#шахсийфикр
Олдин ва ҳозир: Даврлар ўйлантиради
😢Олдин давр бошқача эди...
Олдин қўшнилар бир-бирини танир эди. Қўшни уйига кириб, ёрдам бериш ҳам одатий ҳол эди. Тўйлар таклифномасиз, оддий чақириқ билан ўтарди. Ёш келинлар оиласи учун ишлаб, орзу-умидлар билан тирикчилик қилишарди.
Эркаклар кўчада тортишиб бир бири сўкиб, кейин эса Оллоҳ йўлида кечирим сўраб, бир-бирини ҳурмат қиларди.
😢
Ҳозир эса давр бошқа...Ҳамма интернетда яшайди. Келин интернетдан топилади, таклифномалар, совғалар интернет орқали юборилади.
Одамлар бир-бирини интернетда ҳақорат қилади, бир бирини эшитмайди...эшитишни ҳам ҳоҳламайди.Кейин эса ишлар судга бериш билан якунланади. Жаримага тортилади... Чунки бир-бирини кўчада учратмайди, кўз-кўзга тушмайди...
Интернет фойдаси учун ҳам, зарари учун ҳам хизмат қилади. Ҳаммаси ўз қўлимизда:
📚 Интернетдан китоб ўқинг, илм олинг.
❤️ Интернет орқали севинг ва севилинг.
❌ Лекин шахсий ҳақорат ва ҳақоратларга ўрин йўқ!
Қисқа умрда бир-биримизни ҳурмат қилайлик. Худо кечирадиган бўлса, биз инсон киммизки, кечирмасак?Бу 4 кунлик дунёда ўзимиздан яхши ном қолдирайлик. 🌟
😎
𝙏𝙚𝙡𝙚𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎
𝙄𝙣𝙨𝙩𝙖𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎
𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | 😎
YouTube