‼️
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди, яна бир нафар бола эса шифохонада вафот этди
1 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ портлади.
Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин соат 16:07 да тўлиқ бартараф этилди. Тезкор чоралар натижасида 6 киши қутқарилди.
Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан, икки нафар бола жароҳат олди. Афсуски, болалардан бири шифохонага етказилаётган пайтда вафот этди, иккинчиси эса шифокорлар назорати остида.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хонадонда яшовчилардан бирининг ўз жонига қасд қилишга уриниши сабаб бўлган. Фуқаро газ плитасини атайлаб ёққан, сўнг газ-ҳаво аралашмаси чақнашидан ёнғин келиб чиққан.
Шундан кейин у ўзини 9-қават деризасидан ташлаб, ҳалок бўлган.⚡️
@Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!