинларингизга, шу оғир синовдан фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий воситалар ва бошқа эл учун керакли маҳсулотлар нархини ошириш орқали даромад топишни ор, деб, номус, деб ўргатинг! Буни ўзингиз ҳам қилманг!
3. “Элга келган тўй-да бу”, “қирқ йил қирғин келса ҳам ажали етган ўлади”, дея бу вирусдан ҳимояланишга эътиборсизлик қилишларига йўл қўйманг! Зеро, Худойим ҳам “сендан ҳаракат, мендан барокат”, дер экан... Шу ўринда бир бир ривоятни эсладим: Тақводор бир одам сувга чўкаётган экан. Уни қутқаришга келганларни “Мен бир умр Худо йўлида ибодат қилдим. Мени Унинг Ўзи қутқаради”, деб, рад этибди. Тепасидан учиб келиб, қанотини тутган қушга ҳам шу жавобни айтибди. У ҳатто олдидан оқиб ўтган ёғочга ҳам қарамабди. Оқибатда, чўкиб, дунёдан кўз юмибди. Боқий дунёга боргач эса, Роббидан сўрабди: “Худойим! Мен Сенга ишонган эдим. Нега мени қутқармадинг?” Шунда унга шундай Жавоб бўлибди: “Мен сени қутқармоқчи бўлдим. Аввал қутқарувчиларни, сўнг қушни, ундан сўнг ёғочни юбордим, аммо уларни ўзинг рад этдинг, яъни сени қутқариб қолишимни истамадинг. Мен истаганингни бердим”.
Алқисса, ҳимояни аввало ўзимиз исташимиз керак!
3. Тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашларига йўналтиринг, уларни камситишларига йўл қўйманг. Буни ўзингиз ҳам қилманг! Мен ижтимоий тармоқда уларга нисбатан “ишда биз учун эмас, пул учун қоляпсиз”, қабилидаги иддаоларни ўқиб қолдим. Шундай фидойи шифокорларни, ҳатто жуда кўпини биламан, бир ставкадан ортиқ ишлаб, тунги навбатчилик ҳақларини ҳам қўшганда олган ойликлари ошиб борса икки миллион сўмни ташкил этаркан. Лекин, касблари уларнинг ҳаёти мазмунига айланган.(Буни олий тоифали бир шифокор сўзидан олдим) Яқингинада эса, қайси бир вазирлик ходимлари, бошқа давлат идораси ходимларининг ўн миллионга яқин маош олишлари ҳақида ўқигандим. Қиёслаб олаверинг. Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, улар орасида ҳам нотўғри қадам босаётганлари, билимсизлари ҳам бордир, лекин умумий ҳолда олганда улар фидойи инсонлар! Бугун ҳам буни исботлаяпти улар!
4.Касаллик битта хавф бўлса, ваҳимаси тўрт карра юқори хавф экан. Сал кенгроқ фикрлайлик-да, бўлар-бўлмас уйдирмаларга йўл қўймайлик! Аксинча, масофадан бўлса ҳам, бир-биримизга кўтаринкилик, ишонч ва меҳр улашайлик. Бу борада ҳам айниқса, биз аёлларнинг ҳиссамиз катта эканини унутмайлик!
5.Касалликнинг қилдек белгиси сезилса ҳам, буни яширишларига йўл қўйманг, ўзингиз ҳам бундай қилманг! Зеро, бунинг ортида нафақат яқинларингизнинг, сизнинг, балки, миллатнинг саломатлиги турибди. Сиз эса, миллатнинг бир бўлагисиз!
Ҳаммамиз бирликда ушбу синовдан омон-эсон ва яқин кунларда ўтиб оламиз, Худо хоҳласа! Омон бўлинг, азизлар!
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova


Репост из: Шаҳло Аҳророва
НАВРУЗГИНАМ, БУНДАЙ ГЎЗАЛ ЮРТ ҚАЙДА БОР!


Остонасин ўпар экан чумоли ҳам,
Ўз гўшасин авайлаган ҳар жойда бор.
Дунё кезиб топдингми, айт, бундай бекам,
Наврўзгинам, бундай гўзал юрт қайда бор!

