НЕВРОЗНИ КАНДАЙ ПАЙКАБ ОЛИШ МУМКИН?
Невротик ва соғлом ҳаракатларни ажратиб турувчи кичик фарқ — реакция тезлиги. Неврозда улар шунчалар шиддатли бўладики, шахсий ҳаёт ва кундалик иш фаолиятига аралаша олади.
Бундан ташқари, бу турдаги реакциялар ҳатто бир қарашда беғубор туйилган ҳолатларда ҳам юзага келади.
Американинг WebMD тиббиёт нашри экспертлари соғлом ва невроз ўртасидаги фарқни сезишга имкон берувчи бир нечта намуналар келтиришган.
1. Шахсий куч ва имкониятларга ишонмасликНорма: сиз қийин ва муҳим бўлган лойиҳа устида иш олиб боряпсиз, дедлайн (белгиланган муддат) ёдингизга тушди ва ишни ўз вақтида тугаллашингиз зарурлиги ҳақида хавотирланасиз.
Невроз: сиз доимо дедлайн ҳақида ўйлайсиз ва «Биз улгурмаймиз, бу муддатга тугаллаш қўлимиздан келмайди» деган фикрдан чексиз азоб чекасиз. Ҳаттоки на сизнинг, на сизнинг ҳамкасбларингизнинг вазифаси оғир эмаслиги ва олдингизда ҳали вақт етарли экани ҳам сизни тинчлантира олмайди.
2. Асабийлик ва нотинчликНорма: самолётга кеч қолмаслик учун аэропортга парвоздан 2 соат олдин етиб боришни маъқул кўрасиз.
Невроз: сиз «эртароқ боришим керак, билиб бўладими?» каби ҳаракат қиласиз ва рўйхатга олиш бошланишидан 2-3 соат олдин етиб борасиз. Шунга қарамасдан, кўзингизни маълумотлар таблосидан узмайсиз ва ҳар 10-20 дақиқада аэропорт ходимларини рейсингиз ўз вақтида учиши аниқми ёки йўқлиги борасида қайта-қайта саволга тутасиз.
3. Ишонч ва шахсий баҳо билан боғлиқ муаммоларНорма: собиқ турмуш ўртоғингиз сизга хиёнат қилган ва эндиликда янги муносабат қуришга ишончсиз қарайсиз.
Невроз: сиз доимо янги турмуш ўртоғингизга шубҳа билан қарайсиз. Унинг телефонини текширасиз, кичик кечикишларда ҳам 10 марта қўнғироқ қиласиз, қарши жинс вакиллари/вакилалари билан дўстлик ришталарини давом эттирганда жанжаллар келтириб чиқарасиз. Сўнгра, албатта, ўзингизни тутиб туролмаганликда айблайсиз. Аммо рашк хуружлари яна ва яна қайтарилади, ўзингизни тийишни уддалай олмайсиз.
https://t.me/Psixoterapevtuz