🇰🇷🛩
Жанубий Кореяда йўловчи самолёти ҳалокатга учради - Yonhap
Боэинг 737 учиш-қўниш йўлагини тарк этиб, Муан аэропортида панжарага қулаб тушди. Самолётнинг қўниш мосламаси чўзилмади. Ҳалокат сабаблари ўрганилади.
Jeju Air' рейси Таиланднинг Бангкок аэропортидан учиб кетди. Самолёт бортида 181 киши, жумладан 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. 175 нафар йўловчидан: 173 нафари 🇰🇷Корея ва 2 нафари Таиланд фуқаролари.
85 та ўлим ҳақида хабар берилган. Ҳозиргача фақат икки киши қутқариб қолинган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, 25-декабрь куни Қозоғистонда Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокатга учраган эди.
👉
Dunyo🌐Tv