Қашқадарё вилоятида қалбаки акциз маркали ҳамда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди
👉 @Qashqadaryo_ahli
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ш. фуқаро Ж.Ў.га 546 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @Qashqadaryo_ahli