Камалаклар ярашади бўйларига,
Боғларига қайтмас бўлиб келгай, баҳор.
Ой-юлдузлар рақсга тушар тўйларида
Бахти буюк, бундай гўзал юрт қайда бор!

Чўпни суқсанг, боғ бўлади, гул кўкарар,
Бир-бирига меҳр бериб, дил кўкарар,
Бу гўшада ўзига бек эл кўкарар,
Шаҳди буюк, бундай танти юрт қайда бор!

Эшигидан ёв келса ҳам салом дейди,
Тинчлик сўзи энг муқаддас калом дейди,
Қўйиб берсанг, дунёни ҳам болам, дейди,
Аҳди буюк, бундай азиз юрт қайда бор!

Бир ўлка-ки, бахтга йўллар карвонлари,
Суягини хор айламас султонлари,
Олам бўйлаб янграр булбул забонлари,
Наврузгинам, бундай гўзал юрт қайда бор!

Алпларининг юрагида ўт тошади,
Келинлари сен-ла ҳусн талашади,
Бир майизни қирқ дўст билан бўлашади,
Бағри бутун, бундай сахий юрт қайда бор!

Юрагида фақат эзгу ўйлар жўшган,
Бисмилло, деб қўл уради ҳар бир ишга,
Ёзида ҳам бир кел, ҳандалак ейишга!
Наврўзгинам, бундай хушфеъл юрт қайда бор!

https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova






Китоблар тарғиботи буйича тадбирлар давом этмокда. Адабиетни, шеьриятни севган инсоннинг қалби хам гузал бўлади. Жиззах шахридаги 24 -мактабда бўлиб ўтган адабий кечанинг бош ғояси - шу эди. Бу галги мехмонимиз - шоир укамиз, қадрдонимиз Шодмонқул Салом бўлди.






Жиззах шахридаги 1 мактабда булиб утган "Ёшларга китоб улашинг" мавзусида адабий бадиий тадбирдан лавха. Мен ва севимли шоирамиз Зулфия Муминова маза килиб шеър укидик. Болаларгаям жуда манзур булди. Зулфия опам болаларга кушилиб бола булиб кетдилар узиям!


авфли эди: биргина нотўғри қадам ҳаётингизга нуқта қўярди. У суҳбатдошига бўғма илон қуёнга қарагандек қарарди. Унинг қаршисида турган одам ўзини бўйнига сиртмоқ ташлангандек ҳис этарди. Кўп ҳолларда бўлган каби композиторлар билан суҳбат ҳам таҳдидли ва хатарли тус олади: Сталин композиторлардан бирини ёмон аранжировка учун танқид қила бошлайди. Қўрқувдан ўзини йўқотиб қўйган композитор аранжировкачига мурожаат қилганини, у эса бу ишни уддалай олмаганлигини тили тутилиб, ғўлдирай кетади. Узиқ-юлиқ тушутириш билан нафақат ўзига, бечора ҳамкасбига ҳам гўр қазирди. Қўрқувни сезиши билан Сталин янада шафқатсизроқ бўларди.
