Репост из: AOKB TOSHKENT vil
Ассалому алайкум, кадрли муҳаррирлар, ахборот хизмати раҳбарлари, азиз ҳамкасблар.Мен бугун бошкармадаги раҳбарлик фаолиятимни якунладим.
Ўтган 13 йиллик меҳнат даврим мен учун ўз машаққатлари, ютуқлари, масьулияти, ташвиш ва қувончлари билан ҳаётимда катта из қолдирди. Энг муҳими, соҳани ривожлантириш бўйича давлатимиз, муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни виждонан бажаришда сизлар билан бир сафда бўлганимдан хурсандман. Биргаликда кўп ишлар килдик. Янги тайинланадиган раҳбар соҳани ривожлантиришда фаол бўлишига, сизлар билан ҳамжихатликда янада кўпроқ ишлар килишига умид қиламан.
Ҳалоллик, адолат билан иш тутиш, ўз устида тинимсиз ишлаш ҳар кандай раҳбарни юксалтирадиган фазилатдир. Мен доимо шунга интилдим, билмаганларимни сиз азиз устозлардан ўргандим, ёшларнинг шижоатидан, ташаббускорлигидан куч олдим. Барчаси учун сизлардан миннатдорман!
Журналист- қаерда ва кайси ёшда бўлмасин, агар у ёзишдан тўхтамаган бўлса, жамиятнинг энг фаол кишиси бўлиб қолаверади. Чунки журналистнинг олий мақоми- ижод! Мана шу жихатдан қараганда бизнинг биргаликдаги фаолиятимиз ҳали давом этади!
Тошкент вилоятида оммавий ахборот воситалари нуфузини янада кўтаришда барчангизга куч-қувват, соғлик-саломатлик, ижодий баркамоллик тилаб қоламан.
Ҳурмат билан,
Зарифа Эралиева