Суҳбатга Шостакович аралашади: аранжировкачи фақат фармойишни бажаради, шу боис уни айблаш ақлдан эмас. Кейин у бирдан суҳбат мавзусини бошқа томонга буриб юборади – асарни оркестрлаштиришни композиторнинг ўзи бажариши керакми? Бу борада ўртоқ Сталин, сиз нима деб ўйлайсиз? Ҳар бир соҳани яхши билишини намойиш қилишга доимо шай турадиган Сталин бу хўракни лаққа ютади. Шу тариқа хавфли вазият батраф этилади.
Шостаковик бир неча усул орқали дадилликни сақлаб қолганди. Биринчидан, Сталин уни қўрқитишига изн бермай, доҳийни бутун борлиғи қандай бўлса – пакана, чўтир юзли, хунук, тасаввур доираси тор – шундай кўрди. Диктаторнинг одамни тешиб юборадиган машҳур кўз қараши бор-йўғи ўзининг ожизлигини яширувчи ҳийла эди холос. Иккинчидан, Шостакович доҳий олдида қўрқиб турганлигини сездирмай, у билан хотиржам ва очиқ гаплашади. Ўзининг бутун вужуди, кўриниши, борлиғи ва овозининг оҳанги билан Сталиндан қўрқмаслигини намойиш қилади. Ўзини қўпол ва қўрс тутмаган, лекин қўрқувини ҳам ошкор қилмаган инсонни Сталин тинч қўярди.
Биров сизни қўрқувга солмаслиги учун, сиз бор-йўғи ўзингизга ўхшаган ожиз бир банда билан иш кўраётган ёки суҳбатлашаётганлигингизни унутманг. Ҳақиқатан ҳам шундай. Қаршингизда афсонавий шахсни эмас – оддий одамни кўришга ҳаракат қилинг.
Образли воқеа
Гражданлар уруши вақтида Африка соҳилларига кемадан сакраб тушган Юлий Цезарь қоқилиб кетиб, юз тубан йиқилиб тушади. Жанг олдидан қўмондоннинг йиқилиб тушиши ёмонлик, яъни мағлубият белгиси эди. Жуда истеъдодли шахс бўлган буюк саркарда ва давлат арбоби ўзини йўқотиб қўймай, ер ўпа бошлайди. Ер ўпиш ғалаба рамзи эди. Уни кузатиб турганлар Цезарь қоқилиб кетиб, бехосдан йиқилмаган экан, атайлаб ер ўпиши учун тиз чўкибди, деган хаёлга боришади. Ана шундай маҳорат билан мудҳиш аломатни, ғалаба аломатига айлантириганди.
Энтони Эверит “Цицерон: буюк Рим сиёсатчисининг ҳаёти ва яшаган даври”, 2001
(“Урушнинг 33 стратегияси” китобидан Жалолиддин Сафоев таржимаси)


Роберт Грин
Ҳеч қачон саросимага тушма
XVIII аср бошида яшаган япониялик зодагон Яманути Эдо (Токионинг ўша пайтдаги номи) шаҳри саёҳатига ўзи билан бирга хонадонида хизмат қилувчи ва чой дамлаш маросимининг устаси бўлган хизматкорини ҳам бирга олиб келади. У сарой аъёнларига чой дамлаш маросимининг устаси фаранги бўлган хизматкори билан мақтанишни мақсад қилганди. Хизматкор чой дамлаш маросимининг ҳақиқий устаси эди. Лекин, ҳаёт ва атрофдаги одамлар тўғрисида деярли ҳеч нарса билмасди. У жуда ювош ва беозор одам бўлсада, лекин жамиятдаги виқорли мартабаси (чой дамлаш маросими усталари ўша даврда жамиятда ниҳоятда қадрли инсонлар сирасига кирган) туфайли самурай либосини кийиб юрарди.
Кунларнинг бирида шаҳар кўчаларида саёҳат қилиб юрган устага жангари самурай хиралик қилиб, уни ўзаро жанг қилишга чақиради. Уста жангчи эмаслигини, ҳатто қилич тутишни билмаслигини самурайга тушунтиришга ҳаракат қилади. Бироқ, ўз кучидан мақтанадиган, текканга тегиб тегмаганга кесак отадиганлар тофасидан бўлган самурай устанинг гапини эшитишни ҳам хоҳламайди. Жанг қилишдан бош тортиш нафақат ўзини, шу билан бирга донгдор Яманути хонадонини ҳам шарманда қилиш билан баробар эди. Ҳалок бўлиши аниқ бўлсада, жангга даъватни қабул қилиши лозим эди. Уста фақат бир шарт қўяди: жангни эртага суриш керак. Бу шартни самурай қабул қилади.
Саросимага тушиб қоган уста шоша-пиша ўша атрофдаги қиличбозлик мактабига келади. У ўлиш керак бўлса, ор-номус билан ҳалок бўлишга қарор қилганди. Бундай мактабларга тавсия хати орқали кириш қатъий қоида эди. Бироқ, устанинг астойдил ялиниб-ёлворишини кўриб, ичкарига рухсат беришади. Қиличбоз-самурайлар устози устанинг тарихини эшитиб, унга ҳамдардлик билан қарайди. Ор-номус билан ҳалок бўлиши учун бечора устага қиличбозлик сирларини ўргатишга рози бўлади. Бироқ, аввал бир чой дамлаб беринг, деб илтимос қилади. Уста бутун диққат-эътиборини чой дамлаш маросига қаратиб, фақат унга хос бўлган маҳорат, вазминлик ва қадр-қимматини сақлаган ҳолда барча ишни бажо айлайди. Маросим охирида қиличбоз-устоз ҳаяжонланиб шундай дейди: “Сени ор-номус билан ҳалок бўлишга ўргатишнинг ҳеч ҳожати йўқ экан! Ақл-идрокинг даражаси шундай юқорики, сен ҳар қандай самурай билан бемалол юзма-юз келишинг мумкин. Рақибингни кўрганинг заҳотиёқ, қаршингда чой дамлаш маросимини тасаввур қил. Чой дамлаш маросимида бажарганингдек, кийимларингни хотиржам ечиб, уларни бир-бир тахлаб қўй. Бу маросимни адо этганингда сўнг қилични бошинг узра кўтариб, диққатингни бир жойга жамла. Ўзингни ниҳоятда вазмин ва хотиржам тут. Ана шунда ўлимингни мардона кутиб оласан”.
Чой маросими устаси, эртасига жанг белгиланган жойга етиб келади. У ўзини соввуққон ва муносиб тутарди. Уста киймларини хотиржам, навбати билан ечиб, уларни чиройли тарзда тахлашини кўриб, самурай ўйланиб қолади. “Чамаси, қаршимда жуда тажрибали ва маҳорати юксак самурай-жангчи турганга ўхшайди”, деб хаёлидан ўтказади. У таъзим қилиб, кечаги одобсизлиги учун узр сўраб, тезда жўнаб қолади.
Қўрқувга соладиган вазиятларда бири-биридан саросимали ҳолатлар тасаввуримизда катталашиб кетади. Ана шундай пайтда фантазияларингизни жиловлашга ҳаракат қилинг. Албатта, буни гапириш осон, аммо, амалга ошириш қийин. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишингиз учун диққатингиз сиз яхши биладиган бирор оддий нарсага қаратинг. Бу диққатингизни бир жойга йиғиб олишга ёрдам беради. Диққат-эътиборни бир жойга тўплаш кўнгилдаги турли иштибоҳларни ҳайдашга ёрдам беради. Руҳий мувозанатга эришганингиздан кейин сизни хавотирга солаётган муаммони ҳал қилиш осон кечади. Қалбингизда хавотир ва қўрқув пайдо бўлиши билан шу усулни қўлланг. Шунда қўрқув ва хавотир одатга айланиб қолмайди. Қийин вазиятларда хавотирли тасаввурларни живолай билиш – ниҳоятда муҳим одатдир.
Сени қўрқитишларига йўл қўйма
Қўрқоқлик – вазминлик, хотиржамликнинг доимий душманидир. Бундан ташқари қўрқув туйғусига қарши курашиш осон эмас.
Иккинчи жаҳон уруши даврида композитор Дмитрий Шостакович ва унинг ҳамкасбларини Сталин ҳузурига чақиради. Бундан олдинроқ композиторларга янги давлат мадҳиясини ёзиш топширилганди. Сталин билан мулоқот қилиши ниҳоятда х




Бу шеъримнинг ёзилганига анча булган. Нилуфар ижро этганда хам кизалок булган экан...




Репост из: Шаҳло Аҳророва
ЎҒЛОНЛАР АСРАЙДИ АСЛИ ВАТАННИ


Буюк бир меҳрни дилга этиб жо,
Шу пойи - заминга тиксак-да жонни.
Қиз қўлига қилич берилмас, илло,
Ўғлонлар асрайди асли Ватанни!

Юрагида ўт бор, кўзларида чўғ,
Қалби ифтихорга, ғурурга тўлиғ.
Ўғлим бор деганда асли армон йўқ,
Ўт жонлар асрайди асли Ватанни.

Опам деб, синглим деб, ота-онам, деб,
Сиғинган гўшам деб, қиблахонам деб.
Ҳар гарди олтиндан, гул остонам, деб,
Иймонлар асрайди асли Ватанни.


Ўғил ёқар экан уй чироғини,
Раббим кўрсатмасин ғам-фироғини.
Йигит ечар бўлса гар белбоғини,
Армонлар асрайди энди Ватанни!

Агар севар бўлса, юрак титрайди,
қадамида қирқта малак титрайди.
қаҳр этса еру-фалак титрайди,
Мард жонлар асрайди асли Ватанни.

Номардлар олдида бошин эгмаган,
Кураги бир бора ерга тегмаган,
Алпомиш келбатли, худди сиз каби,
Полвонлар асрайди асли Ватанни!

@ShaxloAhrorova


​​Бир куни университет (институт) ўқитувчиси олтин балиқ тутиб олибди.
Олтин балиқ тилга кириб илтимос қилди: "Мени қўйиб юборинг, доно ўқитувчи!!!
Сиз сўраганларнинг ҳаммасини бажараман!"

Ўқитувчи ўйламасдан шундай дебди: "Барча фанлар бўйича режа тузинг, УМК ҳақида унутманг, фанлараро алоқалар, адабиётлар муҳим, ҳа яна, бакалавр ва магистрларни фаолият турига қараб батафсил тавсифланади ва шунинг учун сиз йўналишлар қандай шаклланишини қараб таҳлил қилишингиз мумкин. Ҳа, шундай қилиб ҳаммаси ўқув методик мажмуа бўйича бўлсин, ҲА яна таянч кoнcпeкт, таълим тexнологиялари ва xаритаcи, тарқатма матeриаллар, тecтлар, рeфeрат мавзулари, назoрат учун cавoллар , маъруза матни, маcалалар ва машқлар тўплами, курc ишлари мавзулари, мавзуга оид презентациялар тайёрлаш, xoрижий манбаларнинг таржимаси билан ҳам шуғулланинг. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсга қатнашиш журналини тўлдиринг, талаба (ўқувчи)лар яхши ўқимасликлари ва дарсларни қолдирмасликлари ва дарсларга қатнашмасликлари учун касбга йўналтириш режасини тузинг ва барча зарур профилактик чораларни кўринг. Да, яна контрактда, хорижий (қўшма дастур) таълим асосида ўқийдиган, танкаси бор талаба (ўқувчи)ларнинг ўзлаштириши пастга тушмаслиги учун қўшимча дарслар ўтинг, акс ҳолда ўзингиз айбдор бўласиз “талабага дарс беролмаганингизга”. Улар келажакда ишсизликка дучор бўлмасликлари учун қўшимча равишда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, завод ва фабрикалар билан бориб гаплашинг ва бу йил ҳар бир битирувчини иш билан таъминлашни ўйлаб кўринг, шунда иш кўрсаткичлари бажарилади.
Олий Аттестатсия Комиссияси, СКОПУС ҳамда ИМПАКТ-ФАТОРИ юқори бўлган илмий журналларга мақолаларни тайёрланг ва барчасини ўқув йили давомида (ҳисобот давригача!) нашр эттиринг.
Электрон "Журнал" ва бошқарув журналини, шунингдек, куратор журнали ҳақида ҳам унутманг. Талабалар ётоқхонасига ёки квартирасига бориб учрашинг, шароитларни ўрганиб чиқинг, селфи расмга тушинг, участковой ва маҳалла раисидан тартиби хақида сўранг, хушёр бўлинг.
Шу билан бирга, маъруза ва амалий машғулотларга юқори савияли сифатда тайёргарлик кўринг, қўлланилган инноватцион технологиялар бўйича семинарда нутқ сўзлаш ва талабалар лойиҳаларини танлов ва олимпиада учун тайёрлаш ҳақида ҳам унутманг. Шу вақтнинг ўзида хорижий тилни ўрганишга вақт ажратинг.
Ҳа, айтганча грант ёзиш ҳақида ҳам унутманг, форма, галстук..."

Балиқ: Стоп! Стоп! теримни шилиб, қозонга оловни ёқаверинг! Зираворларам қўшворинг яхши пишаман"

😂

Каналга уланиш👉@nurbekalimov



Показано 20 последних публикаций.

226

подписчиков
Статистика канала